ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2023 й. 588-сон "Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2023 й.

N 588




СПОРТЧИЛАРГА СПОРТ УНВОНЛАРИ

ВА СПОРТ РАЗРЯДЛАРИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-бандида спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

спортчиларнинг спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун мурожаат қилиш тартиби;

спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун ариза ҳамда ҳужжатларни юбориш, кўриб чиқиш ва гувоҳномани бериш тартиби;

спорт унвонлари ва спорт разрядларининг амал қилиш муддатини белгилаш ҳамда қайта расмийлаштириш.


3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза бериш ҳамда 16 ёшга тўлмаган ариза берувчилар учун ЯИДХП орқали уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ариза бериш имкониятини яратсин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

"ERP sport" ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХПга интеграция қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

  

  

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

     

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 ноябрь










































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск