ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 04.11.2023 й. 588-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 ноябрдаги

588-сон қарорига

ИЛОВА



Спортчиларга спорт унвонлари

ва спорт разрядларини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - спорт унвонлари ва спорт разрядлари беришни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилганда, унинг қонуний вакили);


Ягона спорт таснифи (кейинги ўринларда - ЯСТ) - спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар, шунингдек, уларни бажариш шартлари;


спортчи - танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, ўзининг спорт маҳоратини доимий ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;


спорт мусобақаси - спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан ўтказиладиган беллашув;


спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;


спорт тадбирлари - спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган жараёнлар;


спорт унвонини бериш тўғрисида тақдимнома - республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 2 йил ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги ҳамда расмий спорт мусобақалари ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;


спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома - спорт-таълим ташкилотлари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ёки унинг минтақавий бўлимлари раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ имзоланган ва ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган ҳолда, ариза берувчининг 6 ой ичидаги ЯСТ нормалари ва талаблари, шунингдек, уларни бажариш шартлари бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳужжат;


спортнинг техник ва амалий турлари - спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техника воситаларидан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек, спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари.


3. Ушбу Регламентга мувофиқ ариза берувчига:

а) спорт унвонлари:

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси;

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери;

б) спорт разрядлари:

Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод;

биринчи спорт разряди;

иккинчи спорт разряди;

учинчи спорт разряди;

ўсмирлар учун биринчи спорт разряди;

ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди;

ўсмирлар учун учинчи спорт разряди берилади.


4. Халқаро гроссмейстер спорт унвони тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади. Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган спортчилар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси спорт унвонини олган спортчиларга тенглаштирилади.


5. Спорт унвонлари республика спорт федерациялари (уюшмалари) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари, спорт клублари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клубининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан берилади.


6. Спорт разрядлари:

спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод ва биринчи спорт разрядлари - мазкур ташкилотларнинг тақдимномасига асосан қатъий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;

ўрта махсус, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларининг спортчиларига биринчи спорт разряди - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;

бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари спортчиларига - Ўзбекистон спорт усталигига номзод, Ўзбекистон гроссмейстерига номзод, биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари ушбу ташкилотларнинг ёхуд тегишли спорт тури бўйича спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг тақдимномаларига асосан - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан, бунда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари -тегишлича Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг минтақавий кенгашлари томонидан берилади.


7. Спорт унвонлари ва спорт разрядлари спортчиларга умрбод берилади.


8. Спорт тури бўйича ЯСТ мавжуд бўлмаса, ушбу спорт тури бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилмайди.

ЯСТ Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар 4 йилда бир марта келгуси 4 йил муддатга спорт федерацияларининг (уюшмаларининг), спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса - Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашининг тақдимномаларига асосан Олимпия ўйинлари ўтказилган йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


9. Ариза берувчиларга давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали:

спорт унвонлари олиш учун - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан;

спорт разрядлари олиш учун - доимий яшаш ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

         

10. Спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


11. Ариза берувчи спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) спорт унвонларини олишда:

агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси;

спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома;

спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

б) спорт разрядларини олишда:

агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома;

расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси (агар мавжуд бўлса);

спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.


13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига юборилади.


14. Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги Давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.


15. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.


16. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


17. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи тасдиқлагандан сўнг 10 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда спорт унвонларини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ёки спорт разрядларини олиш бўйича вазирликнинг ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборилади.


18. Ариза тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида вазирлик ёки бошқарма томонидан:

спортчининг сўровномасида кўрсатилган маълумотлар текширилади;

спортчининг спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилади;

расмийлаштирилган спорт унвони ёки спорт разряди ягона электрон бошқарув тизимида қайд этилади.

Агар сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини "ERP sport" ягона электрон бошқарув тизими орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвонини ёки спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат юборади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, аризани кўриб чиқиш муддати 15 иш кунига узайтирилади ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси мазкур Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ спорт унвони ёки спорт разряди тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш ҳақидаги маълумотни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ариза берувчи спорт унвони ёки спорт разряди расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг Давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳномани олиш ҳуқуқига эга бўлади.


20. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;

мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган хужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда;

тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси уларни бартараф этиш учун ариза берувчига бир иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.

Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси спорт унвони ёки спорт разрядини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда спорт унвони ёки спорт разрядини беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


21. Аризанинг тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тақдимномани расмийлаштирган ташкилотга юборилган сўровга 15 иш кунида жавоб олинмаганда, шунингдек, мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда ЯИДХП орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Бунда мурожаатга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги тақдимномани расмийлаштирган ташкилот томонидан 15 иш куни ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан, унга спорт унвони ёки спорт разрядини тасдиқловчи гувоҳнома берилади.


22. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.

Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномаси қайта расмийлаштириб берилади.

Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда, спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини берганлик учун йиғим ундирилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

      

23. Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.


25. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


26. Спорт унвонини ва спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги бўйича тақдимномани расмийлаштирган ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.


27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Спорт унвони ёки спорт разрядини

бериш тўғрисида

ТАҚДИМНОМА

            

Тақдимнома

     

Унвон/Разряд

    

Спортчининг

3х4 ўлчамли рангли

фотосурати


     

Спорт тури

      

-

Ф.И.О.

    

-

Миллати

      

-

Туғилган санаси:

(куни, ой, йил)


-

Спорт билан

шуғулланиш

стажи

      

-

Спортчини тайёрлаган

мураббийларнинг Ф.И.О.

      

-

Асосий кўрсаткичлари (нормативлари)


Бажарилиш санаси

(кун, ой, йил)


Мусобақа номи

(соҳа коди)

      

Мусобақа даражаси,

тоифаси

     

Кўрсатилган натижа


-

       

-

       

-

       

-


Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари

(агар мавжуд бўлса)

         

Мусобақа номи

Мусобақа санаси

(кун, ой, йил)

          

Мусобақа ўтказилган жой

Кўрсатган натижаси

-

      

-


-

      

-


Ваколатли ташкилотнинг номи


-

Таълим муассасаси (иш жойи), лавозими


-

Жойлашган манзили.


-

Бошланғич жисмоний тарбия ташкилоти


-

      

        

           

Раҳбар                                                              ________________________________________________________________                                               Ф.И.О.

(имзо, муҳр)

       

         

             

Сана: _____ йил "___"__________

             

         

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Спорт унвонлари ва спорт разрядларини

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

       

Босқич

       


      

Масъуллар

     


     

Чора-тадбирлар

     


     

Бажариш муддати

      








1-босқич


Ариза берувчи


      

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

        


ЯСТ нормалари ва талаблари,

шунингдек, уларни бажариш шартлари

бажарилган кундан бошлаб

икки йил ичида











2-босқич


        

1. Давлат хизматлари маркази






2. ЯИДХП


       

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда спорт унвонларини олиш бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.


2. Тўлдирилган сўровномани ЯИДХП орқали спорт унвонларини олиш бўйича - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига, спорт разрядларини олиш бўйича - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.

         


         

1. Ўн дақиқа ичида







2. Автоматик тарзда.











3-босқич


Ёшлар сиёсати ва

спорт вазирлиги

ва унинг ҳудудий

бошқармаси



1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.


2. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, шу куннинг ўзида QR-код қўйилган гувоҳномани расмийлаштиради ва ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


4. Спорт унвони ёки спорт разрядини бериш рад этилганда, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборади.

          


Мурожаат келиб тушгандан сўнг

беш иш кунида (аризани кўриб чиқиш

муддати узайтирилган ҳолатлар

бундан мустасно)











4-босқич


Давлат

хизматлари

маркази ёки

ЯИДХП


                

1. Спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт унвони ёки спорт разряди гувоҳномасини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

          


Спорт унвони ёки спорт разряди

гувоҳномаси электрон шаклда келиб

тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида.

Ариза берувчининг сўровига кўра




           

            




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Спорт унвонлари ва спорт

разрядларини бериш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

           

Ариза т/р

    

Қабул қилиш санаси

        

Қабул қилган шахс

 

-


-


-

      

Хизмат тури

 

Спорт унвони ёки спорт разрядини олиш

     

      

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ:

        

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил


1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Электрон почта манзили:


-

1.6. Яшаш жойи:


туман (шаҳар), вилоят, республика

      

II. ЎН ОЛТИ ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХС ВА УНИНГ

ҚОНУНИЙ ВАКИЛИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР:

       

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.1.2. Туғилган санаси:


йил/кун/ой


2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:



2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О. Бунда боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади (ота-онаси томонидан топширилган аризалар бундан мустасно):


илова қилинади

(pdf, png, jpg, jpeg форматда)

2.2.2. Қонуний вакилининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.2.3. Телефон рақами:


-

2.2.4. Электрон почта манзили:


-

2.2.5. Доимий яшаш жойи:


туман (шаҳар), вилоят, республика

      

III. СПОРТ УНВОНЛАРИ ВА СПОРТ РАЗРЯДЛАРИНИ

ОЛИШ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР:

         

Спорт унвонларини олиш бўйича

        

3.1. Спорт унвонлари тури


(танланади)

3.2. Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлар (сертификатлари) нусхаси


(илова қилинади)

3.3.Спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома


(илова қилинади)

3.5. Спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса)



Спорт разрядларини олиш бўйича

         

3.6. Спорт разрядлари тури


(танланади)

3.7. Спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома


(илова қилинади)

3.8. Расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлар (сертификатлар) нусхаси (агар мавжуб бўлса)


(илова қилинади)

3.9. Спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса)


(илова қилинади)

        

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Спорт унвони ҳақида

ГУВОҲНОМА

(тавсифи)

         

Спорт унвонлари ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун - қора ранг, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун - оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:

Спорт унвонлари:

а) қуйидаги тартибда:

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;

Ўзбекистон спорт устаси тўғрисида;

Ўзбекистон спорт гроссмейстери тўғрисида;

ГУВОҲНОМА

ХТSU N 000000;

QR-код жойи;

б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:

спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт турининг номи;

спорт унвони номи;

ваколатли шахснинг номи;

в) Гувоҳнома:

тартиб рақами тўрт лотин ҳарфидан "ХТSU" ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;

барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;

такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;

ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;

г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.

QR-код гувоҳнома пастки қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади.

Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.

           

O`zbekiston Respublikasi

Yoshlar siyosati va sport vazirligi

           

Sport turlari bo`yicha sportchiga sport unvoni berilganligi to`g`risida

GUVOHNOMA

         

XTSU N 000000

          


F.I.O. ________________________________________________________________________________________________


Sport turi _____________________________________________________________________________________________



"_____________________________" sport unvoni berildi.


Vakolatli shaxs


_________________________




QR-kod



Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.


         

           




Маъмурий регламентга

4а-ИЛОВА



Спорт разряди ҳақида

ГУВОҲНОМА

(тавсифи)

        

Спорт разряди ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун - қора ранг, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун - оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:

Спорт разрядлари:

а) қуйидаги тартибда:

Ўзбекистон спорт усталигига номзод тўғрисида;

Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод тўғрисида;

биринчи спорт разряди тўғрисида;

иккинчи спорт разряди тўғрисида;

учинчи спорт разряди тўғрисида;

ўсмирлар учун биринчи спорт разряди тўғрисида;

ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди тўғрисида;

ўсмирлар учун учинчи спорт разряди тўғрисида;

ГУВОҲНОМА

SR N 000000;

QR-код жойи;

б) Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:

спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт турининг номи;

спорт разряди номи;

ваколатли шахснинг номи;

в) Гувоҳнома:

тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан "SR" ва олтита рақамли сондан иборат бўлиши;

барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;

такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;

ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;

г) Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-код ва тартиб рақамига эга бўлади.

QR-код гувоҳнома пастки қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади.

Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.

             

Qoraqalpog`iston Respublikasi

Yoshlar siyosati va sport vazirligi,

viloyatlar va Toshkent shahar

yoshlar siyosati va sport

boshqarmalari

          

Sport turlari bo`yicha sportchiga sport razryadi berilganligi to`g`risida

GUVOHNOMA

         

SR N 000000


F.I.O. _________________________________________________________________________________________________


Sport turi  _____________________________________________________________________________________________


"_____________________________" sport razryadi berildi.


Vakolatli shaxs


____________________________




QR-kod



Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.

         

             

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 ноябрь












































































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск