ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 03.11.2023 й. 583-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 ноябрдаги

583-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол

академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини

қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол академияларига (кейинги ўринларда - академия) ўқувчиларнинг ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда уларда таҳсил олаётган ўқувчиларни бир академиядан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат спорт таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилишни ёки ўқишини бир академиядан бошқасига кўчиришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


давлат хизмати - Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ариза берувчини академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқувчининг ўқишини бир академия (гуруҳ, синф)дан бошқасига кўчириш;


қабул режаси - академиянинг қуввати, тренерлар билан таъминланганлиги ва санитария талабларини инобатга олган ҳолда академия томонидан шакллантириладиган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда - ЎФА) тасдиқлайдиган режа.


3. ЯИДХП ва академия ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.


4. ЎФА томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўқувчиларнинг академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир академиядан бошқасига ўқишини кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Академияга ўқувчилар 5-синфга қабул қилинадилар.


5. Ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар доирасида академияга жойлашиши таъминланади.


6. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. АКАДЕМИЯГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

       

7. Академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


8. Ариза берувчи ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


10. Сўровнома қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади;

яшаш манзили бўйича академия автоматик равишда белгиланади.


11. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда академияга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


13. Академия масъул ходими сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Академия томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.


14. Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган академияга онлайн навбат бўйича боради ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

номзоднинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан академия директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки 16 ёшга тўлган шахслар учун биометрик паспорт (ID карта) ёхуд хорижга чиқиш паспорти нусхаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома);

номзоднинг спорт паспорти нусхаси ёки футболчи паспорти (мавжуд бўлса).


15. Академияда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича камида 5 нафардан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда - қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркиби ЎФА томонидан тасдиқланади.

Қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида академия жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин.


16. Қабул комиссияси бир иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда қабул комиссияси шу куннинг ўзида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


17. Ариза берувчи сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг академияга имтиҳон топшириш учун қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


18. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. ЎҚИШНИ АКАДЕМИЯДАН

БОШҚАСИГА КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

           

19. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг бир академиядан бошқасига ўқишини кўчириши (кейинги ўринларда - ўқишни кўчириш) мумкин.


20. Ўқувчиларни бир академиядан бошқасига ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


21. Ариза берувчи ўқишни кўчириш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


22. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


23. Сўровнома қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

ўқиши кўчириладиган гуруҳ ёки синф танланади;

ўқиши кўчириладиган академия танланади;

ўқишини кўчириш сабаби киритилади.


24. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


25. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда академияга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


26. Академия сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.


27. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра академия ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, академия бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


28. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилади:

академия (қабул қилинадиган гуруҳ, синф)да бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда;

ариза берувчининг фарзандида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.


29. Ариза берувчи академияга ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


30. Ариза берувчига ўқишни кўчиришга рухсат берилганда, уч кун муддатда ўқиётган академиядан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган академияга тақдим этади.

Ариза берувчининг ўзи ўқиётган академиядаги гуруҳ ёки синфга кўчиришга рухсат берилганда, тегишли ҳужжатлар академия раҳбарияти томонидан расмийлаштирилади.


31. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.


32. Ўқишни давом эттириш учун танланган академияга кўчирилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки академия раҳбарияти ва тренерини хабардор қилмасдан машғулотларга келмаса, академия директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларини ҳамда ўқувчи таълим олаётган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг машғулотларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни машғулотларга жалб этиш чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

33. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


34. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


35. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

          

             




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Академияга ўқишга кириш учун

ҳужжатларни қабул қилиш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

               

      

Босқичлар

        


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

     


        

Бажариш

муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

        


Ҳар йили 15 июндан

30 июлга қадар











2-босқич



1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

       


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга юборади.


       

1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида.


2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда

       











3-босқич


Академия масъул

ходими


        

Сўровномани кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

          


Уч иш кунида











4-босқич


Ариза берувчи


        

Мурожаати бўйича юборилган академияга боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

          


Онлайн навбат бўйича











5-босқич


Қабул комиссияси


       

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Мурожаат рад этилганда, хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

         


      

1. Бир иш кунида




2. Шу куннинг ўзида











6-босқич


Ариза берувчи


     

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали юклаб олади.


2. Мурожаати рад этилганда аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

         


       

1. Автоматик тарзда




2. Беш иш кунида







          

              




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Академияга ўқишга қабул қилиш учун

ҳужжатларни тақдим этиш бўйича

СЎРОВНОМА

            

     

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

         

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили ("Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


       

II. АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ ФАРЗАНДИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

       

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Тегишли спорт разряди ёки унвони


         

III. ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ ФУТБОЛ

АКАДЕМИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(АВТОМАТИК РАВИШДА):

        

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияси номи


         

           




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир футбол академиясидан

бошқасига ўқишини кўчириш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

    


      

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

      


      

Бажариш

муддатлари

      











1-босқич


Ариза берувчи


   

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

       


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


     

1. Давлат хизматлари

маркази


2. ЯИДХП



Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тааллуқлилиги бўйича футбол академиясига юборади.


       

1. Сўровнома тасдиқлангандан

сўнг ўн дақиқа мобайнида.


2. Сўровнома тасдиқлангандан

сўнг автоматик тарзда

      











3-босқич


Футбол академияси


           

Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ўқишни кўчиришга рухсат беради ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

         


Уч иш кунида











4-босқич


Ариза берувчи


   

1. Футбол академиясига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчириш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали юклаб олади.


2. Футбол академиясидан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган академияга тақдим этади.

        


     

1. Автоматик тарзда





2. Уч иш кунида







         

           




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир футбол академиясидан

бошқасига кўчириш бўйича

СЎРОВНОМА

            

     

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

        

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили ("Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


        

II. АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ ФАРЗАНДИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

          

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Тегишли спорт разряди ёки унвони


8. Ўқиш кўчириладиган гуруҳ (синф)


        

III. ЎҚИШ КЎЧИРИЛАДИГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ

АССОЦИАЦИЯСИ ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

        

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияси номи


4. Ўқишни кўчириш сабаби


             

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 ноябрь





































































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск