ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 03.11.2023 й. 583-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 ноябрдаги

583-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат спорт-таълим муассасаларига

ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш

ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) тизимидаги давлат спорт таълим муассасаларига болаларнинг ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда давлат спорт таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни бир давлат спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент талаблари Вазирлик тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига (кейинги ўринларда - спорт таълим муассасалари) нисбатан қўлланилади.

Мазкур Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат спорт таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқишини бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчиришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


давлат хизмати - Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ариза берувчининг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқишини бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш;


қабул режаси - спорт таълим муассасаси ҳудудидаги аҳоли сони, шу жумладан, мактаб ёшидаги болалар сони, спорт таълим муассасасининг қуввати ва тренерлар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, муассаса томонидан шакллантириладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда тасдиқланадиган режа.


4. ЯИДХП ва спорт таълим муассасалари ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиладиган спорт таълим муассасалари рўйхатини шакллантиришда олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.


5. Вазирлик томонидан ҳар йили 1 январга қадар ўқувчиларнинг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилинади.


6. Ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида спорт таълим муассасаларига жойлашиши таъминланади.


7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. СПОРТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

            

8. Спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


9. Ариза берувчи ҳар йили:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар;

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 августдан 21 августга (шу куни ҳам) қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


10. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


11. Сўровнома қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади;

яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасаси автоматик равишда белгиланади.

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.


12. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда спорт таълим муассасасига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


14. Спорт таълим муассасаси масъул ходими сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Спорт таълим муассасаси томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.


15. Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларига боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани;

б) Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

олимпия спорт турлари бўйича:

болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори номига ариза;

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасалари томонидан берилган йўлланма;

спорт разряди ёки унвонини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разряди ёки унвони тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

паралимпия спорт турлари бўйича:

болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори номига ариза ва ёзма розилиги;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг хулосаси;

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг тавсияномаси;

в) олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади).


16. Спорт таълим муассасасида ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича камида 5 нафардан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда - қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркибига спорт таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув, спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер, мактаб шифокори (психологи) ва ҳамшираси киритилади.

Қабул комиссиясига спорт таълим муассасаси директори раислик қилади, аъзоларнинг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

Қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида спорт таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилади.


17. Қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини спорт таълим муассасасига қабул қилишни рад этади:

а) спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида спорт мактабларида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

сўровномада келтирилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланса;

б) Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

ўқувчида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса;

в) Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда ўқувчилар ҳужжатларини спорт таълим муассасасига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Қабул комиссияси бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, қабул комиссияси шу куннинг ўзида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


19. Ариза берувчи сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг спорт таълим муассасасига имтиҳон топшириш учун қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


20. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. ЎҚИШНИ СПОРТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАН

БОШҚАСИГА КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

         

21. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг бир спорт таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириши (кейинги ўринларда - ўқишни кўчириш) мумкин.


22. Ўқувчиларнинг бир спорт таълим муассасасидан бошқасига ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


23. Ариза берувчи ўқишни кўчириш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


24. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


25. Сўровнома қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

ўқиши кўчириладиган гуруҳ ёки синф танланади;

ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасаси танланади;

ўқишини кўчириш сабаби киритилади.


26. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


27. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда спорт таълим муассасасига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


28. Спорт таълим муассасаси сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.


29. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра спорт таълим муассасаси ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, спорт таълим муассасаси бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


30. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилади:

спорт таълим муассасаси (қабул қилинадиган гуруҳ, синф)да бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда;

ариза берувчининг фарзандида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.


31. Ариза берувчи спорт таълим муассасасига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


32. Ариза берувчига ўқишни кўчиришга рухсат берилганда, уч кун муддатда ўқиётган спорт таълим муассасасидан тегишли ҳужжатларини олиб, ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасасига тақдим этади.

Ариза берувчининг ўзи ўқиётган спорт таълим муассасасидаги гуруҳ ёки синфга кўчиришга рухсат берилганда, тегишли ҳужжатлар спорт таълим муассасаси раҳбарияти томонидан расмийлаштирилади.


33. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.


34. Ўқишни давом эттириш учун танланган спорт таълим муассасасига кўчирилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки спорт таълим муассасаси раҳбарияти ва тренерини хабардор қилмасдан машғулотларга келмаса, спорт таълим муассасаси директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларини ҳамда ўқувчи таълим олаётган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг машғулотларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни машғулотларга жалб этиш чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

35. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


36. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


37. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

           

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Спорт таълим муассасаларига ўқишга

кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

   


       

Бажариш

муддатлари

      











1-босқич


Ариза берувчи


        

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун.



Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва  паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун.

     


     

Ҳар йили

20 июндан 20

июлга (шу куни

ҳам) қадар



Ҳар йили 1 августдан

21 августга (шу куни ҳам) қадар

        











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни спорт таълим муассасасига юборади.


    

1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида.



2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда

     











3-босқич



Спорт таълим

муассасаси

масъул ходими

   


      

Сўровномани кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

        


Уч иш кунида











4-босқич


Ариза берувчи


     

Мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

           


Онлайн навбат

бўйича











5-босқич


Қабул комиссияси


    

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Мурожаат рад этилганда, хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

       


    

1. Бир иш кунида




2. Шу куннинг ўзида











6-босқич


Ариза берувчи


     

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни спорт таълим муассасасига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали юклаб олади.


2. Мурожаати рад этилганда аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

         


      

1. Автоматик тарзда




2. Беш иш кунида







         

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Спорт таълим муассасаларига ўқишга

қабул қилиш учун ҳужжатларни

тақдим этиш бўйича

СЎРОВНОМА

            

    

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

        

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили ("Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


    

II. АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ ФАРЗАНДИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

         

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


         

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР СИЁСАТИ

ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ДАВЛАТ СПОРТ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ (СПОРТ МАКТАБИ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

СПОРТ МАКТАБИ, ОЛИМПИЯ ВА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ, ОЛИМПИЯ

ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ)

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР (АВТОМАТИК РАВИШДА):

         

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги давлат спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) номи (рақами)


           

           




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир спорт таълим муассасасидан

бошқасига ўқишини кўчириш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

      


     

Бажариш

муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


          

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тааллуқлилиги бўйича спорт таълим муассасасига юборади.


    

1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида.


2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда

        











3-босқич


Спорт таълим муассасаси


          

Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ўқишни кўчиришга рухсат беради ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

          


Уч иш кунида











4-босқич


Ариза берувчи


     

1. Спорт таълим муассасасига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчириш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали юклаб олади.


2. Спорт таълим муассасасидан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасасига тақдим этади.

         


        

1. Автоматик тарзда




2. Уч иш кунида







          

           




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир спорт таълим муассасасидан

бошқасига кўчириш бўйича

СЎРОВНОМА

             

        

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

        

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили ("Электрон ҳукумат" идоралараро интеграциялашув платформасидан)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


    

II. АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ ФАРЗАНДИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

           

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Тегишли спорт разряди ёки унвони


8. Ўқиш кўчириладиган гуруҳ (синф)


           

III. ЎҚИШ КЎЧИРИЛАДИГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ СПОРТ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ (СПОРТ МАКТАБИ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

СПОРТ МАКТАБИ, ОЛИМПИЯ ВА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ, ОЛИМПИЯ

ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ)

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

        

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) номи (рақами)


4. Ўқишни кўчириш сабаби


               

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 ноябрь













































































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск