ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси талабалари ва тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ҳамда стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.11.2023 й. 3473-сон билан рўйхатга олинган Бош прокуратуранинг 07.10.2023 й. 32-ҚҚ-сон, Олий суднинг 26.09.2023 й. 750-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 07.10.2023 й. 13-сон, Ички ишлар вазирлигининг 25.09.2023 й. 41-сон, Миллий гвардиясининг 26.09.2023 й. 23-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 07.10.2023 й. 78-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 7 ноябрда 3473-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратурасининг

2023 йил 7 октябрдаги 32-ҚҚ-сон,

Олий судининг

2023 йил 26 сентябрдаги 750-сон,

Давлат хавфсизлик хизматининг

2023 йил 7 октябрдаги 13-сон,

Ички ишлар вазирлигининг

2023 йил 25 сентябрдаги 41-сон,

Миллий гвардиясининг

2023 йил 26 сентябрдаги 23-сон

ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг

2023 йил 7 октябрдаги 78-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза

қилиш академияси талабалари ва тингловчилари

томонидан малакавий амалиёт ҳамда стажировкани

ўташ тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) бакалавриат талабалари (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) ва магистратура тингловчилари (бундан буён матнда тингловчилар деб юритилади) томонидан малакавий амалиёт ҳамда стажировкани ўташ тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Малакавий амалиёт ва стажировка ўташнинг асосий мақсади назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, талаба ва тингловчиларнинг қизиқиши, интилиши ва қобилиятлари инобатга олинган ҳолда уларни касбга йўналтиришни, келгусида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотларга ишга жойлашишини таъминлашдан иборат ҳисобланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


малакавий амалиёт - талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, махсус касбий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, жиноят ишлари бўйича мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув жараёнининг бир қисми;


стажировка - тингловчиларда амалий кўникма ва педагогик маҳорат ҳосил қилишга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг энг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли асосда амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган амалиёт тури;


Академиядан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбари - Академия бошлиғининг буйруғи билан малакавий амалиётни (стажировкани) ташкил этишга масъул бўлган профессор-ўқитувчи;


қабул қилувчи ташкилот - талабалар (тингловчилар) томонидан малакавий амалиёт (стажировка) ўталадиган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар;


қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбари - талабаларда (тингловчиларда) амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга, талабаларнинг (тингловчиларнинг) малакавий амалиёт (стажировка) ўташини назорат қилишга масъул бўлган қабул қилувчи ташкилот ходими.


3. Малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ Академия томонидан ўқув режаларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклдаги малакавий амалиёт (стажировка) дастури асосида амалга оширилади.


4. Малакавий амалиётни (стажировканинг) ўташ муддати ва жойи малакавий амалиёт (стажировка) дастурида белгиланади.

Талабаларни (тингловчиларни) малакавий амалиётни (стажировкани) ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.


5. Қабул қилувчи ташкилотлар талабани (тингловчини) малакавий амалиёт (стажировка) дастурида кўзда тутилмаган вазифаларни бажаришга жалб қилиши, шунингдек Академияни ҳабардор қилмаган ҳолда малакавий амалиёт (стажировка) жойини ўзгартириши ман этилади.


6. Малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ даврида талабаларда (тингловчиларда) стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.



2-БОБ. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ

(СТАЖИРОВКАНИ) ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Малакавий амалиётни (стажировкани) самарали ташкил этиш мақсадида Академия бошлиғи томонидан малакавий амалиёт (стажировка) бошланишидан бир ой олдин буйруқ қабул қилинади.

Бунда, ушбу буйруқда малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ муддати ва жойи, малакавий амалиётга (стажировкага) юборилаётган талабалар (тингловчилар) ва Академиядан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбарларининг рўйхати белгиланади.


8. Малакавий амалиётни (стажировкани) ташкил этишга масъул бўлган факультетлар томонидан талабалар (тингловчилар) малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ муддати ва жойи, Академиядан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбарлари ҳақида буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.


9. Академия томонидан малакавий амалиётга (стажировкага) юборилаётган талабалар (тингловчилар) рўйхати буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда қабул қилувчи ташкилотга юборилади.

Қабул қилувчи ташкилот малакавий амалиёт (стажировка) бошланишидан бир ҳафта олдин талабаларга (тингловчиларга) қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбарларини бириктиради.


10. Қабул қилувчи ташкилотда талабалар (тингловчилар) томонидан малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ уни ташкил этишга оид буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида бошланиши шарт.



3-БОБ. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ

(СТАЖИРОВКАНИ) ЎТАШ


11. Малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

малакавий амалиётга (стажировкага) тайёргарлик кўриш;

малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ;

малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон.


12. Қабул қилувчи ташкилот томонидан малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ бошланган куннинг ўзида Академиядан ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбари, талабалар (тингловчилар) иштирокида йиғилиш ўтказилади.

Бунда, ушбу йиғилишда қабул қилувчи ташкилот томонидан талабалар (тингловчилар) мазкур Низом ва малакавий амалиёт (стажировка) дастури билан таништирилади, жумладан малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, уни бажариш бўйича қўлланмаларни олади, малакавий амалиёт (стажировка) даврида бажарилган ишлар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобот тузиш тартиби ҳақида хабардор қилинади.


13. Талабалар (тингловчилар) томонидан малакавий амалиётни (стажировкани) ўташ бошланган куннинг ўзида малакавий амалиёт (стажировка) дастурини бажариш бўйича режа-жадвал тайёрланади ва ушбу режа-жадвал қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбари томонидан тасдиқланади.


14. Талабалар (тингловчилар) қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбарининг кўрсатмаси асосида малакавий амалиёт (стажировка) дастурини бажариш бўйича режа-жадвалда белгиланган ишларни бажаради.


15. Малакавий амалиёт (стажировка) якунлангандан сўнг, талаба (тингловчи) томонидан малакавий амалиёт (стажировка) даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ва ушбу ҳисобот малакавий амалиёт (стажировка) якунланган куннинг ўзида қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган малакавий амалиёт (стажировка) раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. Талабалар (тингловчилар) малакавий амалиёт (стажировка) даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисоботни малакавий амалиёт (стажировка) якунланган кундан эътиборан беш кун ичида Академиянинг Ўқув-услубий бошқармасига тақдим этади.


17. Академиянинг Ўқув-услубий бошқармаси томонидан малакавий амалиёт (стажировка) якунланган кундан эътиборан ўн кун ичида талабалардан (тингловчилардан) ёзма шаклда малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон қабул қилинади.

Бунда, Академиянинг Ўқув-услубий бошқармаси томонидан талабалар (тингловчилар) малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон бошланишидан беш кун олдин ушбу имтиҳон бошланиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.


18. Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон ўтказилаётган хонага талабалар (тингловчилар) томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кириш ҳамда фойдаланиш, шунингдек бошқа талабалар (тингловчилар) билан суҳбатлашиш тақиқланади.


19. Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказиш вақтида талабаларнинг (тингловчиларнинг) натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади.

Бунда, талабалар (тингловчилар) 86 - 100 баллар оралиғида балл тўпласа, унинг билими "аъло" деб, 71 - 85 баллар оралиғида балл тўпласа, "яхши" деб, 56 - 70 баллар оралиғида балл тўпласа, "қониқарли" деб баҳоланади ва малакавий амалиётни (стажировкани) ўзлаштирган деб ҳисобланади.

Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижалари бўйича талабалар (тингловчилар) 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда унинг билими "қониқарсиз" деб баҳоланади ва малакавий амалиётни (стажировкани) ўзлаштирмаган деб ҳисобланади.


20. Талабаларнинг (тингловчиларнинг) малакавий амалиёт (стажировка) бўйича билимларини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) "аъло" баҳо (86 - 100 балл) олиш учун талабалар (тингловчилар):

малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;

муаммоли саволларни аниқлаши, ўз ҳуқуқий позициясини илмий-амалий тилда асослаб бера олиши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг таянч тушунчаларини билиши ва уни қисқа вақт ичида илмий ва амалий масалаларни ечишда самарали қўллай олиши;

ностандарт вазиятларда муаммоларни мустақил ва ижодий ҳал қила олиш қобилиятини кўрсата олиши;

амалий масалаларни қисқа, асосланган ва рационал равишда ҳал этиши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастурида тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётларни тўлиқ ва чуқур ўзлаштириши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастури бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаш, уларга танқидий баҳо бериш ва илмий ютуқларни қўллай олиши;

б) "яхши" баҳо (71 - 85 балл) олиш учун талабалар (тингловчилар):

малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;

ўз фикрини исботлашда ёки бошқа назарий материални баён қилишда юзага келган ноаниқликларни мустақил бартараф эта олиши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг таянч тушунчаларини билиши, қисқа вақт ичида илмий ва касбий вазифаларни қўйиш ҳамда ҳал қилишда ундан унумли фойдаланиши;

стандарт вазиятларда муаммоларни ўқув дастури доирасида мустақил ҳал қила олиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билишини намойиш қилиши, ушбу билимларни янги вазиятларда тўғри (лекин доим ҳам рационал эмас) қўллай олиши, бунда бажарилган иш натижаларини етарли даражада расмийлаштира олмаслиги;

малакавий амалиёт (стажировка) дастурида тавсия қилинган асосий адабиётларни ўзлаштириши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастури бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англай олиши ва уларга танқидий баҳо бериши;

в) "қониқарли" баҳо (56 - 70 балл) олиш учун талабалар (тингловчилар):

давлат таълим стандартлари доирасида етарли билим ҳажмига эга бўлиши;

илмий терминологияни ишлатиши, саволларга жавобларни тўғри баён қилиши, лекин бунда айрим хатоларга йўл қўйиши;

жавоб беришга ёки айрим махсус кўникмаларни намойиш қилишда қийналганда, малакавий амалиёт (стажировка) дастури ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича асосий тушунчага эга эканлигини намойиш этиши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастурининг умумий тушунчалари бўйича қисман билимга эга бўлиши ва уни стандарт (намунавий) вазиятларни ҳал этишда қўллай олиши;

малакавий амалиёт (стажировка) дастури бўйича асосий назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаши, уларга баҳо бера олиши;

г) "қониқарсиз" баҳо (0 - 55 балл) олиш учун талабалар (тингловчилар):

саволларга жавоб бера олмаса, савол мазмуни ва хусусиятларини тушунмаса, савол ва фан мавзуси тўғрисида тасаввурга эга бўлмаса, эгаллаган кўникмаларни амалиётда қўллай олмаса;

малакавий амалиёт (стажировка) дастури бўйича етарли билимга эга бўлмаса, фақат айрим билимларга эга бўлса, зарур далиллар билан асослантира олмаса;

терминологиядан аниқ, ўз ўрнида фойдалана олмаса, саволларга жавобни тўғри ифодалай олмаса;

муаммоли ҳолатларда ўз позициясини ифодалай олмаса.


21. Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижалари у ўтказилган куннинг ўзида талабаларга (тингловчиларга) эълон қилинади ва Академиянинг Ўқув-услубий бошқармаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.


22. Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонда узрли сабабларга кўра (касаллиги, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши сабабли) иштирок этмаган ёки унда "қониқарсиз" баҳоланган талабалар (тингловчилар) малакавий амалиёт (стажировка) якунланган кундан эътиборан икки ой муддат ичида ўз аризасига мувофиқ малакавий амалиётни (стажировкани) қайта топшириш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ТАЛАБАЛАРНИНГ (ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ)

АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


23. Талабаларнинг (тингловчиларнинг) апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия бошлиғининг буйруғи билан Академиянинг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


24. Малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижаларидан норози бўлган талаба (тингловчи) мазкур имтиҳонлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган талабани (тингловчини) шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


25. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган талаба (тингловчи) мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


26. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


27. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида талабага (тингловчига) уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.


28. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда талабанинг (тингловчининг) малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


29. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган талабага (тингловчига) ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.


30. Апелляция комиссиясининг малакавий амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори асосида талаба (тингловчи) малакавий амалиётни (стажировкани) ўзлаштирган деб ҳисобланади.


31. Апелляция комиссияси қарори устидан талаба (тингловчи) юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИЛИГИ



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси талабалари (тингловчилари) билан "малакавий

амалиёт ҳамда стажировка"ни ташкил этиш ва ўтказиш

ДАСТУРИ




Тошкент






ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИЛИГИ

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Бош прокурор ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ___________


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Олий суд раиси ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ___________

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ____________


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ички ишлар вазири ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ___________

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ____________

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ___________

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси талабалари (тингловчилари) билан "малакавий

амалиёт ҳамда стажировка"ни ташкил этиш ва ўтказиш

ДАСТУРИ





Тошкент 20___ йил




I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.


2.


3.


4.


5.


II. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ (СТАЖИРОВКАНИНГ)

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

1.


2.


3.


4.


5.


III. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ

(СТАЖИРОВКАНИНГ) МАЗМУНИ

1.


2.


3.


4.


5.


IV. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ (СТАЖИРОВКАНИ)

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1.


2.


3.


4.


5.


V. ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ

(СТАЖИРОВКА) ДАВРИДА ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1.


2.


3.


4.


5.


VI. ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТДАН БИРИКТИРИЛГАН

МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ (СТАЖИРОВКА) РАҲБАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1.


2.


3.


4.


5.


VII. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ (СТАЖИРОВКАНИ) ЯКУНЛАШ

1.


2.


3.


4.


5.


"КЕЛИШИЛГАН"

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси бошлиғи

__________________________

20___ йил "__" ___________


"КЕЛИШИЛГАН"

Олий суд раиси ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ___________


"КЕЛИШИЛГАН"

Давлат хавфсизлик хизмати

раиси ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ____________


"КЕЛИШИЛГАН"

Ички ишлар вазирлиги Маънавий

маърифий ишлар ва кадрлар билан

таъминлаш департаменти бошлиғининг

ўринбосари, Таълим жараёнини ташкил

этиш бошқармаси бошлиғи

__________________________

20___ йил "__" ___________


"КЕЛИШИЛГАН"

Миллий гвардия Таълим жараёнини

ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

__________________________

20___ йил "__" ___________

"КЕЛИШИЛГАН"

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

__________________________

20___ йил "__" ____________

        





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза

қилиш академияси бакалавриати кундузги таълим

шакли __-ўқув курс талабаси ________________ нинг

"малакавий амалиёт ҳамда стажировка" давомида

ўрганган ва амалга оширган ишлари тўғрисида

ҲИСОБОТ


Мен, _____________________________ "малакавий амалиёт ҳамда стажировка"ни ўтадим ва қуйидагиларни ўргандим ва амалда бажардим:

        

        

_____- ўқув курс ______гуруҳ талабаси

(Ф.И.О.)


(имзо)

Амалиёт мураббийи:



(Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "___" _________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 ноябрь


















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск