ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2023 й. ПФ-190-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.11.2023 й.

N ПФ-190



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СТРАТЕГИК

ИСЛОҲОТЛАР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда муҳим ташаббусларни илгари суриш ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ахборот-таҳлилий таъминлаш фаолиятини янада кучайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг (кейинги ўринларда - Стратегик ислоҳотлар агентлиги) қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

жамоатчилик, етакчи хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчиларни кенг жалб қилган ҳолда аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни (кейинги ўринларда - истиқболли ташаббуслар) ишлаб чиқиш;

ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда яқин ва узоқ хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиш, мамлакатимиздаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.


2. Истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин, унга кўра Стратегик ислоҳотлар агентлиги:

олиб борилаётган тадқиқотлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасаларининг тавсиялари, таҳлилий материалларни ўрганиш, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига истиқболли ташаббусларни тақдим этади;

маҳаллий ва хорижий экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакилларини (асосий иш жойидаги иш ҳақи сақланган ҳолда) жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарлигида ислоҳотлар йўналишлари бўйича эксперт гуруҳларини шакллантиради;

эксперт гуруҳлари томонидан жорий ҳолатнинг чуқур таҳлил қилиниши, баҳоланиши ва таклифлар ишлаб чиқилиши бўйича техник топшириқни шакллантиради ҳамда консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда тегишли соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқади;

"йўл харита"ларидаги концептуал ва алоҳида муҳим масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши мажлисини ташкил қилади;

муҳим соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёки ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштиради;

ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар, концепциялар, давлат дастурлари ва бошқа комплекс ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилади, уларни тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгашига ахборот киритади;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассислар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.


3. Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни ислоҳ қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг алоҳида давлат ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлиги йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ойда жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотни Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради;

б) Стратегик ислоҳотлар агентлиги жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар билан жорий масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишнинг мақбул йўлларини аниқлаш учун мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилади ва тегишли таклифлар тайёрлайди;

в) истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш мақсадида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари жалб қилинган халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг улар фаолияти масалаларига оид расмий хулоса ва ҳисоботларини Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим этиб боради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни ислоҳ қилиш бўйича ташкил қилинаётган халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларнинг дастурларини Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради;

республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳар ойда тегишли давлатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти тўғрисидаги батафсил маълумотни Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим этиб боради.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги "Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-216-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 ноябрдаги

ПФ-190-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга

эга бўлган йўналишларни ислоҳ қилиш бўйича истиқболли

ташаббусларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Стратегик ислоҳотлар агентлигининг алоҳида

давлат ва жамоат ташкилотлари билан

фаол ҳамкорлиги йўналишлари

          

N

         

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

билан фаол ҳамкорлик қиладиган

ташкилотлар

            

Ҳамкорлик йўналишлари

        

1.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1. Стратегик ислоҳотлар агентлигининг етарли салоҳиятга эга бўлган илмий ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш тизимини йўлга қўйиш


2. Тадқиқот ва илмий ишларнинг натижаларини мунтазам равишда Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиш


3. Илмий ташкилотлар томонидан долзарб лойиҳалар ва ишларни амалга ошириш бўйича қўшма режа-топшириқни амалга ошириш


2.

Адлия вазирлиги

1. Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тезлаштирилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш


2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, давлат бошқарувининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш натижаларини мунтазам равишда Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиш


3. Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари билан учрашувлар ва долзарб масалалар бўйича муҳокамалар ташкил қилиш


4. "Ўзбекистон - 2030" стратегияси ва давлат дастурларининг ижроси бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотни ҳар чоракда Стратегик ислоҳотлар агентлигига киритиб бориш


3.

Статистика агентлиги

1. Тегишли масалалар бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва тақдим қилиш


2. Юклатилган вазифаларни бажариш учун Стратегик ислоҳотлар агентлигининг статистик маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш


4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


1. Долзарб масалаларни таҳлил ва тадқиқ қилишнинг технологиялари ва усулларини такомиллаштириш. Институтнинг ушбу йўналишдаги тажрибасини ўрганиш


2. Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишлардаги долзарб масалаларни тадқиқ қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш


5.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати


1. Давлат дастурларида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш масалалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва аниқ таклифларни ҳар ойда Стратегик ислоҳотлар агентлигига киритиб бориш


2. Жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти ва бошқа институтлар билан учрашувлар ҳамда долзарб масалалар муҳокамаларини ташкил қилиш


3. Аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда йўналиш ва масалаларни уларнинг оммабоплигини таъминлаш учун аниқлаш, келгусида долзарб лойиҳалар бўйича умуммиллий ҳаракатларни амалга ошириш


6.

"Тараққиёт стратегияси" маркази

1. Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан долзарб масалалар бўйича учрашувлар ва ҳамда муҳокамалар ташкил қилиш


2. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш мониторинги натижаларини ҳар ойда Стратегик ислоҳотлар агентлигига киритиб бориш


7.

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази



1. Тегишли масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларини мунтазам равишда Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиш


2. Ўтказилган жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларини амалиётга татбиқ қилиш


8.

"Ватандошлар" жамоат фонди

1. Чет элда истиқомат қилаётган ватандошлар билан долзарб масалалар бўйича учрашувлар (шу жумладан, масофадан туриб) ва муҳокамалар ташкил қилиш


2. Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларнинг тўлиқ рўйхатини уларнинг контакт маълумотлари, эгаллаб турган лавозими ва бошқа зарур маълумотни кўрсатган ҳолда Стратегик ислоҳотлар агентлигига мунтазам равишда киритиб бориш


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 ноябрдаги

ПФ-190-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги "Стратегик ислоҳотларни

жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПФ-216-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар

           

1. 2-бандда:


а) тўртинчи хатбошидаги "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари "Ўзбекистон - 2030" стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 5-бандда:


а) бешинчи хатбошидаги "ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) олтинчи хатбошидаги "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари "Ўзбекистон - 2030" стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра унга тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директорининг ўринбосарлари мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудирига тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик бошқарув ходимлари Департамент раҳбари билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик ходимларига Департамент ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади".


5. 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6.. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Агентлик Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг биносида жойлаштирилсин".


7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин".


8. 1 ва 2-иловаларнинг матнлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар

агентлигининг кенгаши таркиби

           

1. Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси


2. С. Чакрабарти

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожлантириш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси


3. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси


4. М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори


5. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари


6. О.К. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари


7. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири


8. Ж.А. Ходжаев

-

Бош вазир ўринбосари


9. А.Д. Тошкулов

-

адлия вазири


10. Д.Р. Ли

-

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори


11. Э.Т. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори


12. Б.М. Бекмуродов

-

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси


13. Э.М. Туляков

-

"Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори


14. Н.Х. Рахимова

-

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


15. О.Б. Саттаров

-

"Ватандошлар" жамоат фонди ижрочи директори


16. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг директори, Кенгаш масъул котиби

          

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Стратегик

ислоҳотлар агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

               










Кенгаш


































































Директор























































































Директор ўринбосари

2



Хорижий экспертлар, консультантлар

ва маслаҳатчилар билан ҳамкорлик

қилиш гуруҳи

4























Илғор хорижий тажриба  ва рейтингларни

ўрганиш асосида муҳим ташаббусларни

ишлаб чиқиш гуруҳи

4



Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш гуруҳи

4



















Илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик

қилиш асосида муҳим ташаббусларни

ишлаб чиқиш гуруҳи

2





























Халқаро ва хорижий ташкилот ва институтлар

билан ҳамкорлик қилиш асосида муҳим

ташаббусларни ишлаб чиқиш гуруҳи

3



































Лойиҳа бошқаруви гуруҳлари











       

Изоҳ:


1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 20 нафар.


2. Агентлик директори Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


3. Ёрдамчи ходимларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси учун белгиланган тартибга асосан аниқланади.


4. Гуруҳ раҳбари ва бош инспектор тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори ва етакчи инспекторига тенглаштирилади.


5. Агентлик директори ўринбосарларининг лавозим разрядлари ва тариф коэффициентлари Агентлик директори ставкасидан 5 фоизгача кам миқдорда белгиланади".

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 ноябрь













































































Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск