ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2023 й. 591-сон "Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2023 й.

N 591




ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЧАҚИРУВГА

ҚАДАР  БОШЛАНҒИЧ  ТАЙЁРГАРЛИКНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Ватан ҳимоясига доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш ишларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилиши белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида:

умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартибини белгилаш;

фан ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаларини бериш тизимини жорий этиш;

фаннинг ўқув-моддий базасини 2023-2026 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024-2028 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳудудларда янги қуриладиган таълим муассасаларининг лойиҳа олди ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш назарда тутилишини таъминласин;

мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факультетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйсин;

2024 йил 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишини ташкил этишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига услубий жиҳатдан кўмаклашсин.


6. Белгилансинки:

таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари малакасини ошириш, уларга малака тоифасини бериш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, қурол сақлаш хоналарини техник қўриқлашни ташкил этиш, ўқувчи ёшларнинг ҳарбий полигонларда амалий машғулотларини ўтказиш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 8 ноябрдаги

591-сон қарорига

2-ИЛОВА



Таълим муассасаларида чақирувга қадар

бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини

2024-2028 йилларда босқичма-босқич таъминлаш

ДАСТУРИ

         

Т/р

Ҳудудлар номи

Таълим

муассасалари

номланиши

      

ЧҚБТ фани

ўқитилаётган

таълим

муассасалари

сони

      

2024-2028 йилларда ЧҚБТ синфи жиҳозланадиган

таълим муассасалари сони

         

2024

йил

   

2025

йил

   

2026

йил

  

2027

йил

   

2028

йил

  

Молия-

лаштириш

манбалари

       

Масъул ижрочилар


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Умумий ўрта таълим мактаби


703

140

141

141

141

140

Маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Академик лицей


3

1

1

1



Касб-ҳунар мактаби


21

4

4

4

5

4

Жами


727

145

146

146

146

144

2.

Андижон вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


745

149

149

149

149

149

Академик лицей


4

1

1

1

1


Касб-ҳунар мактаби


33

6

6

7

7

7

Жами


782

156

156

157

157

156

3.

Бухоро вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


517

104

104

103

103

103

Академик лицей


3

1

1

1



Касб-ҳунар мактаби


20

4

4

4

4

4

Жами


540

109

109

108

107

107

4.

Жиззах вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


546

109

109

110

109

109

Академик лицей


2

2





Касб-ҳунар мактаби


15

3

3

3

3

3

Жами


563

114

112

113

112

112

5.

Қашқадарё вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


1 193

238

238

239

239

239

Академик лицей


4

1

1

1

1


Касб-ҳунар мактаби


32

6

6

6

7

7

Жами


1 229

245

245

246

247

246

6.

Навоий вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


356

72

71

71

71

71

Академик лицей


2

2





Касб-ҳунар мактаби


11

2

2

2

2

3

Жами


369

76

73

73

73

74

7.

Наманган вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


690

138

138

138

138

138

Академик лицей


3

1

1

1



Касб-ҳунар мактаби


27

5

5

5

6

6

Жами


720

240

240

240

240

240

8.

Самарқанд вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


1 245

249

249

249

249

249

Академик лицей


7

1

1

2

2

1

Касб-ҳунар мактаби


37

7

7

7

8

8

Жами


1 289

257

257

258

259

258

9.

Сурхондарё вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


941

188

188

188

188

189

Академик лицей


3

1

1

1



Касб-ҳунар мактаби


28

5

5

6

6

6

Жами


972

194

194

195

194

195

10.

Сирдарё вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


306

61

61

61

61

62

Академик лицей


1

1





Касб-ҳунар мактаби


11

2

2

2

3

2

Жами


318

64

63

63

64

64

11.

Тошкент вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


852

170

170

171

171

170

Академик лицей


3

1

1

1



Касб-ҳунар мактаби


32

6

6

6

7

7

Жами


887

177

177

178

178

177

12.

Фарғона вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


942

189

189

188

188

188

Академик лицей


4

1

1

1

1


Касб-ҳунар мактаби


32

6

6

6

7

7

Жами


978

196

196

195

196

195

13.

Хоразм вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби


535

107

107

107

107

107

Академик лицей


2

2





Касб-ҳунар мактаби


25

5

5

5

5

5

Жами


562

114

112

112

112

112

14.

Тошкент шаҳри

Умумий ўрта таълим мактаби


322

64

64

64

65

65

Академик лицей


24

4

5

5

5

5

Касб-ҳунар мактаби


6

1

1

2

1

1

Жами


352

69

70

71

71

71

Республика бўйича

Умумий ўрта таълим мактаби


9 893

1 978

1 978

1 979

1 979

1 979

Академик лицей


65

20

14

15

10

6

Касб-ҳунар мактаби


330

62

62

65

71

70

Жами


10 288

2 060

2 054

2 059

2 060

2 055

            

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 8 ноябрдаги

591-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига илованинг 27-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 28-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 30-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида ("Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори)" 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 353-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 ноябрь






































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск