ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.11.2023 й. 591-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 8 ноябрдаги

591-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълим муассасаларида чақирувга

қадар бошланғич тайёргарликни ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни (кейинги ўринларда - ЧҚБТ) ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. ЧҚБТ чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари, ўрта махсус ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи-ёшлар (кейинги ўринларда - ўқувчилар) билан ўтказилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда - маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) давлат таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси барпо этилиши, ЧҚБТ билан боғлиқ тадбирлар моддий-техник таъминланиши ва молиялаштирилиши учун масъул ҳисобланади.


4. ЧҚБТни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.


5. ЧҚБТ жараёнида ўқувчилар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни, мамлакат мудофаа ва миллий хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талабларини ўрганади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар) асосий вазифалари ҳамда Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари талабларини, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамиятини англаб етади;

фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оммавий қирғин қуролидан ҳимояланиш кўникмаларини амалий ўзлаштириб олади;

мамлакат Қуролли Кучларида мавжуд қурол-аслаҳа, ҳарбий техниканинг асосий тактик-техник тавсифлари, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти ва хизмат фаолияти, мавжуд олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда уларда тайёрланаётган мутахассисликлар тўғрисида тушунчага эга бўлади;

ҳарбий хизматга чақирилишга руҳан ва жисмонан, шунингдек, интеллектуал жиҳатдан шай бўлади;

таълим муассасаларида ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етади ва етказилган маълумотларни ўзлаштиради.



2-БОБ. ЧҚБТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ, ШУНИНГДЕК,

БОШҚА ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

             

6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ЧҚБТни ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича масъул органлар ҳисобланади.


7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таълим муассасаларида ЧҚБТ тадбирларини молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, фан ўқув-моддий базасини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ барпо этиш ишларини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан йиллик иш режаларига киритилган ҳолда мунтазам равишда амалга оширади.


8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

ҳар йили июль ойида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда тақдим этиладиган сўровномалар асосида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ ўқув хоналарини ўқув қуроллари билан жиҳозлаш, ушбу фан ўқув-моддий базаси объектларини қуриш ва таъмирлаш, мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларидаги ўқув ўқотар қуроли, ўқув граната ва миналари (кейинги ўринларда - ўқув қурол-аслаҳалари) сақланадиган қурол сақлаш хоналарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари томонидан қўриқланишини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тадбирлари келгуси йил иш режаларига киритилишини ташкил этади;

ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги ҳарбий-спорт мусобақаларининг туман, вилоят ва республика босқичи ғолиби бўлган таълим муассасаларининг ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини биринчи навбатда мустаҳкамлаш орқали рағбатлантириб боради;

ҳар йили 10 февралга қадар ҳарбий округлар томонидан тақдим этилган режа-жадвал асосида март-май ойларида ҳарбий полигонларда таълим муассасаларидаги битирувчи синф ва курслар ўқувчилари (ўғил болалар) билан амалий отиш машғулотларини ташкил этиш бўйича тегишли қарор қабул қилади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш даврида таълим муассасаларини транспорт воситалари (автобуслар) билан таъминлайди;

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ўқув-моддий база объектларини барпо этиш ишларини лойиҳалаштириш учун белгиланган тартибда шартномалар тузади ва харажатларини қоплайди;

ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотларда ўқ-дори ва нишонлар учун сарфланадиган харажатларни ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб беради.


9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

масъул органларнинг ЧҚБТни ташкил этиш ва режалаштиришга оид фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ЧҚБТ фани ўқув дастурини ҳамда ўқув дастури доирасида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таълим муассасаларини ҳарбий қисм ва муассасаларга ҳудудийлик принципи асосида бириктириш ишларини ташкил этади ҳамда уларга ҳар йили июнь ойида ЧҚБТ фани ўқув дастури доирасида Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари, кўргазмали ўқув қўлланмаларини электрон кўринишда тақдим этиб боради;

ўқувчиларни ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг кундалик фаолияти, ижтимоий ва моддий таъминоти, шунингдек, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника билан таништириб бориш юзасидан таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

ЧҚБТ фани бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида таълим муассасаларига ўзлари бириктирилган ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг доимий жойлашув жойидаги ўқув-моддий базасидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратади;

ҳар йили март-май ойларида ҳарбий полигонларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳарбий округлар, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда таълим муассасаларидаги битирувчи синф ва курслар ўқувчилари (ўғил болалар) билан амалий отиш машғулотлари ўтказилишини назорат қилади;

ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда ўтказиладиган амалий отиш машғулотлари давомида сарфланадиган харажатларни қоплаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида шартномалар тузилиши ҳамда ушбу шартномалар бажарилишини ташкил этади;

ҳарбий округлар сўровномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари томонидан қўриқланиши йўлга қўйилган қурол сақлаш хоналари мавжуд таълим муассасаларини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ўқув қурол-аслаҳалари билан мудофаа ишлари бошқармалари орқали таъминлайди;

қурол сақлаш хоналари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари томонидан қўриқланиши йўлга қўйилмаган таълим муассасаларини ўқув қурол-аслаҳалари билан мудофаа ишлари бошқармалари орқали фақат машғулотлар вақтида фойдаланиш учун таъминлайди;

ЧҚБТ фани ўқитилишида фойдаланиш учун мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларига берилган ўқув қурол-аслаҳалари ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва фойдаланишга оид йўриқномаларни ишлаб чиқади ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари орқали таълим муассасалари раҳбарларига тақдим этади;

ЧҚБТ фани ўқитувчилари малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш масалаларида "Чақириққача ҳарбий таълим" таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатади;

ЧҚБТга оид тадбирларни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларини қамраган ҳолда амалга оширади;

ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар билан офицерлар, сержантлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ватанпарварлик тарбиясига оид давра суҳбатларини ташкил этади;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили октябрь ойида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасининг ҳолати, ўқитувчилар билан жамлаш сифати, ЧҚБТга жалб этилган ўқувчилар сонига оид маълумотларни ушбу Низомга 2 - 4-иловаларга мувофиқ умумлаштиради.


10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

таълим муассасаларидаги ЧҚБТ ўқув хоналарини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ жиҳозлар ва кўргазмали воситалар билан таъминлайди, уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;

ҳар йили июль ойида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ЧҚБТ фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ҳудудий бошқармалар томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда тақдим этилишини ташкил этади;

янги қурилаётган таълим муассасаларининг смета-лойиҳа ҳужжатларида ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш масаласи инобатга олинишини таъминлайди;

таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқитилиши ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиявий ишларнинг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлайди, ҳудудий бошқармалари орқали таълим муассасаларини фанга оид дарсликлар, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар, ўқув фильмлари билан таъминлайди;

таълим муассасалари ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалари, пневматик милтиқлар, уларнинг ўқ-дорилари бут сақланишини ҳамда мудофаа ишлари бўлимларида сақланаётган ўқув қурол-аслаҳаларидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланилишини назорат қилиб боради;

ҳудудий бошқармалари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда ҳар йили октябрь ойида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасининг ҳолати, ўқитувчилар билан жамлаш сифатини ўрганиш ва мазкур Низомга 2 - 4 иловаларга мувофиқ тегишли маълумотлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва умумлаштиради, шунингдек, ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклиф киритади;

ЧҚБТнинг якуний босқичида таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курсларида ўқиётган ўқувчилар билан амалий машғулотларни, шу жумладан, ҳарбий полигонларда ўқотар қуролдан амалий отиш машғулотлари ўтказилишини Мудофаа вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади;

таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқитилишини доимий равишда ўрганиб боради ҳамда илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг ўқув дастури доирасида тиббий билим асослари, шунингдек, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича қайта тайёргарликдан ўтишини ташкил этади;

ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг тегишли олий таълим муассасаларида малакасини ошириш ҳамда уларга малака тоифаси бериш тадбирларини вазирликларга давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштиради ва амалга оширади;

мудофаа ишлари бўлимлари тавсияномаларига кўра таълим муассасалари ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимига тайинланадиган номзодлар билан суҳбатлар ташкил этади (Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно);

ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг хизмат фаолиятига оид масалалар бўйича келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини тааллуқли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширади;

энг илғор ЧҚБТ фани ўқитувчиларини вазирлик тизимида таъсис этилган мукофотлар билан тақдирлайди ва бошқа мукофотларга тавсия этади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардияси:

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, таълим муассасаларини ҳудудийлик принципи асосида ҳарбий қисм ва муассасаларга бириктириш ишларини ташкил этади;

ЧҚБТ фани бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида таълим муассасаларига ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ўқув моддий-техник базасидан фойдаланишлари учун шароит яратади;

ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан ўзларига бириктирилган таълим муассасаларига ЧҚБТ фанини ташкил этиш ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиявий ҳарбий-спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар ўтказилишида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

ўқувчиларни муддатли ҳарбий хизматчи ва курсантларнинг кундалик фаолияти, маиший таъминоти, шунингдек, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника билан таништириб бориш юзасидан таълим муассасалари билан ҳарбий қисм ва муассасалар ўртасида ҳамкорликни мувофиқлаштиради.


12. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлаш жараёнида иштирок этади, ҳар йили июнь ойида тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ўқув дастури доирасида фуқаро муҳофазасига оид кўргазмали электрон ўқув қўлланмалари ва ўқув-услубий фильмларни тақдим этиб боради;

таълим муассасаларига қутқарувчи касбини тарғиб қилиш ва фуқаро муҳофазасига оид амалий машғулотларни ўтказишда соҳа мутахассислари, шунингдек, техник воситалар билан амалий ёрдам кўрсатади;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар буюртмасига кўра, шунингдек, йиллик тингловчилар билан жамлаш режаларига мувофиқ ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг Ҳаётий фаолият ўқув марказларида малака оширишини ташкил этади;

таълим муассасалари ўқувчиларида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида ҳар йилги "Ёш қутқарувчи" ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлаш жараёнида иштирок этади, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ҳар йили июнь ойида ўқув дастури доирасида тиббий билим асосларига оид кўргазмали электрон ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий фильмларни тақдим этади;

тиббий билим асослари бўйича машғулотлар ўтказадиган ҳамшираларни (ўқитувчиларни) тайёрлаш ва қайта тайёрлашда таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатади;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ЧҚБТ фани ўқитувчилари билан ўқув дастури доирасида тиббий билим асослари бўйича амалий машғулотлар ўтказилишини ташкил этади;

тиббиёт йўналишидаги таълим муассасалари ўқувчилари билан амалий машғулотлар ўтказиш учун бўйсунувидаги тегишли даволаш-профилактика муассасаларини таълим муассасаларига бириктиради;

мудофаа ишлари бўлими ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссияларга жалб қилинувчи шифокор-мутахассислар томонидан таълим муассасаларининг 11-синф ёки 2-курсда ўқиётган ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларидаги чақирув участкаларида қайд этиш жараёнида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади.


14. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:

таълим муассасалари ўқувчиларида диний экстремизм ва фундаментализм ғояларига қарши иммунитет ҳосил қилиш, ҳарбий бурчни онгли равишда бажаришга тайёрлик, ватанпарварлик, юрт келажаги ва тақдири учун жавобгарлик каби юксак маънавий-руҳий фазилатларни шакллантириш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ мақсади ва моҳиятини англаб етишга оид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;

таълим муассасалари ўқувчиларида юксак фуқаролик позициясини, мамлакат Қуролли Кучлари билан ғурурланиш туйғусини шакллантириш мақсадида катта ҳаётий тажрибага эга бўлган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида учрашувлар ўтказади;

доимий равишда таълим муассасаси ўқувчиларининг муддатли ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашувларини ташкил этади, ҳарбий хизматчилар учун жорий этилган имтиёзлар тизими тўғрисида таълим муассасалари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш ишларини олиб боради;

таълим муассасаларида оммавий равишда тарбиявий, маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этади ва ўтказади;

таълим муассасаларига ЧҚБТ тадбирлари доирасида ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказишда спорт иншоотлари моддий-техник базасидан фойдаланиш масаласида амалий ёрдам кўрсатади.



3-БОБ. ЧҚБТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

         

15. Тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ЧҚБТ фани ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда таълим турлари бўйича узвийлик таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади. ЧҚБТ фани ўқув дастури бўйича машғулотлар таълим муассасаларида ушбу фан учун ажратилган бир хил ҳажмдаги ўқув соатлари доирасида ўтказилади.

Таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув машғулотлари вақтида ўзлаштирган билим, кўникма ва маҳоратлари ҳарбий иш асосларини ўрганиш тўгараклари, спортнинг ҳарбий-амалий турлари бўйича секциялар ва ҳарбий-спорт мусобақалари давомида мустаҳкамланади.


16. ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси тўлиқ мустаҳкамланмаган таълим муассасалари томонидан машғулотлар ва ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказишда ўзлари бириктирилган (энг яқин жойлашган) ҳарбий қисм ва муассасалар ёки ушбу объектлар мавжуд бўлган таълим муассасалари ўқув-моддий базасидан фойдаланилади. Ушбу тадбирлар таълим муассасаси томонидан тегишли командирлар (раҳбарлар) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


17. Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув дастури бўйича машғулотлар ўғил ва қиз болалар билан биргаликда ўтказилади. Битирувчи синф ва курслардаги ўғил болалар билан ҳарбий полигонларда бир кунлик амалий машғулотлар ўтказиладиган кунда таълим муассасаларида қиз болалар маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилади.


18. Таълим муассасаларида ЧҚБТ режаси бутун ўқув йили учун ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда машғулотлар умумий дарс жадвалига киритилган ҳолда ўтказилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланиш учун бериладиган ўқув қурол-аслаҳалари, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланувчи пневматик милтиқ ва уларнинг ўқ-дорилари, қурол сақлаш хоналари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари қўриқловига олинган мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисобидан чиқарилмаган ҳолда) доимий сақланишига рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари қўриқловига олинмаган таълим муассасалари томонидан мудофаа ишлари бўлимларида сақланувчи ўқув қурол-аслаҳаларидан иш вақти давомида ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланилади. Мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларининг ўқув қурол-аслаҳаларидан машғулотлар давомида фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


20. Мудофаа ишлари бўлимларида сақланувчи ўқув қурол-аслаҳаларидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланиш ишларининг тўғри ташкил этилиши учун таълим муассасаси ва мудофаа ишлари бўлимлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.


21. Таълим муассасаларида ўқ отишни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар таълим муассасаси ихтиёридаги кўчмас тирда, спорт ташкилотлари, таълим муассасаси бириктирилган ҳарбий қисм ва муассасалар тирларида пневматик милтиқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бундай машғулотларда қатнашишга ўқ отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид синовдан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга рухсат берилади. Ўқ отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид синовдан ўтолмаган ўқувчиларга ушбу синовни навбатдаги иш кунида қайта топширишга рухсат берилади, қайта синовдан ўтолмаган ўқувчилар амалий отиш машқларига қўйилмайди.


22. Ўқувчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ЧҚБТ фанининг якуний босқичида ушбу фан учун ажратилган ўқув соатлари ҳисобидан таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курсларида ўқиётган ўқувчилар билан ўқув дастурига асосан амалий машғулотлар ўтказилади.

Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг ушбу фан бўлимларига оид назорат меъёрларини бажариш бўйича кўникмалари синовдан ўтказилади.

ЧҚБТ фани бўйича назорат меъёрларини қиз болалар оммавий қирғин қуролидан индивидуал ҳимоя воситаларини турли усулларда кийиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича топширади.


23. Ўқув йилининг якуний чорагида (март-май ойларида) ҳарбий округларга қарашли полигонларда таълим муассасаларининг битирувчилари (ўғил болалар) билан ўқотар қуролдан амалий отиш машғулотлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда қуйидаги тартибда ўтказилади:

ҳар йили 20 декабрга қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда, битирувчи синф ва курсларда ўқиётган ўғил болалар сони тўғрисида маълумотлар тегишли ҳокимликлар ҳамда ҳарбий округларга тақдим этилади;

ҳар йили 20 январга қадар ҳарбий округларда ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказиш бўйича режа-жадвал ва ушбу машғулотларни ташкил этишга оид ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи тайёрланади;

ҳарбий округда ўқувчиларни полигонларга олиб чиқишда таълим муассасаларининг тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан транспорт билан таъминланиши, транспорт колонналарининг ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш ҳамда машғулотлар давомида сарфланадиган ўқ-дори ва нишонлар учун харажатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қоплаш, ўқувчилар учун тушлик ташкил этиш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;

ҳар йили 10 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотларини ташкил этиш бўйича тегишли қарор ҳарбий округлар томонидан тақдим этилган режа-жадвал асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотлар давомида сарфланадиган ўқ-дори ва нишонлар учун харажатларни қоплаш юзасидан 20 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Таъминот департаменти билан белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Ҳарбий полигонлардаги отиш майдони ҳамда ҳарбий қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаси ихтиёридаги тирларда ўқувчилар билан ўтказиладиган амалий отиш машғулотлари ҳарбий қисм командири ёки олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи томонидан "Отиш курси" талаблари асосида ташкил этилади. Бунда ҳарбий округ томонидан ҳар бир ўқувчига 3 дона ўқ-дори ажратилади.

Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари таълим муассасалари битирувчилари билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.

Ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотлар вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.


24. Ўқувчиларнинг ЧҚБТ фани бўйича эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмалари бошқа умумтаълим фанлари учун белгиланган меъёрий баҳолаш тизимига мувофиқ баҳоланади. Ўқувчининг амалий машғулотлар давомида олган умумий баҳоси ЧҚБТ фани бўйича якуний баҳо чиқарилишида инобатга олинади.


25. ЧҚБТ ўқув машғулотлари якунида таълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан ўқув йилида ЧҚБТ фанининг ўқитилишига баҳо берилади ва ўқув йилига якун ясалади.


26. Таълим муассасаларида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари ЧҚБТ фани машғулотлари билан уйғунлаштирилган ҳолда ташкил этилади.


27. Таълим муассасалари билан ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилади, таълим муассасалари ўқувчилари орасида ҳарбий касбни тарғиб этишга доир ташвиқот ишлари ҳамкорликда олиб борилади.

Ўқувчиларда Ватан ҳимоясига шайлик ҳамда она юртга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида уруш ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари фотосуратлари қўйилган "Жасорат бурчаги" ташкил этилади.



4-БОБ. ЧҚБТ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ

ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ

          

28. ЧҚБТ фани ўқитувчиси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими тавсиясига кўра таълим муассасаси директори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади, Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно. Ишга қабул қилинаётган номзоднинг маълумоти, ҳарбий, жисмоний ва педагогик тайёргарлигининг савияси, шунингдек, ташкилотчилик қобилияти ҳамда услубий кўникмалари пухта шаклланганлиги ҳисобга олинади.

ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимига 60 ёшдан ошмаган олий таълим муассасаларининг ҳарбий таълим факультетларини тамомлаган ва захирадаги (резервдаги) офицер унвонига эга бўлган педагоглар, шунингдек, контракт бўйича ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган тажрибали офицерлар ва олий маълумотга эга бўлган сержантлар тайинланади, ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги натижасида ҳарбий хизматдан бўшатилганлар бундан мустасно.


29. Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув дастуридаги тиббий билим асослари бўйича машғулотларни ўтишга тажрибали тиббиёт ходимлари ёки Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказида тайёргарликдан ўтган ўқитувчиларнинг жалб этилиши тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.



5-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЧҚБТ

ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ, УЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИНИ

ВА НАВБАТДАГИ ҲАРБИЙ УНВОН БЕРИШ

           

30. Таълим муассасаларидаги ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш орқали уларнинг фанга оид билим ва малакалари мустаҳкамланиб, соҳадаги янгиликлар етказилади.


31. ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларининг "Чақириққача ҳарбий таълим" таълим йўналишида мутахассислар тайёрловчи ҳарбий таълим факультетларида ташкил этилади.

Малака ошириш давомида ЧҚБТ фани ўқитувчилари билан тасдиқланган дастур асосида умумкасбий ва мутахассислик бўйича фанлардан назарий ҳамда услубий машғулотлар ўтказилади.

ЧҚБТ фани ўқитувчиларини малака оширишга бўлган эҳтиёжлари тизимида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан аниқланади ҳамда буюртмалар шакллантирилади.


32. ЧҚБТ фани ўқитувчилари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларига жалб этилади. Илгари малака оширишдан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ЧҚБТ фани ўқитувчиларига ёки биринчи бор ишга кирган ЧҚБТ фани ўқитувчилари касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг малака оширишга жалб этилади.


33. Малака оширишдан ўтган ЧҚБТ ўқитувчиларига тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда малака тоифалари берилади.


34. Захирадаги ва резервдаги ҳарбий унвонга эга бўлган ЧҚБТ фани ўқитувчиларига резервдаги ҳарбий унвон Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда берилади.



6-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

         

35. Таълим муассасаси директори зиммасига ЧҚБТ соҳасида қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

таълим муассасасида ЧҚБТ дастурининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ЧҚБТ фани учун алоҳида хона, амалий машғулотларни ўтказиш учун жой ва майдонлар ажратиш, ушбу фанга оид ўқув-моддий базани мунтазам равишда хатловдан ўтказиб бориш ҳамда уни мустаҳкамлаш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда тегишли ҳокимликларга мазкур Низомда белгиланган тартибда таклифлар киритиб бориш;

таълим муассасаси ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалар ҳисоби юритилишини назорат қилиш;

ЧҚБТ фани ўқитувчисига ўқув-услубий жиҳатдан ёрдам бериш, ушбу фаннинг бошқа фанлар билан узвийлигини таъминлаш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги дарсдан ташқари тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;

ЧҚБТ фани ўқитувчиси томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотлари ва ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш сифатини мунтазам текшириб бориш, улар билан олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини ўқув йили давомида ўтказиладиган педагоглар кенгашларида муҳокама этиб бориш;

ҳарбий-спорт мусобақаларини, шунингдек, амалий машғулотларни ташкил этишда ЧҚБТ ўқитувчисига амалий ёрдам кўрсатиш;

таълим муассасасининг битирувчи синф ва курсларида таҳсил олаётган ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларида ташкил этиладиган чақирув участкаларида қайд этиш тадбирларини ташкил этиш;

ЧҚБТ ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар тўғрисида ҳисоботларни тайёрлашда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари билан ҳамкорлик олиб бориш.


36. ЧҚБТ фани ўқитувчиси таълим муассасаси директорига бўйсунади ҳамда хизмат фаолиятини мазкур Низом, шунингдек, таълим муассасаси бўйсунадиган вазирликнинг ички идоравий ҳужжатлари талаблари асосида олиб боради.

ЧҚБТ фани ўқитувчиси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

ҳарбий иш асосларини ўзлаштириш тўгараги фаолиятини ҳарбий-амалий спорт турларига узвий боғлаган ҳолда юритиш;

ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига ҳамда мактаб ички рўйхатига олинган ўқувчиларни дарсдан кейинги фан тўгараклари ҳамда машғулотларига жалб қилиш чораларини кўриш;

ўз касбий тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш, педагогик ва услубий кўникмаларини такомиллаштириш;

ЧҚБТ фани ўқув хонасига раҳбарлик қилиш, шунингдек, қурол сақлаш ва отиш тири хоналарини назорат қилиш;

таълим муассасаси ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалари ҳисобини белгиланган тартибда юритиш, уларнинг мавжудлиги ва техник ҳолатини доимий равишда шахсан текшириб бориш, зарур ҳолларда таъмирланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкил этиш, фан ўқув-моддий базасининг соз ҳолда сақланишини таъминлаш;

ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги дарсдан ташқари тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;

ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини таълим муассасаси педагоглар жамоаси билан ҳамкорликда амалга ошириш;

"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни"ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

жисмоний тарбия фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда таълим муассасаси миқёсида ҳарбий-спорт мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

таълим муассаси ўқувчиларини ҳарбий-спорт мусобақалари ва фуқаро муҳофазаси бўйича туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишларини ташкил этиш;

ЧҚБТ ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг сифатини ошириш мақсадида таълим муассасасига бириктирилган ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчиларни танлаш ва тайёрлаш ишларида мудофаа ишлари бўлимига яқиндан ёрдам бериш;

таълим муассасасининг битирувчи синф ва курсларида таҳсил олаётган ўқувчи ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларида ташкил этиладиган чақирув участкаларида қайд этилиши тадбирларини амалга ошириш;

кундалик иш фаолиятини дарс жадвали, дарсдан ташқари вақтда амалга ошириладиган асосий тадбирларни таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланадиган шахсий иш режаси асосида ўтказиш;

таълим муассасасидаги "Ватан таянчи" отряди фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу отрядга раҳбарлик қилиш, "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;

ўқув йили якунида йиллик ўқув дастури ижроси юзасидан таълим муассасаси кузатув кенгашига ҳисобот бериш.



7-БОБ. ЧҚБТ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА ИМТИЁЗЛАРИ

        

37. ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимига кўра таълим муассасаси директорининг ўринбосарига тенглаштирилади. Таълим муассасасида ушбу фан ўқитувчилари сони штат бўйича икки нафар бўлган тақдирда, улардан иш стажи ва тажрибаси кўп бўлган ЧҚБТ ўқитувчиси лавозими бўйича директор ўринбосари ҳисобланади.

Малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари умумтаълим муассасаларида - мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг, ўрта махсус ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларида - тегишлича катта (етакчи, бош) ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошига тенглаштирилади.


38. ЧҚБТ фани ўқитувчисининг педагогик иш стажига Қуролли Кучлар тизимларида ўтаган ҳақиқий ҳарбий хизмат муддати қўшилади.


39. ЧҚБТ фани ўқитувчиларига республика таълим муассасаларида бошқа фан ўқитувчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар татбиқ этилади.

Бундан ташқари, резервдаги (захирадаги) офицер ёки сержант унвонига эга бўлган ЧҚБТ фани ўқитувчиларига ўз ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича амалдаги ҳарбий формали кийим-кечак ва фарқловчи нишонларни тақиб юриш ҳуқуқи берилади.



8-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЧҚБТ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ ЎРГАНИШ

           

40. Таълим муассасасида ЧҚБТнинг ташкил этилишини ўрганиш ишлари мудофаа ишлари бўлимлари томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан келишилган ҳолда ҳар йили октябрь ойида амалга оширилади. Ўрганиш давомида ЧҚБТ дастурининг тўлиқ бажарилиши, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, шунингдек, фан ўқув-моддий базаси ҳолати ўрганиб чиқилади.


41. Ўрганиш ишлари якуни бўйича тузилган маълумотнома нусхалари мудофаа ишлари бўлимидан мудофаа ишлари бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигига, мудофаа ишлари бошқармасидан тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларига юборилади, бир нусха мудофаа ишлари бўлими ва таълим муассасасида сақланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

          

42. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

         




Низомга

1-ИЛОВА



Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

фани ўқув-моддий базаси

РЎЙХАТИ

     

I. ЎҚУВ-МОДДИЙ БАЗА ОБЪЕКТЛАРИ (ТАВСИЯВИЙ)

       

1. Тўсиқлар йўлаги.


2. Гимнастик шаҳарча.


3. Саф майдони.


4. Кичик тактик майдон.


5. Пневматик қуролдан отиш тири ёки электрон отиш тренажёри.


6. Қурол сақлаш хонаси.



II. ЎҚУВ-МОДДИЙ БАЗА ЭЛЕМЕНТЛАРИ

         

1. Взвод бўйича суткалик нарядни ўташ ўқув жойи;


2. Жасорат бурчаги.



III. ЧҚБТ ФАНИ ЎҚУВ ХОНАСИНИНГ

ЎҚУВ-МОДДИЙ БАЗАСИ

        

1. Синф доскаси - 1 дона*.


2. Ўқувчи столи ва стули - 15 тўплам*.


3. Ўқитувчи столи - 1 дона*.


4. Ярим юмшоқ стул - 1 дона*.


5. Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун) - 2 дона*.


6. Компьютер техникаси - 1 дона*.


7. Проектор (экрани билан) - 1 дона*.


8. Ўқув кўргазмали плакатлар ва методик қўлланмалар* - 1 тўплам.


9. Калашников ўқув автомати - 1 дона**.


10. Калашников автомати учун ўқув патронлари - 30 дона**.


11. Ўқув гранаталари - 4 дона (мудофаа гранатаси - 2 дона, ҳужум гранатаси - 2 дона )**.


12. Ўқув миналари - 12 дона (пиёдаларга қарши - 4 хил турдаги 2 донадан, танкка қарши - 2 хил турдаги 2 донадан)**.


13. Пневматик милтиқлар - 1 дона.


14. Пневматик милтиқ ўқлари - ҳар бир ўқувчига ўқув йилига 20 дона.


15. Калашников ўқув автомати макети - 5 дона.


16. Тирда ўтказиладиган отиш машқлари учун нишон - 30 дона.


17. Калашников автоматига найза-пичоқ макети - 5 дона.


18. Граната солиш халтачаси - 4 дона.


19. Андрианов компаси - 4 дона.


20. Пиёдалар кичик (сапёр) белкураги ғилофи билан - 5 дона.


21. Ғилофли байроқчалар тўплами (оқ/сариқ ва қизил) - 4 дона.


22. Курвиметр - 2 дона.


23. Офицер чизғичи - 5 дона.


24. Мина кўрсаткич макети - 4 дона.


25. Экипировкали аскар манекени - 1 дона.



Фуқаро муҳофазасига оид ўқув қуроллари

        

26. Фильтрловчи газ ниқоби - 5 дона.


27. Умумқўшин ҳимоя комплекти - 5 дона.


28. Санитар замбили - 2 дона.



Тиббий билим асосларига оид ўқув қуроллари

        

29. Санитар сумкаси тўплами - 1 дона.


30. Қон тўхтатувчи резина жгут - 2 дона.


31. Тиббий рўмолча - 2 дона.


32. Бинт - 10 дона.


33. Индивидуал боғлов пакети - 5 дона.


34. Шахсий тиббий тўплам - 1 дона.


35. Шина - 2 дона.


36. Одам ички аъзолари тасвирланган плакат - 1 дона.


Изоҳ:


*) Ушбу белги билан кўрсатилган ЧҚБТ ўқув хонаси жиҳозлари тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар томонидан таъминланади.

Ўқув кўргазмали плакатлар ва методик қўлланмалар Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларига электрон кўринишда тақдим этилади ҳамда ушбу вазирликларнинг ҳудудий бошқармаларида ўзбек, рус, қорақалпоқ, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида нашр этилган ҳолда тааллуқли таълим муассасаларига тарқатилади.


**) Ушбу белги билан кўрсатилган ўқув қурол-аслаҳалари фақат тегишли ҳокимликлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари томонидан қўриқланиши йўлга қўйилган қурол сақлаш хоналари мавжуд бўлган таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисобидан чиқарилмаган ҳолда сақланади.

Алоҳида белги билан кўрсатилмаган бошқа ўқув қуроллари ва жиҳозлар билан таълим муассасалари тегишли ҳокимликлар томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади. Ушбу тартибда олинган ўқув қуроллари ва жиҳозлар таълим муассасаси балансига ўтказилади.

Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув хонаси сони мавжуд инфратузилма имкониятлари ҳамда ушбу фан ўқитиладиган ўқувчилар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

I бўлимдаги ўқув-моддий база объектлари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, маҳаллий бюджет имкониятларидан келиб чиқиб барпо этилади. Мазкур ўқув-моддий база объектлари мавжуд бўлмаган таълим муассасалари томонидан тегишли машғулотлар ва ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказишда ўзлари бириктирилган (энг яқин жойлашган) ҳарбий қисм ва муассасалар ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

         

             




Низомга

2-ИЛОВА



НАМУНА



Умумтаълим мактаблари, академик лицей

ва касб-ҳунар мактабларида чақирувга қадар

бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий

базаси ҳолати бўйича

МАЪЛУМОТ

         

Т/р

Ҳарбий округ, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари номланиши


Таълим

муассасалари


ЧҚБТ фани

ўқитилаётган

таълим

муассасалари

сони

Таълим муассасаларида ўқув-моддий база мавжудлиги

     

ЧҚБТ фани

синфлари

     

Отиш

тири

       

Қурол

сақлаш

хонаси

    

АК-74

ўқув

қуроли

    

Тўсиқлар

йўлаги

        

Гимнастика

шаҳарчаси

       

Саф

майдони

       

ўқув адабиёти билан таъминланиши, %

Жиҳозланган

Жиҳозланмаган

Жиҳозланган

Жиҳозланмаган

Жиҳозланган

Жиҳозланмаган

бор

йўқ

бор

йўқ

бор

йўқ

бор

йўқ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

Қашқадарё вилояти


Умумий ўрта таълим мактаби


















Академик лицей


















Касб-ҳунар мактаби


















Жами


















1.

Ғузор тумани

Умумий ўрта таълим мактаби


















Академик лицей


















Касб-ҳунар мактаби


















Жами


















2.

Деҳқонобод тумани

Умумий ўрта таълим мактаби


















Академик лицей


















Касб-ҳунар мактаби


















Жами


















          

Мантиқий изоҳ: 4=5+6; 4=7+8; 4=9+10; 4=11+12; 4=13+14; 4=15+16; 4=17+18.


___________________вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи

____________________________________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)

         

        

КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

ва мактаб таълими вазирлиги

_______________ вилояти ҳудудий бошқармаси

бошлиғи __________________

                     (имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,

фан ва инновациялар вазирлиги

_______________ вилояти ҳудудий бошқармаси

бошлиғи ______________________

                        (имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

         

          




Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА



Умумтаълим мактаблари, академик лицей

ва касб-ҳунар мактабларида чақирувга қадар

бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари

лавозимларини бутланиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

         

Т/р

Ҳарбий округ,

мудофаа

ишлари

бошқармалари

ва бўлимлари

номланиши

    

Таълим муассасалари номланиши

ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари сони

ЧҚБТ фани раҳбарлари ва ўқитувчилари

        

ЧҚБТга жалб этилган ўқувчилар сони:

      

штат бўйича лавозимлар сони

ЖАМИ ишлаётганлар

Вакант лавозимлар сони

Ишлаётганлардан:

       

ҚБТ фани ўқитувчиси" мутахассислиги бўйича ОТМ битирувчилари

Қуролли

Кучлар

пенсионерлари

      

Номутахассислар:

Ўғил болалар

      

Қиз болалар

     

Жами ўқувчилар

     

10-синф (1 курс)

11-синф (2 курс)

10-синф (1 курс)

11-синф (2 курс)

10-синф (1 курс)

11-синф (2 курс)

Жами

1

2

3

4

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

Қашқадарё вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби
















Академик лицей
















Касб-ҳунар мактаби
















Жами
















1.

Ғузор тумани

Умумий ўрта таълим мактаби
















Академик лицей
















Касб-ҳунар мактаби
















Жами
















2.

Деҳқонобод тумани

Умумий ўрта таълим мактаби
















Академик лицей
















Касб-ҳунар мактаби
















Жами
















       

Мантиқий изоҳ: 7=8+9; 8=10+11+12; 17=13+15; 18=14+16; 19=13+14+15+16.

       

___________________ вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи

___________________________________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)

         

      

КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

ва мактаб таълими вазирлиги

_______________ вилояти ҳудудий бошқармаси

бошлиғи __________________

                     (имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,

фан ва инновациялар вазирлиги

_______________ вилояти ҳудудий бошқармаси

бошлиғи ______________________

                        (имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

         

          




Низомга

4-ИЛОВА



НАМУНА



Таълим муассасаларида чақирувга қадар

бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимида

фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари пенсионерлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

         

Т/р

Вилоят ва туман

(шаҳарлар)

Номланиши


ЧҚБТ фани ўқитилаётган

таълим муассасалари

        

Ишлаётган ЧҚБТ фани ўқитувчилари вазирлик

ва идоралар кесимида:

       

номланиши

   

сони

      

Мудофаа

вазирлиги

     

Ички

ишлар

вазирлиги


Фавқулодда

вазиятлар

вазирлиги

      

Давлат

хавфсизлиги

хизмати

      

Миллий

гвардия

      

Божхона

қўмитаси

     

ЖАМИ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Қашқадарё вилояти

Умумий ўрта таълим мактаби










Академик лицей










Касб-ҳунар мактаби










Жами










1.

Ғузор тумани

Умумий ўрта таълим мактаби










Академик лицей










Касб-ҳунар мактаби










Жами










2.

Деҳқонобод тумани

Умумий ўрта таълим мактаби










Академик лицей










Касб-ҳунар мактаби










Жами










...

...

Умумий ўрта таълим мактаби










Академик лицей










Касб-ҳунар мактаби










Жами










ЖАМИ

Умумий ўрта таълим мактаби










Академик лицей










Касб-ҳунар мактаби










Жами










          

      

___________________вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи

___________________________________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)

         

         



КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

ва мактаб таълими вазирлиги

_______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи __________________

(имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

КЕЛИШИЛДИ:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,

фан ва инновациялар

вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси

бошлиғи_________________

                        (имзо, Ф.И.О.)


гербли муҳр, сана

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 ноябрь



















































































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск