ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2023 й. ПҚ-361-сон "Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2023 й.

N ПҚ-361




"ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ 550 МВТ

БЎЛГАН БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туркия Республикасининг "CENGIZ ENERJI SAN.VE TIC A.Ş." (кейинги ўринларда - Инвестор) ва "Cenergo" МЧЖ (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) билан "Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) амалга оширилиши режалаштирилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 14 сентябрда Инвестиция шартномаси имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 500 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

в) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 14 сентябрда Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги ҳамда ушбу битимга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 2,0 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Лойиҳа компанияси ҳамда Инвестор ўртасида имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


3. Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

Инвестиция лойиҳаси мақсадлари учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


6. Сув хўжалиги вазирлиги ва "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳажм ва параметрларга мувофиқ, Лойиҳа компанияси эҳтиёжлари учун табиий газ ва техник сув етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.

Бунда, Сув хўжалиги вазирлиги ва "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖнинг шартномалар шартларига мувофиқ табиий газ ва техник сув етказиб бермаслиги натижасида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва бой берилган фойда суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан, агар шартномада бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, табиий газ ва техник сув етказиб берувчилар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ олдида қонунчиликка мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этиладиган электр станциясини табиий газ билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида табиий газ таъминоти инфратузилмасини барпо этиш билан боғлиқ харажатларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


8. Лойиҳа компаниясига Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет эл банкларида банк ҳисобварақларини очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


9. Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини барпо қилиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.


10. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танлаб олинган Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 9,54 гектар ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 августдаги "Жиззах вилоятида қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-267-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Инвестиция лойиҳаси доирасида буғ-газ электр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриладиган ер участкаларининг аниқ чегарасини аниқласин;

буғ-газ электр станциясини қуриш учун зарур ўлчамдаги ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини таъминласин ҳамда Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин;

ҳаво электр узатиш тармоқлари ўтадиган ер участкаларига, шунингдек, қурилиш даврида вақтинча фойдаланиладиган 2 гектар (9,54 гектардан) ер участкасига Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодекси асосида оммавий сервитут белгиласин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан доимий фойдаланишга берилган ер участкасини буғ-газ электр станциясини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Лойиҳа компанияси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловидан) озод қилинсин;

Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.


11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.


12. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияси буюртманома (ариза)сига биноан жалб қилинган:

Ташқи ишлар вазирлиги - хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги - пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини (муддати узайтирилишини);

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


14. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


15. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 августдаги "Жиззах вилоятида қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-267-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 ноябрь













































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск