ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2023 й. ПҚ-362-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2023 й.

N ПҚ-362



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида''ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:


1. 1999 йил 17 июнь куни Лондон шаҳрида имзоланган Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш тўғрисида 1992 йилдаги Конвенциянинг Сув ва саломатлик муаммолари бўйича баённомасига қўшилинсин.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 ноябрь



































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск