ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2023 й. ПҚ-365-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4820-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2023 й.

N ПҚ-365



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 9 СЕНТЯБРДАГИ

"ҒАЛАБА БОҒИ" ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-4820-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ҳарбий хизматчиларнинг маданий дам олишларини янада самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида маданият ва санъат йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4820-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаментини (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий оркестр хизматини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри этиб қайта номлаш;

Департамент ҳузурида Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифасини Департамент зиммасига юклаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Департамент фаолиятини ташкил этиш ҳамда Департамент ҳузуридаги Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-365-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 9 сентябрдаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик

мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-4820-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилади. Департамент Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятини, маънавият ва маърифат ҳамда маданият марказлари, ҳарбий оркестрлар, кутубхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали бошқаришга, уларга маданият ва санъат соҳасидаги вазифаларни бажаришда кўмаклашишга масъул ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий оркестр хизмати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри этиб қайта номланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли Департамент бўйсунувига ўтказилади;

Департамент ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Департамент фаолиятини ташкил этиш ҳамда Департамент ҳузуридаги Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


3. 8-бандда:


а) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Мажмуа" сўзи "Мажмуа ва Департамент" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мажмуа ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади";


в) тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) еттинчи хатбоши "ёдгорлик мажмуаси" сўзларидан кейин ", Маънавият ва маданият департаменти" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 ноябрь














































Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск