ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2023 й. Ф-72-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

16.11.2023 й.

N Ф-72



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ БАЙРАМИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштириш," Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмита (А. Арипов):

Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда нишонланишини таъминласин;

барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирларини амалга оширсин.


3. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;

"Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;

"Конституция ҳафталиги"да умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш.


4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда - тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармалари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев

      

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 ноябрдаги

72-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

кунига бағишланган байрам тадбирларига

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

ДАСТУРИ

       

      

Т/р


Тадбир номи

    

Ижро муддати

    

Масъул ташкилотлар

       

      

I. ТУМАН ВА ШАҲАРЛАРНИ БАЙРАМГА ТАЙЁРЛАШ,

ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

       

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларнинг мазмунини ўзида акс эттирувчи шиорлар, фотолавҳалар, плакатлар, паннолар, қисқа видеороликлар ва бошқа кўргазмали воситаларни тайёрлаш.

Конституция куни муносабати билан Конституция рамзини (байроқ, герб элементига эга) ва ушбу рамз туширилган маҳсулотларни (флаер, стикер, байроқча, кўкрак белгиси, шарф, кепка, блокнот, ручка, сумка ва б.) тайёрлаш ва аҳолига тарқатиш.


2023 йил

1-10 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси


2.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид тарғибот-ташвиқот воситаларини (баннер, видео роликлар) қуйидагиларда жойлаштириш:

1) вилоят, шаҳар, туман марказлари шоҳ кўчалари, хиёбонлар, байрам тадбирлари ўтадиган жойларда, ташқи реклама объектларида, билбордларда, LED-экранли конструкцияларда;

2) жамоат транспортида (автобус, метро, поезд, самолёт) ва улардаги мониторларда;

3) жамоат жойларида (бозорлар, савдо дўконлари, гипермаркет ва бошқа савдо шохобчалари, бекатлар, аэропорт ва авиакассалар, темирйўл вокзаллари ва кассалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва б.).


2023 йил

1-10 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, ЎзМТРК, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги


3.

Маҳаллаларда, мактаблар ҳовлиларида 7 декабрда Конституция куни муносабати билан давлат байроғини кўтариш маросимини ташкил этиш, унда Конституциядаги бирдамлик ғоялари ифодаланган саҳна кўринишлари, шеър ва ашулаларни ўз ичига олган тадбирлар ташкил этиш.


2023 йил

7 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


4.

Туман ва шаҳар марказларида (Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб "Конституция кўчаси"ни ташкил этиш, унда:

Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган "Конституция тарихи" бурчаги ва фотокўргазмасини ташкил этиш;

Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;

конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этиш ва уларга кўргазмали материалларни жойлаштириш;

болалар ва ёшларга Конституцияда белгиланган нормаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи кўргазмали материаллар бурчагини ташкил этиш;

"Конституция кўчаси"ни тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатиш;

Конституцияга оид турли кўнгилочар тадбирлар, куиз ва челленжлар ташкил этиш, фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина лойиҳасини амалга ошириш, ғолиб фуқароларни Конституция китоби, Конституция рамзи туширилган маҳсулотлар билан тақдирлаш.


2023 йил

5-8 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


         

II. БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИНИ ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИДА, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЕНГ

ЁРИТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

        

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини, унинг ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда ОАВда кенг ёритиш.


2023 йил

1-8 декабрь

ЎзМТРК, ЎММА, ЎзА, АОКА, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

6.

Оммавий ахборот воситаларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирларни (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, викторина, мақола ва муносабатлар) амалга ошириш (алоҳида медиа режа асосида). Телеканаллар белгиси ёнида Конституция рамзини жойлаштириш.


2023 йил

ноябрь -

декабрь

АОКА, ЎзМТРК, ЎММА, ЎзА, Адлия вазирлиги

7.

Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши тарихига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Конституциявий суд, ЎзМТРК, ЎзА, ЎММА, "Халқ сўзи" ва "Янги Ўзбекистон" газеталари, Адлия вазирлиги


8.

Конституция куни муносабати билан радиовикторина ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


2023 йил

7-8 декабрь

ЎзМТРК, ЎММА, АОКА, Адлия вазирлиги


9.

Марказий ва ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида (газета ва журналларда):


1) Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш;


2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган алоҳида рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журналларнинг махсус сонларини чоп этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

ЎзМТРК, ЎММА, ЎзА, "Халқ сўзи" ва "Янги Ўзбекистон" газеталари, АОКА, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ИИВ, Олий суд, Конституциявий суд, Миллий гвардия, Бош прокуратура


10.

Давлат ва жамоат арбоблари, актёр, хонанда, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Конституцияга оид муносабатларни жойлаштириш.


2023 йил

7-8 декабрь

Маданият вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Адлия вазирлиги


11.

Журналист ва блогерлар ўртасида "Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола" танловини ўтказиш.


2023 йил

ноябрь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, АОКА


12.

"Constitution.uz" веб-сайтини унинг яратилиш тарихига оид, унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб берувчи турли маълумотлар билан тўлдирган ҳолда мунтазам янгилаб бориш.


2023 йил

ноябрь-

декабрь


Рақамли технологиялар вазирлиги, Конституциявий суд, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Адлия вазирлиги


13.

#Meningkonstitutsiyam, #Konstitutsiyakuni хештеглари остида маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.


2023 йил

1-10 декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, АОКА


      

III. "КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ"

ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН БАЙРАМ

ВА БОШҚА КЎНГИЛОЧАР ТАДБИРЛАР

          

14.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ўтказиладиган концерт тадбирларини санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.


2023 йил

7 декабрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


15.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (Яккасарой туманидаги Конституция кўчасида) Конституция сайилларини ташкил этиш, унда томоша ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.


2023 йил

4-7 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги


16.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Адвокатлар палатаси, шунингдек, "юриспруденция" таълим йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ходимлари иштирокида республика "Заковат" интеллектуал турнирини ташкил этиш.


2023 йил

7 декабрь

"Заковат" интеллектуал клуби ННТ, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия


17.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш.


2023 йил

4-7 декабрь

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ДХХ


18.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бюджетдан қўшимча ажратилган маблағлар доирасида 3 минг нусхада брайль алифбосида нашр этиш.


2023 йил

декабрь

АОКА, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти (келишув асосида)


19.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш.


2023 йил

1-7 декабрь

Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд (келишув асосида), "Ўзархив" агентлиги


20.

Кинотеатрларда ҳар бир фильм намойишидан олдин Конституция куни байрамига бағишланган ижтимоий видеороликларни томошабинларга кўрсатиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


21.

Фуқароларга Конституция куни байрами муносабати билан SMS-хабар сифатида табрик йўллаш.


2023 йил

8 декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги


       

IV. "КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ"

ДОИРАСИДА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ВА СИЁСИЙ

ПАРТИЯЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

         

22.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, маҳаллий ҳокимликларда, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, маҳаллаларда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат ташкилотларида "Менинг Конституциям 31 ёшда" шиори остида "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусида оммавий умумреспублика диктантини ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


23.

Ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш.


2023 йил 1-8 декабрь

Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ТДЮУ


24.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар штаб-квартираларида Конституциямиз қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган "Ўзбекистон Конституцияси куни" маърифий тадбирларини ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, "Дунё" АА

25.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари веб-сайтларида ҳамда хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституция куни байрамига бағишланган материалларни жойлаштириш.


2023 йил

1-8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, "Дунё" АА


26.

Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисида ахборотини тақдим этиш ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиш.


2023 йил

5 декабрь

Конституциявий суд (келишув асосида)


27.

"Конституция ҳафталиги" доирасида Олий Мажлис палаталарида "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш ва унинг доирасида Қонунчилик палатаси ва Сенат биноси бўйлаб экскурсия ташкил этиш, мажлислар зали ва музей, кутубхона, депутат ва сенаторларнинг фаолияти билан таништириш.


2023 йил

1-7 декабрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати (келишув асосида)


28.

Давлат хизматлари марказларида "Конституция бурчаги"ни ташкил қилиш (флаерлар тайёрлаш ва уларни ташриф буюрган фуқароларга бепул тарқатиш).


2023 йил

1-8 декабрь

Адлия вазирлиги

29.

Сиёсий партиялар томонидан ўз дастурининг устувор йўналишларига мос бўлган Конституциянинг тегишли нормаларининг мазмун-моҳиятини очиб берувчи туркум тадбирларни ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар (келишув асосида)


30.

Ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-картани топшириш жараёнларини байрамона ташкил этиш.


2023 йил

7 декабрь

ИИВ, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


        

V. "КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ"

ДОИРАСИДА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ИЛМИЙ

ЖАМОАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

         

31.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш (намунавий дарс материаллари асосида).


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ


32.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ЎзМТРК, ЎММА


33.

Мактаб ўқувчилари ўртасида "Халқ Конституцияси", "Конституция - бахтимиз қомуси", "Конституция - келажагим машъали" мавзуларида расмлар ва иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


34.

"Баркамол авлод" болалар мактабларида "Конституция ўқувчилар нигоҳида" мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


35.

Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида "Конституцияни ўрганамиз", "Конституция - адолат тантанаси" мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


36.

Таълим ташкилотларини байроқлар ва шарлар, шунингдек, ўқувчилар ясаган ўйинчоқлар, рамзлар билан безатиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


37.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ёшлар конференциясини ўтказиш.


2023 йил

5 декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


38.

Барча олий таълим ва илмий ташкилотларда талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида "Янги Конституция - тараққиёт қомуси" мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш


2023 йил

1-8 декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


39.

Илмий жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда Конституция ва унинг нормаларини амалга оширишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.


2023 йил

6 декабрь

Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, ДБА, ТДЮУ, ЖИДУ


40.

Конституция кунига бағишланган спорт марафонлари (югуриш, марш) ва мусобақаларини (волейбол, футбол, шахмат ва б.) уюштириш, жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш.


2023 йил

1-8 декабрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси (келишув асосида)


          

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 ноябрдаги

72-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

        

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. Р.Қ. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Спичрайтери


4. Қ.Қ. Қуронбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари


5. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири


6. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


7. А.Ж. Тошқулов

-

адлия вазири


8. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


9. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


10. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


11. А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


12. Р.М. Жўраев

-

Миллий гвардия қўмондони


13. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


14. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


15. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


16. А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири


17. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


18. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


19. Р.Ж. Қурбонов

-

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси


20. Ф.Ф. Абдуҳолиқов

-

Кинематография агентлиги бош директори


21. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


22. А.Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


23. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


24. М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


25. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

           

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 ноябрь




















































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск