ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Шахсга доир маълумотлар /

Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг Намунавий тартиби (АВ томонидан 15.11.2023 й. 3477-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 14.11.2023 й. 19-мҳ-сон буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 15 ноябрда 3477-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 14 ноябрдаги

19-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори

ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга

ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини

таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли

шахси фаолиятини ташкил этишнинг

НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ


Ушбу Намунавий тартиб шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси (бундан буён матнда бўлинма деб юритилади) ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Мазкур Намунавий тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;


шахсга доир маълумотлар субъекти (субъект) - шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;


шахсга доир маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


шахсга доир маълумотларга ишлов бериш - шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;


шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) - шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (мулкдор) - шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


ваколатли шахс - мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тайинланган, шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи масъул шахс;


бўлинма - мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тайинланган, шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун ташкил этиладиган икки ва ундан ортиқ масъул шахслардан иборат бўлинма;


шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги - шахсга доир маълумотлар субъектининг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги бўйича риоя этилиши мажбурий бўлган талаб;


шахсга доир маълумотларни блоклаш (чеклаш) - шахсга доир маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиш (шахсга доир маълумотларни аниқлаштириш учун ишлов бериш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно).



2-БОБ. БЎЛИНМА ЁКИ ВАКОЛАТЛИ ШАХС

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

         

2. Шахсга доир маълумотларга ишлов берилиши ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун вазифалар ҳажми, маълумотлар базаларининг сони ҳамда уларнинг автоматлаштирилганлик даражасидан келиб чиқиб, мулкдор ва (ёки) оператор томонидан бўлинма ташкил этилади ёки ваколатли шахс тайинланади.


3. Бўлинма ёки ваколатли шахс фақат мулкдор ва (ёки) операторнинг қонуний топшириқларини бажаради ҳамда бевосита мулкдор ва (ёки) оператор раҳбари олдида жавобгар ҳисобланади.


4. Бўлинма ёки ваколатли шахс ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуни, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Намунавий тартиб талабларига ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларга мувофиқ амалга оширади.


5. Бўлинма раҳбари ва ходимлари ёки ваколатли шахс бошқа ишга ўтказилганда (бўлинма тугатилганда) ёки улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, уларнинг маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи мулкдор ва (ёки) оператор томонидан охирги иш кунидан кечиктирмасдан бекор қилиниши шарт.



3-БОБ. БЎЛИНМА ЁКИ ВАКОЛАТЛИ

ШАХСНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

         

6. Қуйидагилар бўлинма ёки ваколатли шахснинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинишини, яхлитлигини ва бут сақланишини ҳамда махфийлигига риоя этилишини таъминлаш;

шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олдини олиш, қонунчиликда белгиланган талаблар бузилганлиги аниқланган ҳолларда мулкдор ва (ёки) оператор билан келишган ҳолда шахсга доир маълумотларни блоклаш (чеклаш);

мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот хавфсизлиги сиёсатини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

шахсга доир маълумотлар билан ишловчи ходимлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш;

мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлашда уларга таҳдид соладиган сабабларни ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда, мулкдор ва (ёки) оператор бўлинма ёки ваколатли шахс томонидан бажариладиган ҳар қандай вазифаларнинг манфаатлар тўқнашувига олиб келмаслигини таъминлаши керак.


7. Бўлинма ёки ваколатли шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шахсга доир маълумотлар базасида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар мулкдор ва (ёки) операторнинг рухсати билан шахсга доир маълумотлар базалари ишини вақтинча тўхтатиш;

шахсга доир маълумотлар билан ишлаш жараёнида келиб чиқадиган ҳар қандай муаммо ва (ёки) тушунмовчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигидан тегишли тавсияларни олиш учун ушбу Агентликка мурожаат қилиш;

ўз вазифаларини амалга ошириш учун мулкдор ва (ёки) операторда мавжуд шахсга доир маълумотлар базасига чекловларсиз кириш;

шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари ҳақида мулкдор ва (ёки) оператордан маълумот олиш.

Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) мулкдор ёки оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Бўлинма ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари томонидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан ички назоратни амалга ошириш;

шахсга доир маълумотлар базаси ва мазкур базада ишловчи ходимларнинг фаолиятини даврий текширувлардан ўтказиш ва шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ҳолати ва амалиётини яхшилаш;

шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати тугаганида ёки уларни йиғиш ва уларга ишлов бериш мақсадига эришилгандан сўнг шахсга доир маълумотларнинг йўқ қилинишини ташкил этиш;

шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриш;

шахсга доир маълумотлар базаларида ишлаш ҳуқуқи берилган ходимлар рўйхатини шакллантириш, шахсга доир маълумотлар базаларидан фойдаланган мулкдор ва (ёки) оператор ходимининг логини, фойдаланиш вақти, ресурс номи ва бошқа маълумотлар акс эттирилган электрон қайдларни юритиш ва таҳлил қилиб бориш;

шахсга доир маълумотларга рухсатсиз кириш натижасида ўзгартирилган ёки йўқ қилинган шахсга доир маълумотларни қайта тиклаш имкониятини таъминлаш;

шахсга доир маълумотлар базасидаги маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, блоклаш (чеклаш), рухсатсиз фойдаланишга уринишларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;

заруратга кўра, шахсга доир маълумотлар сақланадиган сервер қурилмаларидаги электрон (рақамли) маълумотларни бошқа ҳудудда нусхасининг (репликация) реал вақт режимида сақланишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш;

меҳнат фаолияти давомида ва ундан кейинги даврда шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш.

Бўлинма ёки ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) мулкдор ёки оператор томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

            

9. Мазкур Намунавий тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 ноябрь















































































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск