ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Умумий характердаги имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2023 й. 601-сон "Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2023 й.

N 601



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИГА

ИМТИЁЗ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш, фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга даромад солиғи бўйича имтиёз қўллаш соҳасида давлат хизматини кўрсатишнинг аниқ ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги аҳоли учун бюрократик талабларни ҳамда ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

даромад солиғига имтиёздан фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ўн кун муддатда ЯИДХПда электрон хизматни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Қудбиев ва адлия вазири А.Ж. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 ноябрь









































































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск