ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2023 й. 605-сон "Республика термитларга қарши курашиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2023 й.

N 605




РЕСПУБЛИКА ТЕРМИТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада термитларга қарши курашишга доир илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш, етакчи хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда замонавий технологияларни республикада жорий этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фанлар академияси Зоология институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Республика термитларга қарши курашиш маркази негизида Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

термитлар биологияси ва экологиясини ўрганиш ҳамда уларнинг зарарли фаолиятига қарши курашиш юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;

термитларга қарши курашишда қўлланиладиган ем-хўрак ишлаб чиқариш технологияси ва уни қўллаш усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;

термитларга қарши курашиш юзасидан услубий қўлланмалар, тавсиялар ва йўриқномалар ишлаб чиқиш;

республикада аҳоли турар жойлари, табиий ва тарихий обидалар, стратегик объектлар ҳамда иншоотлар ва очиқ ер майдонларида термитларнинг тарқалиши, зарарли фаолияти юзасидан мониторинг юритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар дезинфекция станциялари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳудудий филиалларининг буюртмасига биноан термитларга қарши ем-хўракларни шартнома асосида тайёрлаб бериш.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади,

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварақларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказ директори Зоология институти директорининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази "Республика термитларга қарши курашиш маркази" давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузурида "Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази" давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Марказнинг раҳбари ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Маданий мерос агентлиги ва Марказ билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар маданий мерос объектларида ва уларга туташ бўлган аҳоли турар жойларини термитлардан ҳимоя қилиш мақсадида зарарланган объектларда термитларга қарши курашиш чора-тадбирларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бинога жойлаштириш бўйича таклиф киритсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йилги маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш жараёнида аҳоли турар жойлари, ижтимоий аҳамиятга эга манзиллар ва улар атрофида термитларга қарши курашиш учун сарфланадиган харажатларни молиялаштириш мақсадида белгиланган тартибда зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

икки ҳафта муддатда Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 ноябрдаги

605-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузурида

"Республика термитларга қарши курашиш илмий

ишлаб-чиқариш маркази" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор












































































Директор ўринбосари

1











Инсон ресурсларини бошқариш бўйича мутахассис

1







































"Термитлар биоэкологияси" лабораторияси

5




























Ҳисобчи

1














































Ишлаб чиқариш бўлими

6




















































 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 15 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 ноябрдаги

605-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида" 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида" 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида" 2019 йил 4 сентябрдаги 725-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорининг 3-иловаси 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 ноябрь


















































Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск