ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2023 й. 610-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

610-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда

ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик

легаллаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари) томонидан хорижда ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти (кейинги ўринларда - Консуллик-ҳуқуқий департамент) томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартибини белгилайди.


2. Ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш улардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатни ёки далолатномани имзолаган шахснинг ваколатларини, легаллаштиришга тақдим этилган ҳужжатга ёхуд далолатномага босилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини ҳамда ушбу ҳужжатлар ва далолатномаларнинг хорижий давлат ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлаш ва шаҳодатлашдан иборатдир. Консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларнинг легаллаштирилиши уларнинг халқаро муносабатлардаги қонунийлигини тасдиқлайди.

Консуллик легаллаштириш ҳужжат ёки далолатномада баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини, легаллаштиришга тақдим этилган ҳужжатга ёхуд далолатномага босилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ва шаҳодатлашдан иборатдир.


3. Консуллик легаллаштириш функциясини:


хорижий давлатларда - Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари;


Ўзбекистон Республикасида - Консуллик-ҳуқуқий департамент амалга оширади.


4. Хорижий давлатларда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш функциялари консуллик мансабдор шахси (кейинги ўринларда - консул) томонидан амалга оширилади.

Агар муайян сабабга кўра консул ўз функцияларини бажара олмаса ёки консул лавозими вақтинча бўш бўлса, консулнинг вазифалари хорижий давлат ҳудудида жойлашган мазкур ёки бошқа консуллик муассасасининг бошқа мансабдор шахсига ёки ушбу давлат ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимларидан бирига юкланади.

Ўзбекистон Республикасида ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш функциялари Консуллик-ҳуқуқий департамент ходимларидан бирига юкланади.


5. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва муассасалари хорижий давлатларнинг ташкилотларидан жўнатиладиган ҳужжатлар ва далолатномалар улар консуллик муассасаси томонидан легаллаштирилган тақдирдагина, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси ва ушбу ҳужжатлар ҳамда далолатномалар жўнатиладиган давлат иштирокчи бўлган халқаро шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўриб чиқиш учун қабул қилади.

Консул консуллик округидаги давлат органлари ва муассасалари вакиллари иштирокида тузилган ёки мазкур давлат органлари ҳамда муассасалари томонидан жўнатиладиган ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштиради.


6. Консул хорижий давлат ҳудудида расмийлаштирилган ҳужжатни легаллаштириш учун зарур ҳолларда мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги ёки бошқа тиллардаги нотариал тартибда тасдиқланган таржимасини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли.


7. Хорижда ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва муассасалари томонидан бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончномаларни ҳамда мазкур давлат органлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар Консуллик-ҳуқуқий департамент томонидан легаллаштирилади.


8. Агар хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва муассасалари томонидан расмийлаштирилган ҳамда хорижий давлат ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва далолатномалар легаллаштирилиши талаб этилса, улар белгиланган тартибда легаллаштирилиши лозим.


9. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва далолатномалар легаллаштирилиши талаб этилса, улар белгиланган тартибда легаллаштирилиши лозим.


10. Қуйидаги ҳужжатлар ва далолатномалар консуллик муассасалари томонидан легаллаштирилмайди:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган;

ўз мазмунига кўра Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган;

нотўғри расмийлаштирилган;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотлар мавжуд бўлган;

тозалашлар, қўшимча ёзувлар ёки қайд этилмаган тузатишлар, шунингдек, қалам билан ёзилган ёзувлар мавжуд бўлган;

бир неча варақларда тузилган, лекин тартиб рақами қўйилмаган, тикилмаган, ҳужжат ёки далолатномани тақдим этган ташкилотнинг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси билан шаҳодатланмаган;

ҳужжатларга факсимил имзо қўйилган бўлса (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

Шунингдек, паспорт, идентификацияловчи ID-картаси, партияга мансублик ҳақидаги ҳужжатлар, касаба уюшмаси чипталари, ҳарбий билетлар, тоифа ёки диний эътиқодга мансублик ҳақидаги ҳамда фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк ҳужжатларининг асли ва нусхалари легаллаштирилмайди.


11. Агар ҳужжатга ёки ушбу ҳужжатга бириктирилган вараққа апостиль қўйилган бўлса, бу ҳужжатни легаллаштириш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва муассасалари апостиль қўйилган ҳужжатларни, агар апостиль Ўзбекистон Республикаси билан муносабатларда чет элнинг расмий ҳужжатларини легаллаштиришга доир талабни бекор қилувчи конвенция қўлланиладиган чет давлатнинг ваколатли органи томонидан қўйилган бўлса, қабул қилиши шарт.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСУЛЛИК

МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУЖЖАТЛАР ВА

ДАЛОЛАТНОМАЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

       

12. Ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик округида жойлашган давлат органлари ва муассасалари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳамда далолатномаларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзоси ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши лозим.

Хорижий давлатнинг консуллик муассасаси учун белгиланган консуллик округи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларида улар жойлашган ҳудудда аккредитация қилинган бошқа давлатлар консуллик муассасалари ҳамда қабул қилувчи давлат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари имзоси ва муҳри намуналари ҳам мавжуд бўлиши лозим.


13. Ҳужжатлар ва далолатномаларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида легаллаштириш учун шахслар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза тўлдириб, унга қуйидагиларни илова қиладилар:

шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

легаллаштириш талаб этиладиган ҳужжат ёки далолатнома ва унинг нусхалари;

консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асли.

Ҳужжатлар ва далолатномалар ариза топширилган кундан эътиборан беш иш куни ичида легаллаштирилади.


14. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва далолатномалар Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлигига шубҳа бўлган ҳолларда, консул консуллик округидаги давлат ҳокимияти органларига расмий тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилади.


15. Консулга Ўзбекистон Республикасидан ҳужжатлар талаб қилиб олиш тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Консуллик-ҳуқуқий департамент томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва далолатномалар келиб тушган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу ҳужжатлар ва далолатномалар легаллаштирилиши талаб этилса, консул уларни легаллаштиради ҳамда манфаатдор шахслар, давлат органлари ва муассасаларга юборади.


16. Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Консуллик-ҳуқуқий департамент томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва далолатномалар легаллаштириш учун шахслар, давлат органлари ва муассасалардан келиб тушган тақдирда, консул уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади. Ижобий жавоб олинган тақдирда, консул ушбу ҳужжатлар ва далолатномаларни белгиланган тартибда легаллаштиради.


17. Консул зарур ҳолларда учинчи давлат ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириши мумкин. Ушбу ҳужжатлар ёки далолатномалар учинчи давлат ҳудудида ҳақиқий ҳисобланиши учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги учинчи давлат консуллик муассасаси томонидан ҳам легаллаштирилиши лозим.


18. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатда фойдаланиш учун талаб қилиб олинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, давлат органлари ва муассасаларининг ҳужжатлари ва далолатномаларини консул ушбу Низомда белгиланган тартибда легаллаштиради.


19. Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави 14-моддасига асосан консулнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ консуллик муассасаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёхуд суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАР ВА ДАЛОЛАТНОМАЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

          

20. Консуллик-ҳуқуқий департамент хорижий мамлакат давлат органлари ва муассасалари томонидан расмийлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган хорижий дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан легаллаштирилган ҳужжатлар ва далолатномаларни, ушбу дипломатик ваколатхоналар масъул ходимларининг имзолари ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлган тақдирда легаллаштиради.


21. Ҳужжатлар ва далолатномаларни Консуллик-ҳуқуқий департаментда легаллаштириш учун шахслар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза тўлдириб, унга қуйидагиларни илова қиладилар:

шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

легаллаштириш талаб этиладиган ҳужжат ёки далолатнома ва унинг нусхалари;

консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асли.

Ҳужжатлар ва далолатномалар ариза топширилган кундан эътиборан беш иш куни ичида легаллаштирилади.


22. Консуллик-ҳуқуқий департаментда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш вазифасини бажарувчи мансабдор шахсларнинг имзоси ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши керак.


23. Консуллик-ҳуқуқий департамент Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва муассасалари хорижий давлатларда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва далолатномаларни ҳам легаллаштиради.


24. Консуллик-ҳуқуқий департаментда легаллаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва далолатномаларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимларининг имзоси ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши керак.


25. Консуллик-ҳуқуқий департамент нотариус имзосини шаҳодатловчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимининг имзосини шаҳодатлайди. Имзоларни тасдиқлашнинг ушбу тартиби фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишнинг республика ҳудудида амал қилишга белгиланган ҳужжатлари нусхаларини ҳамда бошқа ҳужжатлар нусхаларини хорижий давлатга тақдим этиш учун тасдиқлаш мақсадида жорий қилинган.


26. Консуллик-ҳуқуқий департамент масъул ходимининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёхуд суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.



4-БОБ. ЛЕГАЛЛАШТИРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ВА ДАЛОЛАТНОМАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ЁЗУВИНИ КИРИТИШ

          

27. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва далолатномалар аниқ ва равшан ёзилган, ҳужжат ёки далолатномада қайд этилган сумма ва сана, рақам ва муддат ёзув билан ифодаланган бўлиши зарур. Мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.

Ҳужжатдаги ва далолатномадаги бўш жойлар чизиб чиқилиши керак. Тузатиш ва қўшимчаларни ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг имзоси олдидан кўрсатиш ва легаллаштириш ёзувида такрорлаш зарур. Тузатиш ва қўшимчалар шундай киритилиши керакки, барча хато ёзилган, кейин тузатилган ҳамда ўчирилганларни дастлабки кўринишида ўқиш мумкин бўлиши лозим. Агар тузатиш ва қўшимчалар легаллаштириш ёзувига қилинган бўлса, улар фақатгина легаллаштираётган мансабдор шахс томонидан изоҳланади ҳамда имзоланади.


28. Легаллаштириш ёзувлари учун жой бўлмаган тақдирда, ёзув алоҳида қоғозда ёзилади ва ҳужжат ёки далолатномага тикиб қўйилади ҳамда легаллаштираётган шахснинг имзоси ва муҳри билан унга бириктирилади.


29. Мансабдор шахс ҳужжат ёки далолатнома мазкур Низом талабларига мувофиқ легаллаштирилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг унга белгиланган шаклда ёзув киритади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

30. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва Консуллик-ҳуқуқий департамент ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш реестрларини, шунингдек, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича легаллаштирилган ҳужжатлар ва далолатномаларни ҳисобга олиш журналини юритади.

Фуқаролар ва ташкилотларнинг аризалари Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ва Консуллик-ҳуқуқий департаментда сақланади ҳамда даврий кетма-кетликда тикиб борилади. Легаллаштирилиши лозим бўлган ҳар бир ҳужжатга легаллаштириш тартиб рақами берилиб, санаси кўрсатилади, ушбу рақам ва сана ариза рақами ва санаси билан мос бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ва Консуллик-ҳуқуқий департамент легаллаштирилган ҳужжатларнинг ҳисобини электрон шаклда ҳам юритиши мумкин.


31. Ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш бўйича консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.


32. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Низомга

1-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

консуллик муассасасига

(ёки Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлигининг

Консуллик-ҳуқуқий департаментига)

         

А Р И З А

          

Ф.И.О.


        

Ариза берувчининг фуқаролиги


        

Турар жойи, манзили


        



            

Иш жойи


        

Лавозими


        

Легаллаштирилиши лозим

бўлган ҳужжат номи.

ужжат серияси, рақами.

Ким томонидан, қачон

берилган

   

Ҳужжат кимга

берилган

     

Ўзбекистон Республикаси

длия вазирлигида рўйхатга

олинган рақам

      

Ўзбекистон Республикаси

консуллик муассасаси

(ёки Ташқи ишлар

вазирлигининг Консуллик-

ҳуқуқий департаменти)

рўйхатга олиш рақами

     


   


     


   


   


      


     


     


      

        

       

Ҳужжатнинг хусусияти - фуқаролик ҳолати ҳақида, таълим ҳақида, тижорат хусусиятига эга, молиявий ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун, мол-мулкни бошқариш учун (кераклиси чизилсин).

            

Сана



Имзо


             

Тўланган консуллик йиғими суммаси


        

Консуллик йиғими тўланганлиги ҳақида квитанция рақами


        



            

Консуллик йиғими тўланган сана


        

Имзоси тасдиқланаётган шахснинг Ф.И.О.


        

Ҳужжатни легаллаштирган шахснинг Ф.И.О.


                 

             




Низомга

2-ИЛОВА



Легаллаштирилган ҳужжатларни

ва далолатномаларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИНИНГ ШАКЛИ

            

Т/р

      

Легаллаштириш санаси

     

Легаллаштирган шахснинг

Ф.И.О.,

лавозими

      

Ҳужжатнинг номи, реквизитлари

       

Ҳужжатни имзолаган шахснинг

Ф.И.О.,

лавозими

        

Легаллаштириш

учун ҳужжат

тақдим этган

шахснинг

Ф.И.О.,

шахсини

тасдиқловчи

ҳужжатнинг

маълумотлари

         

Легаллаштириш

тақдим этиладиган

давлат


     

Легаллаштириш

учун йиғим

тўланганлиги

тўғрисидаги

белги

    

1


2


3


4


5

        

6


7


8


         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь










































































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск