ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2023 й. ПФ-198-сон "Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.11.2023 й.

N ПФ-198



АЙРИМ САНОАТ ТАРМОҚЛАРИДА СИФАТЛИ

ВА РАҚОБАТБАРДОШ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-292-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, республика саноатини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва қўшимча захираларни яратиш мақсадида:


1. Белгилансинки:

а) Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда - 1 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача;

б) 2025 йил 1 январга қадар:

кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари (ТИФ ТН кодлари 3919 108 000 ва 3921 906 000) божхона божидан озод этилади; ип-калава ишлаб чиқарувчиларга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


2. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдорини 5 бараварга камайтириш;

2024 йил 31 декабрга қадар бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқини бериш;

2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилиш;

саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даврини амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 ноябрдаги

ПФ-198-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5989-сон Фармони 8-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда:

2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан - 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 ноябрдан - 0,01 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;

2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,05 АҚШ доллари, 2024 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун:

а) бир марталик молиявий ресурслар 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда (йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда) ҳамда бир йилгача муддатга ажратилади.

Бунда берилган кредитларнинг маълум бир қисми белгиланган муддатларда сўндирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратилади;

б) "Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" дастурига киритилган экспорт қилувчи ташкилотларга охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 1 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 15 миллион АҚШ долларидан 20 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 4 миллион АҚШ долларигача;

қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда - 1 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача;

в) экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда (шу жумладан, корхоналар томонидан қайта ишлаш маҳсулотлари "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқилганда), уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига тўловлар кечиктирилган муддатга ва олиб чиқилаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан молиявий ресурслар тақдим этилади.

Тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштирилганда, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан компенсациялар тақдим этилмайди.

Ушбу Фармонда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хомашё товарларига нисбатан татбиқ этилмайди".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-53-сон Фармони 2-банди "г" кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш улуши камида 80 фоизни ташкил қилган корхоналарга ёки бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-153-сон Фармони 4-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда сотиб олиш тўловларини йигирма тўрт ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2-сон Фармонида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фармоннинг 2-банди "г" ва "е" кичик бандларидаги" сўзларидан кейин "ҳамда 5-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. 2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган айрим товарлар рўйхати 1а-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:

         

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 январдаги

ПФ-2-сон Фармонига

1а-ИЛОВА



2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик

ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

киришда божхона божидан озод

қилинадиган айрим товарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

         

ТИФ ТН коди

      

Товар номи

      

1.

3923100000,

3923409000,

3923900000


Пластмассадан тайёрланган товарларни ташиш ёки қадоқлаш учун товарлар

2.

4010120000,

4010190000,

4010310000,

4010320000,

4010330000,

4010340000,

4010350000,

4010360000,

4010390000


Ленталар, ременлар ёки бельтинглар

3.

8415830000

Двигателли вентилятор ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун асбоблар билан жиҳозланган ҳавони кондиционерлаш қурилмалари, шу жумладан, намликни алоҳида назорат қилиб бўлмайдиган кондиционерлар: - - ичига совутиш қурилмаси ўрнатилмаганлар


4.

8716800000

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари; уларнинг қисмлари:- бошқа транспорт воситалари- - бошқалар:- - - бошқалар:- - - - муқаддам фойдаланишда бўлган (ишлатилган):- - - - - бошқалар:- - - - - - бошқалар:- - - - - - - бошқалар


".

         

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4069-сон қарори 2-бандининг "б" кичик бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазма-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш";

қуйидаги мазмундаги бешинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш;

мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш;

тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қисман қоплаб бериш";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4453-сон қарори 2-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда:

2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан - 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 ноябрдан - 0,01 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;

2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,05 АҚШ доллари, 2024 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади".

        

*) Мазкур илованинг 5-банди 2023 йил 1 декабрдан эътиборан амалга киритилади.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 ноябрдаги

ПФ-198-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПФ-5231-сон Фармонига илованинг 4-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2022-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 мартдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2507-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3009-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди.

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь










































































Время: 0.0478
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск