ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2023 й. 608-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

608-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси"

танловини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловини (кейинги ўринларда - танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танлов маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада олти ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари (кейинги ўринларда - етакчи) ўртасида ўтказилади.


3. Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:


"Ёшлар баланси" тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ёшлар дафтари" тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга оширишда ва бандлигини таъминлашда самарали кўмаклашган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Иқтидорли ва интеллектуал фаол ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Касб-ҳунарлар танловини юқори савияда ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши;


"Ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган ва спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши.


"Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналиши бўйича танловда ички ишлар органлари томонидан ёшлар жиноятчилиги ўтган даврдагига нисбатан жорий йилда камайган деб топилган маҳалла етакчилари қатнашади.


4. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

етакчилар онги, қалбида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" ғоясини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш;

улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, интеллектуал ва профессионал салоҳиятни ошириш ҳамда бу борадаги фаолиятни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ташаббускорлик ва етакчилик фазилатларини ривожлантириш;

ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган етакчиларни рағбатлантириш;

юксак билимли, профессионал касбий маҳоратга эга бўлган истеъдодли ёш кадрларни аниқлаш ва раҳбарлик лавозимларига тайинлаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш.


5. Танлов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади.


6. Танлов мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. Танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг

умумий талаблари


7. "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) танловни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади ва танлов иштирокчиларини баҳолаш тартибини тасдиқлайди.

Танловнинг:

туман (шаҳар) ва ҳудудий саралаш босқичлари - тегишлича "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссиялар томонидан;

республика финал босқичи - Ташкилий қўмита томонидан ўтказилади.

"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан тасдиқланади.


8. Ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 5 сентябрга қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.


9. Танловда иштирок этиш учун номзодлар Агентликнинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали рўйхатдан ўтади.


10. Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5 сентябрда бошланиб, 30 сентябрь куни якунланади ва рўйхатдан ўтган номзодлар ҳақидаги барча маълумотлар Ташкилий қўмита томонидан уч иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига танловни ташкил этиш учун юборилади.


11. Танловда иштирок этиш учун етакчиларнинг бошқача тарзда рўйхатдан ўтишига ёки саралаш босқичида иштирок этмасдан кейинги босқичда иштирок этишига йўл қўйилмайди.


12. Танлов ҳар йили октябрь - декабрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

туман (шаҳар) саралаш босқичи - октябрь ойида етакчилар ўртасида туман (шаҳар) миқёсида;

ҳудудий саралаш босқичи - ноябрь ойида туман (шаҳар) саралаш босқичида ғолиб бўлган етакчилар ўртасида ҳудудий миқёсда;

республика финал босқичи - декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган етакчилар ўртасида республика миқёсида.



2-§. Танлов йўналишлари ва баҳолаш тартиби

        

13. Барча йўналишлар бўйича танловда иштирок этувчилар ўз фаолиятини амалга оширган ишларини кўрсатиб берувчи тегишли маълумотлар, альбом ҳамда давомийлиги беш дақиқадан ошмайдиган видеоролик орқали намойиш этади ва изоҳлайди.

Шунингдек, барча йўналишларда иштирок этган етакчилар маҳаллада ёшлар етакчиси бўлиб фаолият бошлагандан кейин ўз устида ишлаб, шахсий ривожланишида кўрсатган натижасига (давлат мукофоти, кўкрак нишони, мақолалари, спорт ютуқлари, танлов ва мусобақалардаги иштироки, тилни билиш сертификати ва бошқалар) қуйидаги тартибда устуворлик берилади:

ҳудудий даражадаги ҳар бир ютуқ учун - 1 балл;

республика дажасидаги ҳар бир ютуқ учун - 2 балл;

халқаро дажадаги ҳар бир ютуқ учун - 3 балл.

Бунда етакчилар эришган ютуқлари акс этган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этади ҳамда электрон (фото, видео шаклида) шаклда шарҳлаб беради, берилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун уларни тақдим этган талабгор шахсан жавобгар бўлади.


14. Танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий саралаш ва республика финал босқичлари иштирокчилари тўплаган баллари тегишли комиссиялар томонидан ҳисобланади.


15. Танлов етакчилари ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, ушбу Низомдан ташқари бошқа устунлик ёки имтиёзлар белгиланишига йўл қўйилмайди.


16. Танлов оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатуви остида ошкоралик тамойили асосида ўтказилади.



3-§. Танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий саралаш

ва республика финал босқичларини

ўтказиш тартиби


17. Танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида етакчиларнинг тўплаган баллари қўшилиб, ҳар бир иштирокчининг якуний тўплаган балли эълон қилинади.

Танлов ғолиблари баллар йиғиндиси якуни бўйича аниқланади.


18. Икки ва ундан ортиқ етакчининг тўплаган якуний баллари тенг бўлган ҳолларда, маҳаллада ёшлар етакчиси бўлиб фаолият бошлагандан кейин мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича шахсий ривожланишида эришган натижалари асосида қайта кўриб чиқилади.


19. Танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичида ғолиб бўлган етакчилар танловнинг ҳудудий саралаш босқичида иштирок этишга йўлланмани, ҳудудий саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган етакчилар танловнинг республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.


20. "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссиялар умумий йиғилиши баённомасининг қарори билан танловнинг республика финал босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритган етакчиларнинг рўйхати расмийлаштирилади ҳамда Ташкилий қўмитага тақдим этилади.


21. Танловнинг республика финал босқичининг якуний натижалари Ташкилий қўмита қарори билан расмийлаштирилади, бунда ғолиблар ва совриндорлар рўйхати илова қилинади.



3-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ВА

СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ


23. Барча йўналишлар бўйича танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида 1-ўринни эгаллаган етакчилар ғолиб, 2 ва 3-ўринни эгаллаган етакчилар совриндорлар ҳисобланади.


24. Барча йўналишлар бўйича танловнинг ғолиб ва совриндорлари:


а) туман (шаҳар) саралаш босқичида:

1-ўрин учун - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг I даражали дипломи ва кейинги босқичда иштирок этиш йўлланмаси билан;

2 ва 3-ўрин учун - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан;


б) ҳудудий саралаш босқичида:

1-ўрин учун - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг I даражали дипломи ва кейинги босқичда иштирок этиш йўлланмаси билан;

2 ва 3-ўрин учун - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланади.

Танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шу жумладан, моддий рағбатлантириш тартиби ва миқдорлари Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.


25. Танловнинг республика финал босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш;

давлат мукофотларига тавсия қилиш.



4-БОБ. ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


26. Танлов натижаларидан норози бўлган етакчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун давомида апелляция комиссияларига апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикояти беш кун ичида кўриб чиқилади.


27. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий саралаш босқичи апелляция комиссиялари тегишлича маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва ҳудудий комиссия раислари, республика финал босқичи апелляция комиссияси - Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан ташкил этилади.

Апелляция комиссиялари таркибига танлов комиссиялари фаолиятида иштирок этмаган шахслар киритилади.


28. Танлов натижаларидан норози бўлган етакчиларнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда уларнинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин.


29. Апелляция комиссиялари етакчиларнинг апеллация шикоятини кўриб чиқиб, натижаси бўйича аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

            




Низомга

ИЛОВА



"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси"

танловини ўтказиш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

  


     

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

    


     

Бажариш

муддатлари

      











1-босқич


Ташкилий қўмита


      

Танлов ўтказилиши тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифларида эълон беради.

       


Сентябрь ойи

давомида











2-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчилари


       

Ёшлар ишлари агентлигининг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади.

         


Ҳар йили

5 сентябрдан

30 сентябрга қадар











3-босқич


Ҳудудий комиссия

(туман (шаҳар) ва

ҳудудий саралаш

босқичи)


         

1. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий саралаш босқичини ўтказади.


2. Ҳудудий саралаш босқичи натижалари бўйича етакчиларни танловнинг республика финал босқичида иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Ҳудудий саралаш босқичи ғолиб ва совриндорларнинг умумлаштирилган рўйхатини тузади ҳамда Ташкилий қўмитага тақдим этади.

          


Ҳар йили

октябрь-ноябрь

ойларида











4-босқич


Ташкилий қўмита

(республика финал

босқичи)


         

1. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичида ғолиб ва совриндор бўлган етакчилар ўртасида белгиланган шартлар бўйича синовлар ўтказади.


2. Тўпланган балларни қўшиш орқали ҳар бир етакчининг якуний баллари йиғиндисини ҳисоблайди.


3. Баллар йиғиндиси якунига кўра йўналишлар кесимида ғолиб ва совриндорларни аниқлаш.

        


Ҳар йили декабрь

ойининг биринчи

ўн кунлигида











5-босқич



Ташкилий қўмита


Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди.


Ҳар йили

декабрь ойида







         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь







































































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск