ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 й. 608-сон "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 608




"ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 219-бандида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловини (кейинги ўринларда - танлов) ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танлови ташкилий қўмитасининг (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ;

"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларнинг намунавий таркиблари (кейинги ўринларда - комиссия) тегишлича 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий таркибларга мувофиқ ўн беш кун муддатда танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли комиссиялар таркибларини тасдиқласин.


3. Ташкилий қўмита (Икрамов):

ўн кун муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида маҳалла ёшлар етакчиларини ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

танловнинг республика босқичи ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш, шу жумладан, моддий рағбатлантириш масаласини ҳал этсин;

танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, маҳалладаги ёшлар етакчиларининг танловга бўлган қизиқишини кучайтириш, тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга оширсин.

Ташкилий қўмитага танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодларнинг холисона аниқланиши ва қўйиладиган талабларга мувофиқлиги юзасидан жавобгарлик юклансин.


4. Белгилансинки:

танлов ҳар йили туман (шаҳар), ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида ташкил этилади;

танлов маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада олти ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади;

танловнинг республика босқичи ғолиблари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.


5. Ёшлар ишлари агентлиги:

танловнинг юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича Ташкилий қўмитанинг ишчи органини ташкил этсин;

танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш, шу жумладан, моддий рағбатлантириш, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатларни Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланишини таъминласин;

танлов ғолибларининг ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёни ва эришган ютуқларини оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб этсин;


6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш, уларга тўланадиган моддий рағбатлантириш маблағлари, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар учун зарур маблағларни 2024 йилги Давлат бюджети параметрларида Ёшлар ишлари агентлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

608-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси"

танлови ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

         

1. А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3. С.М. Бузрукхонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари


4. Д.М. Кенжаев

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари


5. Б.М. Ахмедов

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари


6. Р.Э. Турдибоева

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари


7. Д.А. Назармухамедов

-

ички ишлар вазири ўринбосари


8. Лавозимига кўра

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)


9. А.А. Жалилов

-

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори


10. М.М. Хожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


11. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби

          

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.

           

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

608-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси"

танловининг туман (шаҳар) босқичларини ташкил этиш

ва ўтказиш бўйича комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

           

1. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) прокурори (келишув асосида)


4. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) мудофаа бўлими бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи


7. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи


8. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи


10. Лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман (шаҳар) бўлинма раҳбари


11. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари

        

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функсияларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.

       

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

608-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси"

танловининг ҳудудий босқичларини ташкил этиш

ва ўтказиш бўйича комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

             

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида)


4. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари


5. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари


6. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари


7. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари


8. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари


9. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари


10. Лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари


11. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раислари

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функсияларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь
















































































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск