ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 16-мҳ-сон "Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2023 й. 3051-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 3051-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 16-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга

ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 20 июлдаги 11-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3051, 2018 йил 10 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 10/18/3051/1693-сон) билан тасдиқланган "Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга

ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон "Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банддаги "Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг" деган сўзлар "Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банддаги "Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида" деган сўзлар "Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Республика олий спорт маҳорати мактаблари ёки ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг" деган сўзлар "Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ёки ихтисослаштирилган спорт мактабларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 7-банддаги "спортчи шуғулланаётган спорт мактабида" деган сўзлар "спортчи шуғулланаётган Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ёки ихтисослаштирилган спорт мактабида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Спортчи" лавозимига устамалар Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари раҳбари томонидан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида ва бошқа спорт мусобақаларида эришган натижаларидан келиб чиқиб, Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактаби тренерлар кенгашининг қарорига асосан уларнинг лавозим иш ҳақига нисбатан моддий рағбатлантириш жамғармаси доирасида белгиланади.".


7. 11-банддаги "бузилганда устамалар спорт мактаби" деган сўзлар "бузилганда устамалар Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 12-банддаги "меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари спорт мактабининг" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактабининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 ноябрь












































Время: 0.2068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск