ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ҳайвонот дунёси муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 й. 609-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 609




ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ОВЧИЛАР ЖАМОАТ

БИРЛАШМАЛАРИ    ФАОЛИЯТИНИ    СИФАТ

ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ жамоат хавфсизлигини таъминлашда овчилар жамоат бирлашмаларининг ўрнини кучайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонида жамоат хавфсизлигини таъминлашда овчилар жамоат бирлашмаларининг ролини ошириш ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги овчилар жамоат бирлашмаларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тегишли давлат органларига кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этишда замонавий услубларни жорий этсин, бунда қуйидаги асосий йўналишларга алоҳида эътибор қаратсин:

овчилик хўжаликлари ва уларга туташ бошқа ҳудудларда шубҳа уйғотувчи шахсларнинг бўлишини, улар томонидан қурол-аслаҳа, гиёҳвандлик воситалари, бошқа тақиқланган ашёларни олиб ўтиш ёки яшириб қўйиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳолатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ваколатли давлат органларига амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятни янада кенгайтириш;

фуқароларни ов қуроли билан муомалада бўлиш ва ундан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш;

спортнинг ҳарбий-амалий турларини (стендга ўқ отиш, овчилик биатлони) ривожлантиришда, ушбу спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани яратишда, шунингдек, овчилик-спорт клублари тизимини шакллантиришда иштирок этиш;

спортнинг ўқ отиш турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, тайёрлаш ҳамда ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этишда спорт ташкилотларига яқиндан кўмаклашиш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

овчилик назорати жамоатчи инспектори фаолиятини ташкил этиш тартиби, овчилик назорати жамоатчи инспекторлари таркибини шакллантириш мезонлари ва овчилик назорати жамоатчи инспекторининг ваколатли давлат органларига амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича махсус қисқа муддатли ўқув курсларига қабулни ташкил этиш ҳамда ўқув юкламаси ҳажмини белгилаш, ўқув курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва якуний имтиҳонларни ўтказиш ҳамда ўқув курсларини тамомлагани тўғрисида гувоҳномалар бериш ва уларнинг реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда ушбу қарорнинг тегишлилиги бўйича талабларини амалга ошириш механизмини белгилайдиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва унинг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда унинг минтақавий тузилмалари билан биргаликда овчилик хўжаликлари ҳудудида қўшма рейдлар ва бошқа профилактика тадбирларини тажрибали ҳаваскор овчиларни жалб этган ҳолда доимий равишда ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов

            

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь




































































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск