ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 9-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2023 й. 2954-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 2954-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига

номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий

принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2954/0389-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига

номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий

принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.".


2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "республика олий спорт маҳорати мактабларида" деган сўзлар "Спорт турларини ривожлантириш республика марказларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли спорт тури бўйича Спорт турларини ривожлантириш республика маркази мавжуд бўлганда, ушбу марказ раҳбари томонидан имзоланади ва марказнинг муҳри билан тасдиқланади.".


4. 10-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига (бундан буён матнда Спортни ривожлантириш вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли спорт тури бўйича Спорт турларини ривожлантириш республика маркази мавжуд бўлганда, тақдимнома ушбу марказ раҳбари билан келишилган ҳолда марказ томонидан тақдим этилади.".


5. 11, 12 ва 16-бандлардаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 13-банддаги "республика олий спорт маҳорати мактаби", "Спортни ривожлантириш вазирлигининг" ва "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Спорт турларини ривожлантириш республика маркази", "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" ва "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" ва "республика олий спорт маҳорати мактаби" деган сўзлар тегишли равишда "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" ва "Спорт турларини ривожлантириш республика маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "республика олий спорт маҳорати мактаби" ва "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Спорт турларини ривожлантириш республика маркази" ҳамда "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 17-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 ноябрь










































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск