ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Битимлар. Ваколатхоналар. Ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 й. 613-сон "Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 613



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ

БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМАНИ

ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда автомототранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, улар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни рақамлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштириш бўйича эскирган тартиб сақланиб қолинаётганлиги аҳолининг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлмоқда.

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни рақамлаштириш орқали тизимни янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида" 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-311-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома (кейинги ўринларда - ишончнома) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши;

ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йилгача муддатга берилиши;

сўровномага киритилган маълумотлар ахборот тизимлари ёрдамида автоматик текширилиши ва маълумотлар аниқланмаганда ёки нотўғри эканлиги аниқланганда, бу ҳақда ариза берувчи электрон шаклда огоҳлантирилиши;

тўлов амалга оширилгач, ишончнома реал вақт режимида ЯИДХП орқали 24/7 режимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилиши.


2. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Ички ишлар вазирлиги:

ишончномани расмийлаштириш доирасида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги барча маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига тўлиқ ва узлуксиз тақдим этиб борсин;

ўн кун муддатда ЯИДХП орқали расмийлаштирилган ишончномаларнинг мавжудлигини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида текшириш имконияти яратилишини таъминласин.


4. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 ноябрь







































































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск