ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситалари олди-сотдиси, ижараси ва у билан боғлиқ бошқа битимлар. Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома /

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.11.2023 й. 613-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

613-сон қарорига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани

электрон шаклда расмийлаштириш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

               

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз) бошқа шахсларга бериш бўйича ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Регламент асосий ишончнома (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома) асосида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ёхуд бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш мақсадида ЯИДХП орқали мурожаат қилган автомототранспорт воситасининг мулкдори;


ваколатли органларнинг ахборот тизимлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Notarius" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Notarius" ААТ), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси, Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими";


давлат хизмати - жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини ЯИДХП орқали бошқа шахсга бошқариш ҳуқуқини расмийлаштириш;


ишончнома - жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш учун ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштирилган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳужжат.


4. Автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХПдан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.


5. Давлат хизмати "Notarius" ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади.


6. Давлат хизмати Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.


7. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йил муддатгача берилади.


8. Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ЯИДХП

ОРҚАЛИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

           

9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Ишончнома "Notarius" ААТ орқали рўйхатга олинади.

Бунда ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.


10. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади ва юборилади.


11. Ариза берувчи сўровнома тўғри тўлдирилганлигини мустақил текширади ва маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг уни тасдиқлайди.


12. Сўровнома маълумотларида ариза берувчи ёки ишончномага киритилган шахс(лар) маълумотлари ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида аниқланмаган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчи электрон шаклда огоҳлантирилади.


13. Ишончномани расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

cўровномага Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган талабга мос келмайдиган маълумотлар киритилганда;

ариза берувчи ва ишончнома берилаётган шахс айни бир шахс бўлганда;

сўровномага киритилган маълумотлар уларни тақдим этишга ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилиб, тасдиқланмаган тақдирда.


14. Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари воситасида тасдиқлангач, ариза берувчига электрон тўлов варақаси (инвойс) шакллантирилади.


15. Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга - 10 фоиз;

бир ойдан ортиқ ва олти ойгача бўлган муддатга - 50 фоиз;

олти ойдан ортиқ ва уч йилгача бўлган муддатга - 100 фоиз.

Давлат божи ишончнома расмийлаштирилишидан олдин тўланади.

Ариза берувчининг айби билан ишончнома нотўғри расмийлаштирилганда ёки унга киритилган шахс(лар) тўғрисида маълумотларда хатолик мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўла туриб, ишончнома электрон расмийлаштирилган ҳолларда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.


16. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

16 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.


17. Давлат божи тўлови амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат божини тўлашда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.


18. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқланиб, давлат божи тўлиқ тўланганидан сўнг автоматик равишда рўйхатга олиш учун "Notarius" AATга юборилади.


19. Сўровномага киритилган маълумотлар "Notarius" AATда рўйхатга олинади ва Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича реал вақт режимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома шакллантирилади.

Ишончномаларга кетма-кетликда тартиб рақами берилади.

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома реал вақт режимида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ва у ҳақдаги маълумотлар "Notarius" AAT орқали Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"га электрон шаклда юборилади.

"Notarius" AATда рўйхатга олинган (шаклланган) ишончнома ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар мавжуд бўлса) юборилиши мумкин.

Электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.


20. Берилган ишончномалар ҳақидаги маълумот "Notarius" AATда уларнинг тури бўйича алоҳида юритиладиган реестрга автоматик равишда киритилади ва реестр шакллантириб борилади.


21. Ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилмайди ва муддати тугагандан сўнг ариза берувчининг хоҳишига кўра янгидан расмийлаштирилиши мумкин.



3-БОБ. ИШОНЧНОМАНИ БЕКОР

ҚИЛИШ ТАРТИБИ

                 

22. Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;

ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;

ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.


23. Ишончнома уни берган шахс томонидан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.

Ишончномани уни берган шахс томонидан амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинганда ёки такрорий ишончнома расмийлаштирилганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.


24. Ишончномани бекор қилиш учун ЯИДХП орқали ариза Регламентга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ юборилади.


25. Ишончномани бекор қилиш учун ариза берувчи томонидан Регламентга 5-иловада келтирилган сўровнома шакллантирилади ва тасдиқланади.


26. Ишончномани бекор қилиш учун тўлов талаб этилмайди.


27. Ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумот "Notarius" AATда қайд қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"га электрон шаклда юборилади.

Бекор қилинган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар "Notarius" AATда юритиладиган ишончномаларнинг алоҳида реестрига киритилади.


28. Ишончнома бекор қилинганда, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ва ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда) хабарнома юборилади.


29. Ишончнома шакллантирилганда ёки бекор қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"да автомототранспорт воситасини ҳисобга олиш маълумотларига (ишончноманинг рақами, бошқариш ҳуқуқига эга шахс(лар)нинг маълумотлари, амал қилиш муддати, бекор бўлиши каби) автоматик тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

30. Ишончноманинг амал қилиш муддати тугашидан 15 кун аввал ЯИДХП орқали ариза берувчи ва ишончномага киритилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда хабарнома юборилади.


31. Ҳужжатлар алмашинувида ва ишончнома расмийлаштирилишида иштирок этган ваколатли органлар ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


32. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ишончномалар планшетлар, планшет мавжуд бўлмаган тақдирда, мобил қурилма воситалари ёрдамида мустақил равишда текширилади.

Бу жараёнда ишончнома расмийлаштирилишида ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали тақдим этилган ишончномадаги маълумотларни аниқлаш имкони бўлмаса, автомототранспорт воситасини бошқараётган шахсга нисбатан жавобгарлик қўлланилмайди.


33. Фуқаролар ўз хоҳишига кўра расмийлаштирилган ишончнома нусхасини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига тақдим этиши мумкин.


34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


35. Ишончноманинг расмийлаштирилиши ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли орган ходимлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


36. Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани

электрон шаклда расмийлаштириш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

        

Босқичлар

        


       

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

       


































1-босқич


Ариза берувчи


        

1. Автомототранспорт воситасига ишончнома расмийлаштириш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Ишончномани расмийлаштириш учун сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

          


Ўз хоҳишига кўра


































2-босқич


ЯИДХП


      

Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги реал вақт режимида автоматик равишда текширилади.

           


Автоматик равишда


































3-босқич


Ягона биллинг

тизими


         

Электрон тўлов варақасини (инвойс) шакллантиради.

            


Автоматик равишда


































4-босқич



Ариза берувчи

ёки ишончнома

берилаётган шахс



Ишончнома учун давлат божи тўловини амалга оширади.


Исталган вақтда


































5-босқич


ЯИДХП


       

Ишончномани рўйхатдан ўтказади ва реестр рақамини бериш учун "Notarius" AATга юборади.

           


Реал вақт режимида


































6-босқич


"Notarius" AAT


        

Ишончномани рўйхатдан ўтказади ва реестр рақами бериб, Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"га ва ЯИДХПга юборади.

           


Реал вақт режимида


































7-босқич


ЯИДХП


         

QR код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома шакллантирилади ва электрон шаклда қуйидагиларга юборилади:

- ариза берувчига;

- Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"га;

- "Notarius" AATга;

- ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда).

          


Реал вақт режимида




         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани

электрон шаклда расмийлаштириш бўйича

СЎРОВНОМА

             

         

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

           

1. Ф.И.О.*



2. Туғилган жойи ва санаси*



3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



4. ЖШШИР*



5. Телефон рақами



6. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



        

II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

         

1. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами*



2. Давлат рақами белгиси рақами*



     

III. ИШОНЧНОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН

ШАХС (ЛАР) ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

        

1.

1. ЖШШИР*



2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



3. Ф.И.О.*



2.

1. ЖШШИР*



2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



3. Ф.И.О.*



...

     

       


           

IV. АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

         

1. Ишончноманинг муддати


(1 ой, 6 ой ёки 3 йил)

            

*) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.

            

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

N _________________


Ҳужжат яратилган

сана:_______________



Ариза рақами: 00000000


Ҳужжат

берилган:_______________



ЖШШИР:______________

       

         

Автомототранспорт воситасини бошқариш учун

ИШОНЧНОМА

N (серияси ва рақами)

  

  

Ишончли шахслар ҳақида маълумот

           

Ишончнома

берилган

шахснинг

исми

     

Ишончнома

берилган

шахснинг

фамилияси

    

Ишончнома

берилган

шахснинг

отасининг

исми

     

Ишончнома

берилган

шахснинг

ЖШ ШИР



     


    


      


    

         

       

Автомототранспорт воситасининг

мулкдори ҳақида маълумот

           

Ишончнома

берувчининг

исми


Ишончнома

берувчининг

фамилияси


Ишончнома

берувчининг

отасининг исми

      

Ишончнома

берувчининг

ЖШШИР

       

      

      

       

       

       

         

Бошқариш ҳуқуқи берилган автомототранспорт

воситаси ҳақида маълумот

       

Автомототранспорт

воситасининг давлат

рақами белгиси

       

Автомототранспорт

воситасини қайд этиш

гувоҳномасининг

серияси ва рақами

       

Автомототранспорт

воситасининг русуми

      

Автомототранспорт

воситасининг ишлаб

чиқарилган йили

           


        


     


      


       

           

         




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини

берувчи ишончномани бекор қилиш

СХЕМАСИ

            

        

Босқичлар

        


       

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

       


































1-босқич


Ариза берувчи



1. Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномани бекор қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Ишончномани бекор қилиш учун сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.



Ўз хоҳишига кўра


































2-босқич


ЯИДХП


      

Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги автоматик равишда текширилади.

         


Автоматик равишда


































3-босқич


ЯИДХП


    

Бекор бўлган ишончнома тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда қуйидагиларга юборилади:

- ариза берувчига;

- Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими"га;

- "Notarius" AATга;

- ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда).

        


Реал вақт режимида




          

           




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини

берувчи ишончномани бекор қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

                    

         

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ

         

1. Ф.И.О.*



2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



3. ЖШШИР*



4. Телефон рақами



5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



       

II. ИШОНЧНОМА ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

         

1. Ишончноманинг серияси ва рақами*



2. Амал қилиш муддати*



            

*) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 ноябрь

























































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск