ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 08.11.2023 й. 78/2023-Б-сон "Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11.2023 й. 2184-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2023 й.

N 2184-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

08.11.2023 й.

N 78/2023-Б


БУЙРУҒИ



Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида

ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз

ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 декабрдаги 202-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184, 2011 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида

ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз

ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банддаги "олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар" деган сўзлар "олий, ўрта махсус ва профессионал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаларининг бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарларининг буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилади.

Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосари раислик қилади ва унинг таркибига тармоқ касаба уюшмаси, таълим муассасасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.

Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда махсус текшириш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг расмийлаштирилади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.".


5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Икки ва ундан ортиқ таълим олувчининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш таълим муассасалари бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан олиб борилади.

Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазири ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси раиси ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига масъул ходим ҳамда ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 ноябрь




































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск