ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 15.11.2023 й. 237-сон "Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11.2023 й. 3191-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2023 й.

N 3191-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

15.11.2023 й.

N 237


БУЙРУҒИ



Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб

юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   И. Абдурахмонов






Буйруққа

ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб

юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 15-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" ҳамда "Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" деган сўзлар тегишли равишда "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" ҳамда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 24-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" ҳамда "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар тегишли равишда "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" ҳамда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 ноябрь







































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск