ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2023 й. 620-сон "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2023 й.

N 620




"ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ АЪЛОЧИСИ"

ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлигини яхшилашга, аҳоли ва бошқа ташриф буюрувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, мол-мулкини ёнғин хавфидан асрашга қаратилган ишларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорининг 3-бандида:

2024 йилдан бошлаб ҳар йили "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танлови (кейинги ўринларда - танлов) ўтказиб борилиши;

танловда иштирок этиш учун аризалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус электрон ахборот тизими орқали қабул қилиниши;

танлов ғолиби талабгорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш орқали аниқланиши;

танлов ғолибига 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмаслиги;

танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

танлов қонунийлик, холислик, шаффофлик ва тенглик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминласин;

2024 йилда ўтказилиши белгиланган танлов натижасига кўра 2025 йил 1 февралга қадар Низомни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Низом асосида ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида номзодларнинг танловда иштирок этишини таъминласин ҳамда танлов ғолибларини тақдирлашни ташкил этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 ноябрь




















































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск