ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Коррупцияга карши курашиш /

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастури (ЎзР Президентининг 27.11.2023 й. ПФ-200-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 ноябрдаги

ПФ-200-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Коррупцияга қарши курашиш бўйича

2023-2024 йилларга мўлжалланган

ДАВЛАТ ДАСТУРИ


Т/р

    

Чора-тадбирлар

     

Амалга ошириш механизми

       

Ижро муддати

       

Молиялаштириш

манбалари

      

Масъул ижрочилар

        

          

I. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ СОҲАСИДА

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

          

1.

Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашишнинг қонуний асосларини янада такомиллаштириш.


"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва бошқа давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги;

давлат органларида мажбурий равишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини амалга ошириш талаблари;

коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари;

сиёсий партияларнинг молиялаштирилишининг очиқ ва шаффофлиги ҳамда сайлов жараёнларидаги коррупциянинг олдини олиш чоралари;

давлат бошқаруви органларининг коррупцияга қарши стандартларни жорий этиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш бўйича механизмларини белгилаш.


2024 йил

май

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


2.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг "Call-марказ" фаолиятини такомиллаштириш.


Фуқаролар томонидан коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи "Call-марказ"га қилинган қўнғироқларни ёзиб олиш ва овозли хабар қолдириш имкониятини яратиш.


2024 йил

февраль

Ижрочилар маблағлари


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


3.

Коррупцияга оид хабарлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.


Коррупция тўғрисида хабар берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, коррупция билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш имкониятини берувчи ягона марказлаштирилган электрон тизимни яратиш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


4.

Давлат органларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимларини онлайн ўқитишга мўлжалланган "Open data" электрон таълим платформасини ишга тушириш.


Электрон таълим платформаси дастурий таъминотини яратиш ҳамда очиқликни таъминлаш соҳасидаги илғор халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда ўқув модулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, платформа орқали давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларини ўқитишни ташкил этиш.


2024 йил

февраль

Грант маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


5.

Давлат органлари ва ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағларнинг сарфланиши устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


Давлат органлари ва ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағлар (жарима, давлат мулкини ижарага бериш ва сотиш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва бошқа), уларнинг сарфланган мақсад ва йўналишлари ҳақидаги маълумотларни очиқ маълумотлар портали ва расмий веб-сайтларда эълон қилинишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


6.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштириш.


Қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжати лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш;

оммавий коммуникация технологияларининг жорий қилинишини баҳолашда "Қайта алоқанинг сирли мижози" тадбири натижаларини ҳисобга олиш.


2024 йил

июнь

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)


7.

Давлат органлари ва ташкилотлари очиқликлигини таъминлаш фаолияти устидан назорат тизими самарадорлигини ошириш.


Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофавий мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2024 йил

июнь

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


        

II. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СОҲАСИДА

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

            

8.

Вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсини ривожлантириш ва бошқариш фаолиятини рақамлаштириш.


Бюрократик тўсиқларни, коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини hrm.argos.uz электрон базаси орқали амалга ошириш.

Бунда:

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

шахсий таркибга оид буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;

кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.


2023 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), вазирлик ва идоралар


     

III. МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР СОҲАСИДА

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

            

9.

Маъмурий тартиб-таомилларнинг бир хилда қўлланилиши бўйича давлат органларида ягона ёндашувни шакллантириш.


Давлат органлари ва ташкилотларида маъмурий тартиб-таомилларни бир хилда ташкил этиш ва ижросини таъминлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда етказилишини таъминлаш.


2023 йил

декабрь

-

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)


10.

Судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг, уларнинг мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш.


Судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни билан расмий веб-сайтда очиқ эълон қилиб бориш.


Ҳар чорак

якуни билан

кейинги

ойнинг

15 санасига

Қадар


-

Олий суд (Б.Исламов), Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)


          

IV. ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

СОҲАСИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

          

11.

Давлат харидлари тартиб-таомилларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш.


Давлат хариди жараёнидаги иштироки билан боғлиқ ҳолатда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган ёки манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган, давлат хариди иштирокчиси бўлган юридик шахснинг мансабдор шахслари ёки таъсисчиларини Инсофсиз ижрочилар реестрига киритиш ҳамда ушбу шахслар бошқарувидаги ёки бенефициар таъсисчилигида бўлган бошқа юридик шахсларнинг ҳам давлат харидидаги иштирокини чеклаш билан боғлиқ тартибни жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (Б.Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


12.

Давлат харидларида товар (иш ва хизматлар)нинг нархларини назорат қилиш механизмларини яратиш.


1. Давлат харидлари тартиб-таомилларини амалга оширишда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини давлат харидларининг махсус ахборот порталида эълон қилинган нархлар асосида шакллантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2. Давлат харидларида товар (иш ва хизматлар)нинг бошланғич нархини белгилашнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш. Бунда, товар (иш ва хизматлар)нинг бошланғич нархларини махсус ахборот порталида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш.


2023 йил

декабрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Статистика агентлиги (Б.Бегалов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шарахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


13.

Давлат харидларини амалга оширишда ягона етказиб берувчиларни белгилашнинг шаффоф тизимини яратиш.

1. Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш регламентини ишлаб чиқиш. Бунда:

амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритган ҳолда Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун ваколатли орган ва тегишли масъул вазирлик, идораларнинг масъулларидан иборат комиссияни тузиш ҳамда ушбу комиссия иш фаолиятини "Xarid.mf.uz" платформаси орқали электрон тарзда кўриб чиқиш механизмини жорий қилиш;

ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги ариза ва унга илова маълумотларни Давлат харидлари марказий ахборот порталида очиқ эълон қилиш, мажбурий жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш, мазкур ариза бўйича жамоатчилик вакилларида ўз фикр ва эътирозларини порталда қолдириш имкониятини яратиш;

ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижаларини (қаноатлантирилганлар ва рад этилганлар асослари) Давлат харидлари марказий ахборот порталида очиқ эълон қилиш.


2. Ягона етказиб берувчилар билан шартнома тузиш жараёнларини электронлаштириш, яъни махсус ахборот портали орқали тузилишини жорий қилиш.


2024 йил

январь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларининг судларда кўриб чиқиш бўйича ягона амалиётни шакллантириш.


Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш орқали амалга оширилган давлат харидлари билан боғлиқ ишларни кўриш амалиётини умумлаштириб, бу тоифадаги ишларни кўришда ягона амалиётни шакллантириш бўйича судларга зарурий тавсияларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

май

-

Олий суд (Б.Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

Давлат органлари ва ташкилотларга тегишли корпоратив банк карталари орқали харидларни амалга ошириш жараёнини тартибга солиш.


Давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


16.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларида аутсорсинг хизматлари кўрсатишдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш.


Республика ижро этувчи ҳокимият органларида аутсорсинг хизматлари кўрсатишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

аутсорсерларни танлаб олиш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини, шу жумладан ягона электрон платформа жорий этишни;

аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини;

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторинг қилиш механизмларини;

аутсорсинг хизматларини ташкил этиш ва ўтказишда коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларини белгилаш.


2024 йил

март

-

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), вазирлик ва идоралар


17.

Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Агентлик ваколати доирасида аниқлаган давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Агентликка давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда тузилган битимни, қабул қилинган қарорни ҳамда бошқа ҳужжатни ўзгартириш, бекор қилиш ёки уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида давлат божидан озод этилган ҳолда судга даъво киритиш ваколатини бериш;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда давлатга етказилган зарарнинг ҳамда ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни айбдор мансабдор шахсдан ундириб олиш;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда Агентликнинг тақдимномасига асосан харид қилиш тартиб-таомилларни тўхтатиб туришни назарда тутиш.


2024 йил

июнь

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Олий суд (Б.Исламов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


             

V. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДА КОРРУПЦИЯНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ

          

18.

Коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳаларда "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаларини амалга ошириш.


Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;

коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш.


2023 йил

декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), вазирлик ва идоралар


19.

Олий таълим муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш.


HEMIS ахборот тизими орқали аноним сўровнома ўтказиш йўли билан олий таълим муассасаларининг ҳар йилги коррупцияга қарши курашиш рейтингини аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Рейтинг натижалари бўйича салбий кўрсаткич қайд этган олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш.


2023 йил

декабрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)



VI. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


20.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий, танқидий ва эксперт салоҳиятини кучайтириш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича миллий экспертлар жамоасини босқичма-босқич шакллантириш;

илмий-методик материалларни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этишни мувофиқлаштириш;

миллий экспертларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги малакасини ошириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (IACA) ва бошқа халқаро таълим муассасаларида ўқитишни ташкил этиш.


2024 йил

январь

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Е.Коленко), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов)


          

VII. СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ

              

21.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан коррупцияга оид жиноятлар содир этилишининг олдини олиш.


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг коррупцияга оид жиноятлар содир этилишига имконият яратиб бераётган функция ва вазифаларини таҳлил қилиб, уларни судларга ўтказиш ёки рақамлаштириш орқали коррупция хавф-хатарларни минималлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

май

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), вазирлик ва идоралар


           

VIII. АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ҲУҚУҚИЙ

МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, ЖАМИЯТДА КОРРУПЦИЯГА

НИСБАТАН МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

          

22.


Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш.


1. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар ва ижтимоий буюртмалар сони ва ажратилаётган маблағлар миқдорини ошириш.


2. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари томонидан эълон қилинадиган давлат грантлари ажратиш учун танловларда мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги мавзулар киритиш.


2023-2024

йилларда

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари


Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (К.Ишанходжаев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)


3. Нодавлат нотижорат ташкилотларини соҳага оид ўзгаришлардан хабардор қилиб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тизимли равишда семинарлар ташкил этиб бориш.


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Е.Коленко), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (К.Ишанходжаев)


23.

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида кенг кўламли "Аксилкоррупция ҳафталиги"ни ўтказиш.


"Аксилкоррупция ҳафталиги"ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва унинг самарали амалга оширилишини ташкил этиш.


Ҳар йили

ноябрь-

декабрь

ойларида


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


24.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини аниқлаш ва ошириш мақсадида тизимли равишда ижтимоий тадқиқотлар ва сўровлар ташкил этиб бориш ва натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиш.


"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва бошқа нодавлат ташкилотлар иштирокида аҳолининг коррупцияга муносабатини ва олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлик даражасини ўрганиш юзасидан сўровномалар ташкил этиш.

Бунда, сўровномалар мавзуси танлашда коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳаларни аниқлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига баҳо бериш, фуқароларнинг коррупцияга нисбатан муносабатини аниқлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларига эътибор қаратиш.


Ҳар ярим

йилда

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Н.Рахимова)


25.

Ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш.


Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари вакилларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш юзасидан йиллик режа-жадвални ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.


2023 йил

декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), вазирлик ва идоралар


26.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бу борада эришилган натижаларни муҳокама қилиш ва тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупция ҳолатларига дуч келганда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тушунтириш ва амалий кўмак бериш, соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш, эришилаётган натижалар ва келгуси вазифа-мақсадларни муҳокама қилишга бағишланган махсус телекўрсатув, ток-шоуларни эфирга узатишни йўлга қўйиш.


Алоҳида

режа

жадвалга

асосан

2023-2024

йилларда


-

МТРК (А.Хаджаев), Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), вазирлик ва идоралар


         

IX. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ

           

27.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида ўтказиладиган 5-босқич мониторинг чора-тадбирларига тайёргарлик кўриш.


Мониторинг ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни кўриш.


2023 йил

декабрь

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (Б.Исламов), вазирлик ва идоралар


28.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро молия-тижорат битимларини амалга оширишда хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича конвенциясига қўшилиш масаласини ўрганиш.


1. Конвенцияга қўшилиш юзасидан миллий экспертлар гуруҳини шакллантириш.


2. Конвенцияга қўшилиш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2024 йил

август

-

Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), вазирлик ва идоралар


29.

"Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги" халқаро ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бўйича асослантирилган таклиф ишлаб чиқиш.


1. "Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги" халқаро ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан масъул давлат идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

февраль


Халқаро молия институтлари маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), вазирлик ва идоралар


2. "Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги" халқаро ташкилоти вакиллари билан аъзо бўлиш шартлари, мавжуд салоҳиятни таҳлил қилиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилиш.


2024 йил

апрель


3. "Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги" халқаро ташкилотига Ўзбекистон Республикасини аъзо бўлишга қаратилган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


30.

"Ўзбекистон - 2030" Стратегиясидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича давлатнинг истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш:

коррупция келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш;

амалдаги коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш;

жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш.


2024 йил

март


-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (Б.Исламов), вазирлик ва идоралар


               

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь

















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск