ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 626-сон "Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларининг соддалаштирилиши муносабати билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 626



МОЛ-МУЛКНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ УЧУН

ҚЎЙИЛГАН ТАҚИҚЛАРНИ (ХАТЛОВЛАРНИ) БЕКОР

ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ

ТАҚИҚЛАБ ЁКИ ХАТЛАБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКЛАР

ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАР БАНКИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

ЮРИТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифат даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан, хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланиш борасидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш талаб этилмоқда.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларини соддалаштириш, хусусан, банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда юбориш амалиётини жорий этиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

идоравий нотариал архивлар сақловида бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ тақиқни (хатловни) нотариус томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиш;

нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномалари бўйича тегишли банк ва бошқа кредит ташкилотларининг мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотларини, агар тақиқ 2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, исталган нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан, шунингдек, тақиқ 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига (кейинги ўринларда - электрон маълумотлар банки) киритиш;

банк ва бошқа кредит ташкилотларининг нотариал тасдиқланган битимлар бўйича мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларини электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юбориш.


2. Банклар ва бошқа кредит ташкилотларига мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун 2019 йил 1 январга қадар қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юбориш амалиётини жорий этиш тавсия қилинсин.


3. Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномалари асосида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган тақиқлар бўйича мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритиш имкониятини яратсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

626-сон қарорига

ИЛОВА



Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб

қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини

шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Нотариус қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек, тарафларнинг келишувига асосан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади. Бунда нотариуснинг мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши электрон маълумотлар банки орқали амалга оширилади.

Нотариус нотариал архив сақловида бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ тақиқни (хатловни) бекор қилиши мумкин.".


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ:

2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар исталган нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан;

2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритилади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Мазкур Низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда банк ва бошқа кредит ташкилотларининг нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги хабарномаси электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юборилиши мумкин.

Бунда, ушбу хабарномада мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилишига асос бўлган нотариал тасдиқланган битимнинг реестр рақами ва санаси, тақиқ бекор қилиниши лозим бўлган мол-мулк ҳақидаги маълумотлар (идентификатор) ҳамда банк ёки бошқа кредит ташкилотининг солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилиши зарур.".


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди, нотариус томонидан тақиқ (хатлов) бекор қилинадиган ҳоллар бундан мустасно.".


5. 18-банддаги "ёки" сўзи "ва" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь









































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск