ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2023 й. 625-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

625-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган

давлат  мулки  объектларини  электрон  танлов

асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга

инвестиция киритиш мажбуриятлари билан

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартибини белгилайди.

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорлари билан алоҳида давлат мулки объектларини сотишнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат мулки объектлари - давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улушлари;


инвестиция киритиш мажбуриятлари (кейинги ўринларда - инвестиция мажбуриятлари) - пулли қийматга эга бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда давлат мулки объектига инвестициялар қўйиш бўйича харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;


оператор - савдо платформасида танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ;


савдо платформаси - "E-auksion" электрон савдо платформаси;


сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси;


электрон танлов (кейинги ўринларда - танлов) - савдо платформаси орқали танлов объекти бўйича танлов ҳужжатларининг мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган жисмоний ёки нодавлат юридик шахсни танлаб олиш жараёни;


танлов ғолиби - танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши нарх таклифини тақдим этган иштирокчи;


ҳудудий танлов комиссияси - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси раҳбарлигидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи раҳбарларидан иборат танлов комиссияси.


3. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи томонидан танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ сотилади.



2-БОБ. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

  

4. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда уч иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади.


5. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни сотувчига тақдим этади.


6. Сотувчи уч иш куни ичида таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади. Ҳудудий танлов комиссияси ўн иш куни ичида тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди.

Бунда:

инвестиция мажбуриятларининг миқдори давлат мулки объектини таъмирлаш, тиклаш ва унинг атрофини кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтлар экиш, шунингдек, бирор-бир фаолиятни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуналар харид қилишга сарфланадиган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади;

танловга чиқариладиган нархи давлат кўчмас мулк объекти (қурилиши тугалланмаган объект) бўйича унинг танловга чиқариш кунигача қолдиқ (баланс) қийматидан, масъулияти чекланган жамиятининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши бўйича унинг номинал қийматидан паст бўлмаслиги лозим.


7. Танлов шартларида қуйидагилар кўрсатилади:

инвестиция миқдори;

инвестиция киритиш муддати;

давлат мулки объектининг янги бошланғич нархи миқдори.


8. Сотувчининг буюртманомасига илова қилинган давлат мулки объектини танловга чиқариш тўғрисидаги буйруғида танлов шартлари акс эттирилади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  

9. Танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сотувчи билан тузилган шартнома асосида оператор томонидан ўтказилади.


10. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқарилади.

Бунда сотувчи электрон онлайн-аукцион (танлов) савдолари бекор бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради.


11. Давлат мулки объекти танловга чиқарилган куни операторнинг расмий веб-сайтида танлов шартлари тўғрисида хабарнома эълон қилинади.


12. Талабгор хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради.


13. Талабгор қуйидаги ҳолларда:

таклифи давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича белгиланган бошланғич нархидан кам бўлганда;

закалат пули таклиф этилган нархнинг 5 фоизидан кам бўлганда ёки тўланмаганда;

нодавлат юридик шахс бўлган талабгорнинг тугатиш жараёнида эканлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланган тақдирда, танловда қатнашиш рад этилади.

Бошқа асосларга кўра танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


14. Давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича таклиф этилаётган нарх талабгор томонидан ихтиёрий равишда белгиланади.

Бунда талабгор томонидан таклиф этилаётган нарх белгиланган бошланғич нархидан кам бўлмаслиги ҳамда нарх таклифининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини тўлаган бўлиши лозим.


15. Танлов икки ва ундан ортиқ талабгор мавжуд бўлганда ўтказилади.


16. Давлат мулки объекти танловда энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан сотилади.


17. Танлов натижалари бўйича ғолиб танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.


18. Икки ва ундан ортиқ талабгорларнинг таклиф этган нархлари тенг бўлган тақдирда, олдинроқ ариза берган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.


19. Қуйидаги ҳолларда:

танлов бошлангунга қадар ариза келиб тушмаган бўлса;

танловда иштирок этиш учун бир нафар талабгордан ариза келиб тушган бўлса;

талабгор ўн иш куни ичида олди-сотди шартномасини имзоламаса ёки инвестиция мажбуриятларини қабул қилмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки объекти ҳар ўн кунда бир маротаба такрорий танловга чиқарилади.

Давлат мулки такрорий танловда уч ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси ушбу давлат мулки бўйича белгиланган танлов шартларини қайта кўриб чиқиши мумкин.



4-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ МУЛКИ

ОБЪЕКТИНИ СОТИШ БЎЙИЧА ОЛДИ-СОТДИ

ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ

  

20. Танлов ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағ беш иш куни ичида унга тўланади.


21. Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай, танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди.

Баённомада танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари ва ғолиб тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Баённома имзолангандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай, сотувчи, танлов ғолиби ҳамда балансда сақловчи (масъулияти чекланган жамиятининг ижро этувчи органи) иштирокида олди-сотди шартномаси электрон шаклда тузилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  

22. Давлат мулки объектларини сотиш бўйича олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш, харидорларга юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


23. Давлат мулки объектларини танлов асосида сотишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида

жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи

томонидан танлов асосида энг яхши таклифни

билдирган талабгорга инвестиция

мажбуриятлари билан сотиш

СХЕМАСИ

  

     

Босқичлар

        


    

Субъектлар

  


    

Тадбирлар

  


     

Бажариш муддатлари

      











1-босқич


Давлат активларини бошқариш

агентлигининг Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий

бошқармаси


    

Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади.

       


Уч иш куни ичида








2-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимининг

ўринбосари - инвестициялар,

саноат ва савдо бўлими бошлиғи


    

Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

        


Сўровнома келиб тушган

кундан бошлаб бир ҳафта

муддатда








3-босқич


   

Давлат активларини бошқариш

агентлигининг Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий

бошқармаси

         


Таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади.


Уч иш куни ичида








4-босқич


Ҳудудий танлов комиссияси



Таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди.

       


Ўн иш куни ичида








5-босқич


Давлат активларини

бошқариш агентлиги ёки унинг

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бошқармаси


       

1. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқаради.

      


Белгиланган муддатларда



2. Давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради.


      

Электрон онлайн-аукцион

(танлов) савдолари бекор

бўлган кундан бошлаб

уч иш куни ичида

      








6-босқич


Оператор


    

Расмий веб-сайтда танлов шартлари тўғрисида хабарномани эълон қилади.

        


Давлат мулки объекти

танловга чиқарилган куни








7-босқич


Талабгор


     

Савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради.

        


Хабарнома эълон қилинган

кундан бошлаб ўттиз

кун ичида








8-босқич


Савдо платформаси


       

Танлов натижалари бўйича ғолибни автоматик равишда эълон қилади.

         


Танлов ўтказиладиган кун

соат 10:00 да (GMT+5)








9-босқич


Танлов ғолиби


    

Операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлайди.

        


Беш иш куни ичида








10-босқич


Оператор


Танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди.


      

Оператор хизмат ҳақи

тўлангандан сўнг кейинги

иш кунидан кечиктирмай

     








11-босқич


Сотувчи, танлов ғолиби

ва балансда сақловчи


Олди-сотди шартномасини электрон шаклда тузади.


        

Баённома имзолангандан

сўнг ўн иш кунидан

кечиктирмай

         

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь









































































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск