ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2023 й. ПҚ-376-сон "Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2023 й.

N ПҚ-376



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ТОҒЛИ-РЕКРЕАЦИОН ҲУДУДЛАРИДА

ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА

ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг табиий-иқтисодий, жумладан туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа объектларни барпо этиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хорижий давлатларнинг малакали экспертлари ва етакчи компаниялари иштирокида Шаҳрисабз туманининг "Мираки", "Амир Темур", "Улоч" ва "Полмон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектларини, жумладан меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар объектларини жойлаштиришни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Қамаши туманининг "Катта ўра" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган ер участкасида меҳмонхона, соғломлаштириш санаторийси, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа туристик аҳамиятга эга объектлар барпо этишни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Шаҳрисабз тумани ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида "Шаҳрисабз" туристик марказини;

Қамаши тумани ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасида "Майданак баланд тоғ" туристик марказини;

"Шаҳрисабз" ва "Майданак баланд тоғ" туристик марказларини (кейинги ўринларда - туристик марказлар) ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаментини (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этиш ва уни Шаҳрисабз туманида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар:

"Шаҳрисабз" туристик маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

"Майданак баланд тоғ" туристик маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Вазирлар Маҳкамасига туристик марказларнинг чегаралари ва уларнинг тавсифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


4. Белгилансинки, туристик марказлар ҳудудидаги:

умумий фойдаланишдаги ер участкалари мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ инфратузилма объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барпо этиш учун Департаментга ва (ёки) ушбу объектларни қуриш, сақлаш ва фойдаланиш вазифасини амалга оширувчи бошқа давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади;

бўш ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали туристик марказларнинг мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларни барпо этиш шарти билан лотларга бўлинган ҳолда реализация қилинади. Бунда, ҳар бир лот бўйича лойиҳанинг тахминий тавсифи ва архитектура қиёфасига, фойдаланишга топшириш муддатига талаблар белгиланади;

ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Департаментга ўтказилади;

ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар Департамент фаолиятини молиялаштириш ҳамда туристик марказларни ривожлантириш, жумладан йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бунда, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун туристик марказлар ҳудудларидаги ер участкалари тайёр бизнес шаклида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиниши мумкин.


5. "Ўзмиллийбанк" АЖ, "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Туронбанк" АТБнинг инвестиция компаниялари томонидан туристик марказлар ҳудудида тайёр бизнес шаклида замонавий меҳмонхона мажмуалари, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини барпо этган ҳолда уларни кейинчалик "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳадаги улушларни реализация қилиш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.

Бунда:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ушбу тадбирлар учун мазкур бандда назарда тутилган тижорат банкларига жами 50 миллион АҚШ долларигача миқдордаги хорижий валютадаги кредит маблағлари йиллик 5 фоиз ставкада, 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга тўғридан-тўғри ажратилади;

ушбу маблағлар белгиланган муддат ва шартларда туристик объектларнинг сотилиши натижаларидан қатъи назар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўлиқ қайтарилади.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз тумани "Мираки" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10,6 гектар ер майдонини ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ташаббуслар доирасида замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш мақсадида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги захира ерлари фондига бериш;

Шаҳрисабз туманининг "Мираки", "Амир Темур", "Улоч" ва "Полмон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Қамаши туманининг "Катта ўра" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2024-2025 йилларда қўшимча меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкаларини 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ўз маблағлари ҳисобидан:

Шаҳрисабз тумани, "Улоч" маҳалла фуқаролар йиғини, Қани қишлоғидаги "Гулнора" болалар оромгоҳини реконструкция қилиш ишларини 2024 йил июнь ойида ҳамда санаторийни қуриш ва модернизация қилиш ишларини 2025 йил март ойига қадар якунлаб, фойдаланишга топшириш;

Китоб туманининг "Қайнар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2025 йил 1 сентябрга қадар барча шароитларга эга замонавий санаторий барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


8. "Шаҳрисабз" ва "Майданак баланд тоғ" туристик марказларида объектларни барпо этиш, жумладан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

туристик марказларни барпо этиш ва лойиҳаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Департамент фаолиятини мувофиқлаштириш ва тегишли вазифаларни белгилаш;

илғор хорижий лойиҳа ташкилотлари, консультантлар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда туристик марказлар ҳудудида барпо этиладиган туристик аҳамиятга эга объектлар лойиҳа концепцияларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

туристик марказларнинг мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ер участкаларининг лотларини тасдиқлаш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш, шунингдек, танланган ер участкаларида лойиҳа объектларини жойлаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

туристик марказларда аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ туридан келиб чиқиб, уларнинг бошланғич қийматини белгилаш ҳамда туташ ҳудудлардаги қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;

туристик марказлар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектлар қурилишини жадаллаштириш доирасида хорижий ва маҳаллий консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, техник назоратчилар, лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш орқали тўғридан-тўғри жалб қилиш;

туристик марказлар ҳудудига қадар ва ундаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, молиялаштириш манбалари аниқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш.


9. Департамент, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда илғор лойиҳа ташкилотлари ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда туристик марказлар батафсил режалаштириш лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда уларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишсин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Майданак баланд тоғ" туристик марказининг мастер-режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, ушбу қарорга мувофиқ Жамғарма ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар туристик марказлар ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисобидан қопланади;

б) "Шаҳрисабз" туристик марказининг мастер-режасини маҳаллий шаҳарсозлик қоидалари ва нормаларига мослаштириш, жумладан батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳудудларнинг бош режаси, архитектура-режалаштириш ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

в) "Майданак баланд тоғ" туристик маркази ҳудудида барпо этиладиган объектлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тавсияси асосида обсерватория фаолиятига зарар етказмайдиган масофада жойлаштирилади;

г) туристик марказлар, Департамент ва Комиссия ушбу қарор ҳамда "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низом асосида фаолият юритади.

Бунда, Департаментга "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясининг ваколатлари, вазифалари ва функциялари юклатилади.


11. Шаҳрисабз туманининг туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий туризм инфратузилма объектларини барпо этиш учун 4-иловадаги манзилли рўйхатда назарда тутилган ер участкаларининг тоифаси суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.

Кадастр агентлиги тоифаси ўзгартирилган мазкур ер участкалари бўйича ер ресурсларининг ҳолати юзасидан миллий ҳисоботга тегишли ўзгартириш киритсин.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги икки йил муддатда ер фонди тоифаси ўзгараётган майдонларга нисбатан беш баравар миқдорда ер участкаларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилишини таъминласин.


12. Белгилансинки, туристик марказлар объектлари қуриладиган ҳудудга қадар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ:

электр тармоқларини қуриш ишлари - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ таркибидаги ташкилот буюртмачилигида;

ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ишлари - "Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" УК буюртмачилигида;

алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ишлари - "Ўзбектелеком" АК буюртмачилигида;

автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари - Автомобиль йўллари қўмитасининг корхоналари буюртмачилигида амалга оширилади.

Бунда:

а) "Майданак баланд тоғ" туристик маркази бўйича:

ҳудудга қадар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш, кўчириш ва зарур инфратузилмани яратиш (автомобиль йўллари бундан мустасно) Жамғарма маблағлари ҳисобидан;

автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида;

б) "Шаҳрисабз" туристик маркази бўйича:

электр тармоқлари, алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туризм объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун назарда тутилган маблағлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


13. Департамент Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2024 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тавсияси асосида "Майданак баланд тоғ" туристик маркази ҳудудидаги планетариум, обсерватория, астрономик музей ва атрофни кузатув майдончасини замонавий лойиҳа ечимлари асосида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин.


14. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Китоб тумани, "Қайнар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий меҳмонхона, сервис ва хизмат кўрсатиш мажмуаларини барпо этишга қаратилган мастер-режани ишлаб чиқсин.

Бунда, Китоб тумани, "Қайнар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туристик марказ барпо этишни, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 16 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонини 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиш ва 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутсин.


15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда туристик марказлар объектлари қурилишига салоҳиятли инвесторларни жалб этиш мақсадида ушбу ҳудудларнинг туристик имкониятлари тўғрисида видеоролик ва тарғибот материалларини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилсин.


16. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Бош прокуратура, "Ўзбеккосмос" агентлиги ва Департамент билан биргаликда бир ой муддатда "Шаҳрисабз" туристик маркази ҳудудидаги ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, аниқланган ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилиш ҳолатларини қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.


17. Туристик марказлар объектларини лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш доирасида хорижий ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Департамент буюртманомалари асосида қисқа муддатда:

Ташқи ишлар вазирлиги жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини);

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


18. Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг "Шаҳрисабз" аэропортидан давлат ва фуқаро авиацияси ҳаво кемалари ҳамкорликда фойдаланишини ташкил этиш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

"Uzbekistan Airports" АЖ зиммасига "Шаҳрисабз" аэропортида фуқаро авиацияси ҳаво кемалари йўловчиларига хизмат кўрсатишда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва талабларига мувофиқ авиация ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур инфратузилмани яратиш ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун махсус техника воситалари ҳамда етарли даражада ходимлар билан таъминлаш;

"Ўзаэронавигация" маркази ДУК томонидан фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг "Шаҳрисабз" аэропорти ҳудуди ҳамда ҳаводаги ҳаракатини бошқариш ва аэропортда зарур инфратузилмани яратиш;

"Uzbekistan Airways" АЖ томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб "Шаҳрисабз" аэропортига парвозларни ташкиллаштириш.


19. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Департаментни Шаҳрисабз туманида жойлаштириш ва зарур моддий-техника базаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-бандлар билан тўлдирилсин:

"11. "Шаҳрисабз" туристик маркази;

12. "Майданак баланд тоғ" туристик маркази".


21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 ноябрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Шаҳрисабз" туристик маркази ҳудуди чегараларининг

ТАВСИФИ

         

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Полмон, Улоч, Мираки, Амир Темур маҳаллалари ҳудуди Қорасув дарёси чап қирғоғидаги нуқта бошланғич 1-нуқта (WGS-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 39°3'30.93", шарқий узоқлик координаталари 67°9'1.59") деб қабул қилинди.


1-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Қорасув дарёси ва Қорасув дарёсининг чап қирғоғида жойлашган аҳоли хонадонлари чегараси бўйлаб шимолдан жанубий йўналишда 3,85 км масофада 4К-280 автомобиль йўлида жойлашган Қорасув дарёси устидаги кўприк чегарасида жойлашган 2-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'55.39", шарқий узоқлик 67°7'52.81") туташади.


2-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан 4К-280 автомобиль йўли бўйлаб ғарбдан шарқий йўналишда 0,9 км масофада "Мираки" МФЙ Фурқат кўчаси ва "Ҳисорак" сув омбори чегаралари кесишадиган 3-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'42.78", шарқий узоқлик 67°8'25.54") туташади.


3-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан Шаҳрисабз тумани "Ҳисорак" сув омбори ҳудуди бўйлаб шимолдан жанубий йўналишда 0,22 км масофада "Ҳисорак" сув омборига кириш қисмидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'37.04", шарқий узоқлик 67°8'21.53") туташади.


4-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан 4К-280 автомобиль йўли бўйлаб шарқдан жануби-ғарбий йўналишда 5 км масофада 4К-280 автомобиль йўли ва мавжуд ички автомобиль йўли кесишган чорраҳада жойлашган 5-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'45.18", шарқий узоқлик 67°4'57.75") туташади.


5-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан мавжуд ички автомобиль йўли, Оқсув гидроузели ва "Оқсув-Яккабоғ" канали муҳофаза ҳудуди бўйлаб шарқдан ғарбий йўналишда 1,91 км масофада "Оқсув-Яккабоғ" канали ўнг томонида жойлашган 6-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'55.51", шарқий узоқлик 67°3'49.37") туташади.


6-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан мавжуд аҳоли хонадонлари чегараси, ички автомобиль йўли бўйлаб шарқдан шимоли-ғарбий йўналишда 2,80 метр масофада Оқсув дарёси чап қирғоғидаги очиқ майдонда жойлашган 7-нуқтага (шимолий кенглик 39°2'27.18", шарқий узоқлик 67°2'9.39") туташади.


7-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Оқсув дарёси чап қирғоғи, Китоб тумани чегараси бўйлаб ғарбдан шимолий йўналишда 5,50 км масофада Китоб тумани ва Шаҳрисабз тумани чегараси кесишувидаги очиқ майдонда жойлашган 8-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'55.79", шарқий узоқлик 67°5'36.74") туташади.


8-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли спорт-соғломлаштириш маскани ҳудуди орқали шимолдан жанубий йўналишда 1,05 км масофада Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли дам олиш маскани ҳудудидаги очиқ майдонда жойлашган 9-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'54.77", шарқий узоқлик 67°6'21.28") туташади.


9-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан мавжуд аҳоли хонадонлари чегараси ва Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли дам олиш маскани ҳудуди чегараси бўйлаб ғарбдан шимолий йўналишда 0,5 км масофада 4К-280 автомобиль йўли муҳофаза ҳудудидаги 10-нуқтага (шимолий кенглик 39°2'8.22", шарқий узоқлик 67°6'30.88") туташади.


10-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан 4К-280 автомобиль йўли бўйлаб ғарбдан шарқий йўналишда 0,28 км масофада 4К-280 автомобиль йўли муҳофаза ҳудудидаги 11-нуқтага (шимолий кенглик 39°2'6.65", шарқий узоқлик 67°6'42.18") туташади.


11-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан мавжуд аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари ва аҳоли хонадонлари чегараси бўйлаб шимолдан жанубий йўналишда 0,44 км масофада Оқсув дарёси ўнг қирғоғи муҳофаза ҳудудидаги 12-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'52.56", шарқий узоқлик 67°6'39.71") туташади.


12-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Оқсув дарёси ўнг қирғоғи муҳофаза майдони ва мавжуд аҳоли хонадонлари чегараси бўйлаб ғарбдан шарқий йўналишда 1,75 км масофада Қорасув дарёсини Оқсув дарёсига қуйилиш ҳудудидаги 13-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'43.00", шарқий узоқлик 67°7'48.97") туташади.


13-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Қорасув дарёси ўнг қирғоғи муҳофаза майдони ва мавжуд ички автомобиль йўллари ва Наврўз массиви яйлов ер участкалари чегаралари бўйлаб жанубдан шимолий йўналишда 4,7 км масофада Қорасув дарёси чап қирғоғидаги нуқта бошланғич 1-нуқтага (WGS-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 39°3'30.93", шарқий узоқлик координаталари 67°9'1.59") туташади.

            

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 ноябрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Майданак" туристик маркази ҳудуди чегараларининг

ТАВСИФИ

            

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган "Майданак" туристик маркази чегарасида бошланғич 1-нуқта (WGC-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 38°41?9.76", шарқий узоқлик координаталари 66°56?32.60") деб қабул қилинди.


1-нуқтадан чегара чизиғи шарқий йўналишда 61 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 2-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?9.76", шарқий узоқлик 66°56?32.60") туташади.


2-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 82 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 3-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?9.81", шарқий узоқлик 66°56?35.10") туташади.


3-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 122 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?9.04", шарқий узоқлик 66°56?38.32") туташади.


4-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 401 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 5-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?10.79", шарқий узоқлик 66°56?42.86") туташади.


5-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 142 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 6-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?17.72", шарқий узоқлик 66°56?56.91") туташади.


6-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 181 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 7-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?21.60", шарқий узоқлик 66°56?59.86") туташади.


7-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 21 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 8-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?25.48", шарқий узоқлик 66°57?5.58") туташади.


8-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 10 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 9-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?26.15", шарқий узоқлик 66°57?5.69") туташади.


9-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 47 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 10-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?26.15", шарқий узоқлик 66°57?5.30") туташади.


10-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 59 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 11-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?27.63", шарқий узоқлик 66°57?5.07") туташади.


11-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 28 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 12-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?27.71", шарқий узоқлик 66°57?7.52"В) туташади.


12-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 157 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 13-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?26.80", шарқий узоқлик 66°57?7.56") туташади.


13-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 341 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 14-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?24.81", шарқий узоқлик 66°57?13.52") туташади.


14-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 85 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 15-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?13.90", шарқий узоқлик 66°57?15.50") туташади.


15-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 97 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 16-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?11.31", шарқий узоқлик 66°57?16.82") туташади.


16-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 342 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 17-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?8.21", шарқий узоқлик 66°57?17.10") туташади.


17-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 82 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 18-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?8.58", шарқий узоқлик 66°57?31.20") туташади.


18-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 80 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 19-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?9.49", шарқий узоқлик 66°57?34.41") туташади.


19-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 45 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 20-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?11.68", шарқий узоқлик 66°57?36.13") туташади.


20-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 23 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 21-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?12.29", шарқий узоқлик 66°57?37.82") туташади.


21-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда 72 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 22-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?12.14", шарқий узоқлик 66°57?38.80") туташади.


22-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 208 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 23-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?10.39", шарқий узоқлик 66°57?40.71") туташади.


23-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 318 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 24-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?6.16", шарқий узоқлик 66°57?34.06") туташади.


24-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 47 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 25-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?4.95", шарқий узоқлик 66°57?20.97") туташади.


25-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 95 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 26-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?3.46", шарқий узоқлик 66°57?20.73") туташади.


26-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 150 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 27-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?2.97"С, шарқий узоқлик 66°57?17.91") туташади.


27-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 169 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 28-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?2.37", шарқий узоқлик 66°57?10.77") туташади.


28-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 281 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 29-нуқтага (шимолий кенглик 38°40?59.97", шарқий узоқлик 66°57?4.48") туташади.


29-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 77 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 30-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?0.83", шарқий узоқлик 66°56?52.87") туташади.


30-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 48 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 31-нуқтага (шимолий кенглик 38°40?58.74", шарқий узоқлик 66°56?51.12") туташади.


31-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 206 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 32-нуқтага (шимолий кенглик 38°40?58.24", шарқий узоқлик 66°56?49.24") туташади.


32-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 94 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 33-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?0.99", шарқий узоқлик 66°56?41.47") туташади.


33-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 88 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 34-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?2.88", шарқий узоқлик 66°56?38.41") туташади.


34-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 77 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 35-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°41?4.45", шарқий узоқлик 66°56?35.36") туташади.


35-нуқтадан чегара чизиғи шимоли йўналишда 152 метр масофада Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг чегара чизиғидаги 1-нуқтага (шимолий кенглик 38°41?4.85", шарқий узоқлик 66°56?32.23") туташади.

           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 ноябрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Шаҳрисабз" ва "Майданак" туристик

марказларида объектларни барпо этиш, жумладан

лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш

ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

            

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


2. М.Б. Азимов

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, Комиссия раиси ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари


4. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


5. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


6. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


7. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


8. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


9. Н.Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


10. А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


11. Ф.Ж. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори


12. Ж.Ю. Турсунов

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


13. С.З. Мирзаев

-

Фанлар академияси вице-президенти


14. Лавозимига кўра

-

Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти директори, Комиссия котиби

            

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 ноябрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

4-ИЛОВА



Шаҳрисабз туманида қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган

ерлар тоифасига ўтказиладиган ер участкаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

            

Т/р

       

Ҳудуд номи

(МФЙ, қишлоқ,

кўча номи)

     

Ер

майдонининг

эгаси

    

Контур

Жами ер

майдони,

га

  

шундан

      

Тупроқ

бонитет

бали

        

Ўтказилаётган

ер фонди

тоифаси

       

Фойдаланиш

мақсади

        

суғорила-

диган ерлар,

га

       

яйлов ерлар,

га

   

ЖАМИ

         

29,3


29,3




1.

"Полмон" МФЙ Полмон қишлоғи

Захира

262қ

0,8


0,8

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


2.

"Улоч" МФЙ Қани қишлоғи

Захира

264қ

0,1


0,1

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


3.

"Улоч" МФЙ Улоч қишлоғи

Захира

599қ

0,3


0,3

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


4.

"Улоч" МФЙ Улоч қишлоғи

Захира

703қ

0,5


0,5

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


5.

"Улоч" МФЙ Улоч қишлоғи

Захира

695қ

0,1


0,1

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


6.

"Улоч" МФЙ Улоч қишлоғи

Захира

696қ

1


1

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


7.

"Мираки" МФЙ Ойбек кўчаси

Захира

769қ

1,1


1,1

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


8.

"Мираки" МФЙ Халач кўчаси

Захира

909қ

1,1


1,1

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


9.

"Мираки" МФЙ Халач кўчаси

Захира

900қ

1,2


1,2

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


10.

"Мираки" МФЙ Фурқат кўчаси

Захира

900қ

0,9


0,9

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


11.

"Амир Темур" МФЙ Тошқўрғон қишлоғи

Захира

888қ

2,5


2,5

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


12.

"Амир Темур" МФЙ Тошқўрғон қишлоғи

Захира

862қ

8,2


8,2

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


13.

"Мираки" МФЙ Ойбек кўчаси

Захира

911қ

0,5


0,5

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


14.

"Мираки" МФЙ Халач кўчаси

Захира

912қ

1,2


1,2

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


15.

"Мираки" МФЙ Халач кўчаси

Захира

900қ

9,4


9,4

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


16.

"Мираки" МФЙ Навоий кўчаси

Захира

915қ

0,4


0,4

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар


Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи


          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 ноябрь

















































































Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск