ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.10.2023 й. 43-сон, Ички ишлар вазирлигининг 27.10.2023 й. 57-сон "Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.11.2023 й. 2472-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2023 й.

N 2472-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.10.2023 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.10.2023 й.

N 57


ҚАРОРИ



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А.С. Иноятов

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

         





Қарорга

ИЛОВА



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. қаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари (бундан буён матнда тиббиёт ташкилоти деб юритилади) қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) томонидан пуллик асосда амалга оширилади.";

иккинчи хатбошидаги "давлат даволаш-профилактика муассасалари" деган сўзлар "давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади)" деган сўзлар "тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тиббий комиссия қуйидаги таркибда тиббиёт ташкилоти раҳбариятининг буйруғига асосан ташкил этилади:".


4. 8-банддаги "давлат даволаш-профилактика муассасаси" деган сўзлар "тиббиёт ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ва даврий тиббий кўрикдан ўтадиган ҳайдовчилар томонидан 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим қилинади.".


6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий комиссияга паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатади.".


7. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.".


8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.

Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.".


9. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.".


10. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда "Алоҳида белгилар учун" жойида "Tibbiy malumotnoma majburiy" деган ёзув киритилади.".


11. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Тиббий кўрик ўтказилаётган тиббиёт ташкилотида тиббий кўрикнинг айрим турларини ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, ҳайдовчи тиббий комиссиянинг қарорига кўра бошқа тиббиёт ташкилотига қўшимча тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиш учун юборилиши мумкин. Бунда, ҳайдовчига қайси тиббиёт ташкилотига бориши, унинг жойлашган манзили аниқ кўрсатилиши лозим.".


12. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси ва котиби томонидан тўлдирилади ва имзоланади.

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномалар нусхаси тиббиёт ташкилотида 3 йил сақланади.".


13. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "даволаш-профилактика муассасаси" деган сўзлар "тиббиёт ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 27-1-банддаги "ТМЭКга" деган сўз "ТИЭКга" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 27-2-банддаги "ТМЭКда" ва "ТМЭК" деган сўзлар тегишли равишда "ТИЭКда" ва "ТИЭК" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 27-3-банддаги "ТМЭК" деган сўз "ТИЭК" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 27-4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27-4. Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.".


18. 33-банддаги "даволаш-профилактика муассасасининг" деган сўзлар "тиббиёт ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 2-илованинг "Ҳайдовчилик тоифалари" устунидаги "ногиронлар" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни

транспорт воситаларини бошқаришга

яроқлилигини текшириш учун тиббий

кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

формат А-5

083/ҳ шаклдаги тиббий

маълумотнома

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


         


(тиббиёт ташкилотининг номи)


Ҳайдовчининг (ҳайдовчиликка номзоднинг)

тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Паспорт ёки идентификацияловчи

ID-карта серияси ва рақами



Жисмоний шахснинг шахсий

идентификация рақами (ЖШШИР)


Туғилган санаси ва ёши


Яшаш жойи


Иш жойи


Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 20__ йил "___"________________



Тиббий кўрик натижалари бўйича

ХУЛОСА


1. "А" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ______________________.


2. "В" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ______________________.


3. "С" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ______________________.


4. "D" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ______________________.


5. "E" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ______________________.


6. Трамвай бошқаришга ______________________.


7. Троллейбус бошқаришга ______________________.


8. Ёлланиб ишлашга ______________________.


9. Алоҳида белгилар ______________________.

Ушбу маълумотноманинг амал қилиш муддати

20__ йил "___"____________гача.

Комиссия раиси

(Ф.И.О.)




(имзо)

Котиб

(Ф.И.О.)




(имзо)

*) Хулосанинг 1 - 8-бандлари тўғрисига яроқли ёки яроқсиз деган белги қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 декабрь


























































Время: 0.2309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск