ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2023 й. ПҚ-381-сон "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2023 й.

N ПҚ-381



РАҚАМЛИ МАҲСУЛОТЛАР (ХИЗМАТЛАР)

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВОСИТАСИДА

СОДИР ЭТИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА

ҚАРШИ КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиётининг рақамли сектори кенгайиб, унинг асосий ўсиш омиллари ҳисобланган электрон тижорат платформалари, рақамли сервислар ва уларда амалга ошириладиган тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий технологиялар шиддат билан ривожланмоқда.

Шу билан бирга, кейинги вақтларда банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўғрилик ёки фирибгарлик ҳолатларининг кўпайиши аҳолининг рақамли молиявий саводхонлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакаси етарли эмаслиги, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг замонавий тизимлари мавжуд эмаслигидан далолат бермоқда.

Рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш, рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш, шунингдек, аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки:

а) 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши бўйича талаблар киритилади;

б) тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:

2024 йил 1 июлдан бошлаб - тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;

2025 йил 1 июлдан бошлаб - тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади;

в) "Миллий банклараро процессинг маркази" МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади;

г) Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш соҳасидаги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Aгентлик) ўтказилади.


2. Ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чек қўйиш мақсадида Марказий банкка тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, банк карталари, банк ҳисобварақлари ва мобил иловалардаги ҳисобварақлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бериш ваколати берилсин.


3. Марказий банк манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан фуқароларга онлайн хизматлар кўрсатишда техник ҳимоя усулларини такомиллаштириш, антифрод тизимларини жорий этиш, кетма-кет уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар назоратини автоматлаштириш, банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

замонавий таҳдидлар, банк карталари (карта реквизитлари) билан, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали ноқонуний операцияларнинг олдини олиш учун аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


4. Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

маблағларни олувчи томонидан қимор ўйинлари ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти ҳамда капитал ҳаракати операциялари амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги тўлов тизимининг операция коди ёки бошқа идентификаторлар белгиланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлганда, тижорат банклари томонидан банк картаси ёрдамида Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган маблағларни қабул қилувчига трансчегаравий ўтказиш тақиқланади;

Агентлик мурожаатлари асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қонунга хилоф равишда қимор ўйинларида қатнашиш ҳамда капитал ҳаракати операцияларини амалга ошириш имконини берувчи Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи реестрига киритилади.


6. Бош прокуратура Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Агентлик, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига рақамли технологиялар воситасида жиноят содир этилган жой ва усулини аниқлашнинг жиноий ва жиноят-процессуал асосларини, электрон (рақамли) далилларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, экспертиза қилиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикасини тасдиқласин.


8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин. Бунда:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларини аниқлаш, ушбу соҳа бўйича кадрларни тайёрлаш давлат буюртмаси параметрларида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида, Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтида ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг таълим муассасаларида тезкор-қидирув фаолиятини, терговолди текширишни, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича доимий курсларни ташкил этишни назарда тутсин.


9. Aгентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги, "Давлат божи тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

ИЛОВА



Рақамли технологиялар воситасида

содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши

курашиш ва рақамли маҳсулотлар (хизматлар)

истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

тизимини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

  

Тадбир номланиши

    

Амалга ошириш механизми

      

Амалга ошириш

шакли

        

Ижро муддати

     

Масъул ижрочилар

      

1.

Онлайн савдо платформаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда амалга оширилаётган электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш.


1. Барча онлайн савдо платформаларининг сотувчи ва харидорларининг мулкий манфаатларини кафолатлашга қаратилган методологияни ўрганиш, таҳлил қилиш, шу жумладан:

онлайн савдо платформаларида томонлар мулкий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш тартиботини ўрнатиш;

онлайн савдо платформалари фаолиятини баҳолаш рейтингини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2024 йил

январь


Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА), Марказий банк, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Электрон савдо майдончалари (рақамли маркетплейс) фаолиятини ташкил этиш учун рухсат этиш тартиб-тамолларини белгилаш. Банклар томонидан берилган EPOS терминалларида қонунга зид равишда фаолият олиб борган ташкилотларга нисбатан уларнинг фаолиятини чеклашгача бўлган таъсирчан чораларни кўриш.


Қонун лойиҳаси


2024 йил

февраль



3. Қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилмасдан ижтимоий тармоқларда ва онлайн савдо платформаларида электрон тижорат ташкил этиш ҳолатлари учун ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш бўйича ягона механизмни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

солиқ идоралари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда ва онлайн савдо платформаларида электрон тижорат ташкил этиш ҳолатларини аниқлаш бўйича самарали фаолиятни йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқларда ташкил этилган савдо майдонларидан фойдаланишда сотувчи ва харидорнинг мулкий ҳуқуқлари кафолатлан-маганлигини аҳоли орасида кенг тушунтириш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Солиқ қўмитаси, ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш.


Қуйидаги талабларни жорий этиш:

а) 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларини фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш;

б) устав капиталнинг энг кам миқдори 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўм, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўм ва 2025 йил 1 июлдан бошлаб 20 млрд сўм.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

январь

Марказий банк, ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги


3.

Тўлов тизимлари операторлари фаолияти учун тенг рақобат муҳитини таъминлаш


Тўлов тизимлари операторлари фаолияти учун тенг рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Комплекс чора-

тадбирлар

дастури


2024 йил

март

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақобат қўмитаси


4.

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида антифрод тизимларини жорий этиш.


1. Тўлов тизими операторларида транзакцион антифрод тизимини ҳамда банклар ва тўлов ташкилотларида сессион антифрод тизимларидан фойдаланиш учун Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини жорий этиш.


Комплекс чора-

тадбирлар

дастури


2023 йил

декабрь

(дастурни

тасдиқлаш)


Марказий банк, Банклар ассоциацияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, ИЛМА

2. Замонавий биометрик идентификация тизимини қўллаган ҳолда, Марказий банкда мижозларни идентификация қилиш тизимини жорий этиш.


3. SIM-карта, мобил қурилма IMEI-коди, Интернет тармоғи (роуминг) орқали маълумотларни идентификация қилиш тизимини банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жорий этиш.


4. Банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш (янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг 1 соатгача маблағларни ўтказиш имкониятини чеклаш ва асосий фойдаланувчига унинг профилига кирилганлик ҳақида дарҳол СМС-хабар юбориш, мобил қурилмалар хусусида IMEI, IMSI, DeviceID ва бошқа қўшимча маълумот йиғиш).


5. Фойдаланувчиларнинг СМС-хабарлар орқали олинадиган бир марталик (one time password) паролларини ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш.


6. Банк карталаридан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (блоклаш ва бошқалар) кўриш.



2024-2025

йиллар

(дастур

ижросини

таъминлаш)


5.

Банк карта маълумотларини хавфсизлигини кучайтириш.


Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларида банк карта маълумотлари тарқалиши бўйича хабардор бўлиш ҳамда уларни мониторинг қилиш мақсадида замонавий дастурий воситаларни жорий этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Марказий банк

6.

Жиноят ишлари доирасида крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартибини белгилаш.


Терговга қадар текширувни амалга оширишда ёки жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартибини белгилаш.

Крипто-активларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда крипто-ҳамёнлар очиш ва уларни юритиш тартибини жорий қилиш.


Идоравий

норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

2024 йил

январь

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, ИЛМА, Адлия вазирлиги


7.

Терговчига абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборотни мустақил олиш ваколатини бериш.


Жиноят-процессуал кодексини тергов ҳаракати сифатида абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишни назарда тутувчи норма билан тўлдириш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил

март

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати


8.

Электрон далилларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш.


"Электрон (рақамли) далил" тушунчаси, уларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, экспертизадан ўтказиш, баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар бўйича кибермаконни холислар иштирокисиз, мажбурий видеоёзув ёрдамида кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тартибини белгилаш.

Ахборот ресурсларида рақамли изларни сақлашда сақланаётган маълумотларга аниқ талабларни (маълумот турларини) белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

2024 йил

февраль

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати


9.

Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш.


1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича босқичма-босқич кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини белгилаш ва ушбу таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш квоталарини давлат буюртмасига асосан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг ҳар йилги давлат буюртмаси параметрларини белгилашда инобатга олиш.


2. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб камида бир нафар етакчи миллий ва хорижий мутахассисни, эксперт ва профессор-ўқитувчиларни рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олишнинг ташкилий-техник ечимлари ва бунда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича киберхавфсизлик бўлинмалари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш учун жалб қилиш.


3. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Олий суд тасарруфидаги таълим муассасаларида жиноятларни аниқлаш, фош этиш ҳамда улар юзасидан тергов ва суд ҳаракатларини олиб бориш йўналишида хизмат қилувчи ходимларни кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳар икки йилда бир марта, қисқа муддатли малака ошириш амалиётини йўлга қўйиш.


4. "Рақамли криминалистика" йўналиши бўйича терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув хизмати ходимлари учун доимий махсус ўқув курсларини ташкил этиш, шунингдек, "кибер ҳуқуқ" магистратура йўналишини очиш.


5. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги ўрта махсус таълим муассасаларида "Ахборот хавфсизлиги" таълим йўналишини ташкил этиш ва унда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки билимга эга бўлган ўқувчи ёшларни саралаб олиб, ушбу йўналишда малакали таълим беришни йўлга қўйиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

март

Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


10.

Рақамли технологиялар соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш.


Рақамли криминалистика илмий-методик маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш.

Институт фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун зарур моддий-техник база ҳамда қўшимча 10 та штат бирликларини ажратиш масаласини кўриб чиқиш.

Институт таркибида "Ихтисослаштирилган рақамли тадқиқот маркази", "Рақамли терговга кўмаклашувчи гуруҳ", "Методик ёрдам кўрсатиш гуруҳи" ва "Рақамли криминалистика лабораторияси" (Digital forensic lab) фаолиятини йўлга қўйиш.


Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

қарори

2024 йил

март

Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


11.

Онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар устидан давлат назоратини такомиллаштириш.


Манфаатдор идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни самарали тартибга солиш тизими жорий этилган мамлакатлар (Грузия, Корея Республикаси, Сингапур, Венгрия, Эстония ва бошқа мамлакатлар) тажрибасини жойида ўрганган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар



Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

март-апрель



2024 йил

июнь

ИЛМА, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 декабрь









































































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск