ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2023 й. ПҚ-382-сон "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2023 й.

N ПҚ-382



САУДИЯ ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИКЛАНИШ

ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДАГИ

"ҚАРШИ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ КАСКАДИНИ

КАПИТАЛ-ҚАЙТА ТИКЛАШ (III ФАЗА)"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш, электр энергияси сарфини мақбуллаштириш, шунингдек, "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш орқали Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида:


1. "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳаси (келгуси ўринларда - Лойиҳа) доирасида қиймати 70,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ўтказилган тендер натижаларига кўра 34,6 млн АҚШ доллари, шундан Саудия тараққиёт жамғармасининг 19,82 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 14,78 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари иқтисод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Лойиҳа доирасида иқтисод қилинган 34,6 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан қўшимча 9 та насос агрегатларини модернизация қилиш, турли русумдаги 7 та махсус техникаларни ҳамда 4 та земснарядларни харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) 2024 йил 1 апрелга қадар Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов) билан биргаликда:

насос станциялари орқали чиқарилаётган сув ерга сингиб кетишининг олдини олиш ва электр энергияси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида насос станцияларига бириктирилган каналларнинг техник носоз қисмларини бетонлаштириш;

Қашқадарё вилоятида пилот лойиҳаси сифатида Қамаши ва Косон туманларидаги насос станцияларига бириктирилган МК-2, Зафаробод ва Қўнғиртоғ каналларининг 26 км қисмини бетонлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2024 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2025 йилдан бошлаб қурилиш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.


5. Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг Туркманистонга кириш визаларини расмийлаштириш бўйича Сув хўжалиги вазирлигининг мурожаати Туркманистон тарафига белгиланган тартибда етказилишида кўмаклашсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-382-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2977-сон қарори 1-бандининг "в" кичик бандидаги "2023" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4170-сон қарорида:


2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" ва "Молия вазирлиги" сўзлари тегишинча "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 декабрь






























































Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск