ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 623-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини давлат нав синовидан ўтказилиши ҳамда соҳага электрон идентификациялаш тизими жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 623




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

НАВЛАРИ ВА ДУРАГАЙЛАРИНИ ДАВЛАТ

НАВ СИНОВИДАН ЎТКАЗИЛИШИ ҲАМДА СОҲАГА

ЭЛЕКТРОН ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ

ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ   "ҚИШЛОҚ   ХЎЖАЛИГИ

ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИНИ СИНАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

27 МАРТДАГИ 158-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Кейинги йилларда илғор халқаро тажриба ва илмий асосланган замонавий технологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, интенсив соғлом кўчатлар етиштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни сифатли уруғлик ва кўчатлар билан барқарор таъминлаш, шунингдек, хорижий давлатлар селекциясига мансуб ноанъанавий экин турларини республикамиз ҳудудларининг тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жорий қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини давлат нав синовидан ўтказишда электрон идентификациялаш ҳамда уларни мажбурий тартибда синовдан ўтказиш тизимини жорий этиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини мажбурий тартибда давлат нав синовидан ўтказиш, соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун электрон идентификациялаш тизимини ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини синаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда электрон идентификация тизимини жорий этиш ҳамда жараёнларнинг барча босқичларини махсус онлайн ахборот тизими орқали юритиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини мажбурий тартибда синовдан ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

623-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини

синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"

2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

     

1. 1-иловада:


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Agrotest.uz" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) -қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови бўйича маълумотларни ва давлат реестрини электрон кўринишда шакллантириш ҳамда янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

истиқболли навлар - қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"талабнома берувчи - қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Марказга мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар)";


7-банддаги "Марказга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тақдим этади" сўзлари "Марказга ахборот тизими орқали талабнома ва унга илова қилинадиган тегишли ҳужжатларни тақдим этади" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "нав синаш участкаларининг тажриба ер майдонларида" сўзлари "нав синаш станцияси ва участкаларининг (ёки талабнома берувчининг ўзи танлаган) ер майдонларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатидан чиқариш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Давлат реестри Марказ томонидан ахборот тизимида электрон шаклда юритилади";


17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ахборот тизимига давлат реестри бўйича маълумотлар Марказ томонидан жойлаштирилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади".


2. 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома -Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида (кейинги ўринларда - давлат реестри) рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига талабнома берувчининг хоҳишига кўра бериладиган, ваколатли орган томонидан давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;

истиқболли навлар - қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар;

талабнома берувчи - қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар);

шахсий кабинет - лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;

электрон идентификация рақами - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан синовга олинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг навларига бериладиган ҳамда юритиладиган идентификация рақами (код)";


6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун андоза (стандарт) нав мавжуд бўлмаган тақдирда, синовдан ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги экини турига мансуб янги навлар орасидан энг яхшиси танлаб олинади";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини реализация қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилмайди";


12 - 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга "Agrotest.uz" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали талабномани шакллантиради ва жойлаштиради.

Бунда резидентлар ахборот тизимида OneID идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтазилади. Норезидентлар учун ахборот тизимида онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда тизимга кириш имконияти яратилади.

13. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтиб, ўзининг шахсий кабинети орқали ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ талабномани тўлдиради ҳамда талаб этилган ҳужжатларни жойлаштиради.

Талабномани кўриб чиқиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўлов ундирилади.

Талабномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

навнинг анкетаси ва тавсифи;

ишончнома (воситачи ва ҳуқуқий ворислар томонидан талабнома берилган тақдирда);

навнинг фотосуратлари тўплами;

навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишга тавсия қилган ташкилотнинг илмий кенгаши баённомаси;

нав яратувчиларининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотнома (маҳаллий навлар бўйича талабнома берилган тақдирда);

навнинг генетик модификацияланган организм эканлиги ёхуд ген муҳандислиги йўли билан яратилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (изоҳловчи илова);

нав яратувчиси томонидан тавсия этиладиган ҳудудлар (ёки тупроққлим зоналар) бўйича хабарнома.

Ваколатли орган томонидан талабнома берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

14. Талабнома берувчига тўловларни амалга ошириш учун беш иш куни ичида ахборот тизими орқали унинг шахсий кабинетига шартнома юборилади.

15. Талабнома берувчи шартнома билан танишиб чиқиб, хизматлар учун талаб этиладиган тўловни амалга оширади. Тўлов тижорат банки ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади";


17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қуйидаги ҳолларда талабномани кўриб чиқиш рад этилади:

талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентга 13-бандда қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўловлар амалга оширилмаганда;

нав бошқа талабнома берувчи томонидан синаш учун такроран тақдим этилганда.

Талабномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига ушбу камчиликларни ўн иш куни ичида бартараф этиш имкониятини беради.

Бунда давлат хизматлари кўрсатишнинг муддати аниқланган камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиши қатъий тақиқланади.

18. Талабнома берувчи ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида ахборот тизими орқали маълум қилиш ҳуқуқига эга";


22 - 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ваколатли орган талабнома берувчидан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин беш иш куни ичида уларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.

Ваколатли орган талабнома берувчига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида сана кўрсатилган хабарномани, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани ҳамда навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни юборади.

Ҳужжатлар тўлиқ ёки тўғри бўлмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига камчиликларни бартараф этиш учун ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

23. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи ваколатли органнинг қуйидаги талабларига қатъий амал қилган ҳолда:

навни синаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширади;

ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин экин туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатда навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб беради.

24. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:

навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни ишлаб чиқади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига етказади;

навнинг уруғлик материаллари тақсимотга мувофиқ тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди;

навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради;

талабнома берувчини навларни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича мавсум давомида ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради;

навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради;

нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ваколатли орган Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда йигирма беш иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди";


27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ваколатли орган ахборот тизимда навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, уч иш куни ичида талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади";


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ваколатли орган талабнома берувчининг хоҳишига кўра уч иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экини навининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади";


29-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича тўлов ставкалари маҳаллий ва хорижий селекция навлари учун фарқли ҳолда белгиланади";


30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Қуйидагилар навларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатига киритиш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Навларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, уч иш куни ичида талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлиги баён қилинади";


1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини

синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги

экинлари навларини синаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

    


    

Масъуллар

    


      

Амалга ошириш механизми

      


     

Ижро муддати

     


1-босқич

Талабнома берувчи

(резидент ёки норезидент)

    

1. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга Аgrotest.uz ахборот тизими орқали талабномани шакллантирган ҳолда мурожаат қилади.


2. Талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, навни синаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун тўловларни амалга оширади.

      

       

1. Ихтиёрий равишда




2. Талабнома бериш

билан бир вақтда



2-босқич

Ваколатли орган

(Қишлоқ хўжалиги

экинларини синаш

маркази)

   

Ҳужжатларни қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарномани, навнинг уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимотни ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича шартномани ахборот тизими орқали юборади.

      

Ҳужжатлар қабул

қилингандан кейин

5 иш куни ичида



3-босқич

Талабнома берувчи

(резидент ёки

норезидент)

   

Тақсимотга асосан навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради.

       

Тақсимотни олгандан

сўнг 10 иш куни ичида


4-босқич

Ваколатли орган

(Қишлоқ хўжалиги

экинларини синаш

маркази)

       

1. Уруғлик материаллари тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига тақсимотга асосан ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди.


1. Ҳар йили қишлоқ

хўжалиги экинларини

экишдан 10 кун олдин

2. Нав ёки дурагайларга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг

вегетация

даврида


3. Талабнома берувчини навни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради.


3. Етишти-рилган

ҳосил йиғиштириб

олингандан кейин


4. Навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради.


4. Камида уч йил ва

ҳар мавсум якунида

5. Ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади.


5. Камида уч йил ва

ҳар мавсум якунида

6. Эксперт комиссияси хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


6. Эксперт комиссияси

хулосасидан кейин

25 иш куни ичида

7. Ахборот тизимида навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади.


7. 3 иш куни ичида

8. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра навнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади.


8. Талабнома

берувчининг

талабидан кейин

3 иш куни ичида


9. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарномани юборади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлигини баён қилинди.

         

9. Талабнома рад

этилгандан кейин

3 иш куни ичида

".

         

Изоҳ. Ушбу илованинг 2-банди ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари 2024 йил 1 мартдан кучга киради.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь









































































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск