ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги /

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 27.11.2023 й. 622-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

622-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли

оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли

ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Мазкур Регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Оилавий меҳмон уйлари (кейинги ўринларда - меҳмон уйи), хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолиятини ташкил этиш ушбу регламентга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

  

5. Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва (ёки) чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда - ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


7. Меҳмон уйларини ташкил қилиш ва Реестрга киритиш бўйича сўровномага бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилинади.


8. Хостел бўйича меҳмонхона ва вақтинча турар жой хизмати кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда уни Реестрга киритиш бўйича сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хостелнинг хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш ваколатига эга назорат органларининг (ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена назорати) хулосалари (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янги ташкил этилган хостеллар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилади;

хусусий тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ёки шу турдаги мулкнинг ижара шартномаси.


9. Ариза берувчидан 7 ва 8-бандларда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.


11. Сўровномага ариза берувчи тўғрисида маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.


12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.

Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.


13. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.


14. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади. Ваколатли давлат органи томонидан ариза берувчининг илтимосномасига биноан ушбу муддат беш иш кунидан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилишининг муддати камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.


15. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


16. Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.



2-§. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

    

18. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни олган кундан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади, меҳмон уйини Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади.


19. Меҳмон уйини ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан ваколатли давлат органи мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича эса, 5-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.

Меҳмон уйи Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада назарда тутилган, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли давлат органи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб икки иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган билдириш хатини расмийлаштиради ёки асосланган рад жавобини ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Бунда, Реестрга киритиш рад этилганлигининг аниқ сабаблари ҳамда уларни бартараф қилиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этиш мумкин бўлган муддат (уч ойгача) кўрсатилади.


20. Реестрга киритишни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, ариза берувчи билдириш хатида кўрсатилган муддат мобайнида Реестрдан кўчирма олиш учун мазкур Регламентга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваколатли давлат органи уч иш куни давомида кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча далолатномани расмийлаштирилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.

Ваколатли давлат органи томонидан қайта тақдим этилган аризани кўриб чиқишда муқаддам ариза берувчига ёзма шаклда тақдим этилган билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.


21. Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма шаклдаги билдириш хатида кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан сўнг ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ҳамда ваколатли давлат органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


22. Меҳмон уйи Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада назарда тутилган мажбурий талабларга, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар мазкур стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқ бўлганда, ваколатли давлат органи икки иш куни мобайнида:

меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда Реестрга тегишли маълумотларни киритади;

ариза берувчига мазкур Регламентга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги Реестрдан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кўчирмани расмийлаштиради;

кўчирмани ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, бир иш куни мобайнида давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


23. Реестрдан кўчирма электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.


24. Реестрга аввал киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгалари бундай ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида тасдиқловчи маълумотларни илова қилган ҳолда, Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга асосан ваколатли давлат органини хабардор қилишлари шарт.


25. Реестрдан кўчирма ваколатли давлат орган томонидан ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида қайта расмийлаштирилади ва берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  

26. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши мумкин.



27. Тегишли маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.

28. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

        

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли

ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари,

хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона

реестрига киритиш бўйича давлат

хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

   

    

Босқич

      


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

    


  

Ижро муддати

  











1-босқич


Ариза берувчи


    

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза топширади.

        


Ўз хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


    

Аризани қабул қилади, ариза рақами ва санасини ариза берувчига юборади ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этади.

        


Автоматик тарзда








3-босқич


Давлат хизматлари

маркази


      

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномасини Туризм қўмитасининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) электрон шаклда юборади.

     


Автоматик тарзда








4-босқич


Туризм қўмитасининг

ҳудудий бўлинмалари

(ваколатли орган)


   

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.

       


3 иш куни мобайнида








5-босқич


Туризм қўмитасининг

ҳудудий бўлинмалари

(ваколатли орган)


        

Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритади ҳамда давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига хабар беради.



2 иш куни давомида



Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, рад қилиш асослари аниқ кўрсатган билдириш хатини давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.

      


1 иш куни давомида








6-босқич


Ариза берувчи*


     

Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида билдириш хатини олганда рад этиш сабабларини бартараф этади ва ваколатли органга қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этади.

       


3 ойгача








7-босқич


Ваколатли орган*


    

Ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва қўшимча далолатномани расмийлаштиради.

       


3 иш куни давомида








8-босқич


Ваколатли орган


      

Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолиятини мониторинги қилади.

         


Доимий

         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



_________________________________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси)


СЎРОВНОМА

         

1.

,


(аризачи берувчининг тўлиқ номи)

         


манзили бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили)


          


номидан,

(оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.)


    


манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


           


оилавий меҳмон уйи хизматини кўрсатиш

(хоналар ва жойлар сони)


           

хавфсизлик талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ва уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритишни сўрайди.


2. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.


3. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади.

         

20 ___ йил "____" _____________

                                (сана)

          

         

     

Ариза шаклини олиш учун QR-код

         






         

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



_________________________________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси)


СЎРОВНОМА

         

1.

,


(аризачи берувчининг тўлиқ номи)

         


манзили бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили)


          

,

         


номидан,

(хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ эгасининг лавозими, Ф.И.О.)


    


манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


           


меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматини

(хоналар ва жойлар сони)


           

Низом ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритишни сўрайди.


2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


3. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.


4. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади.



20 ___ йил "____" _____________

                                (сана)

          

         

     

Ариза шаклини олиш учун QR-код

         






         

        




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Оилавий меҳмон уйини ўрганиш далолатномаси

N ____

       

20____ йил "____" _____________

       

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

           

,

         


ҳудудий бўлинмаси ходими

(ҳудуд номи)


          


(ходимнинг Ф.И.О., лавозими)

           

20____ йил "____" _____________да ____________________________________________________________________________________________

         

,

(ариза берувчининг манзили)

           

оилавий меҳмон уйи томонидан кўрсатиладиган хизматларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш мақсадида ариза берувчи

          


иштирокида ўрганди.

(Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)


           

Баҳолаш вақтида:


белгиланди.

           

Тавсия этилади:

.

           

Хулоса:

.

           

Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхаси ваколатли давлат органига ҳамда иккинчи нусхаси ариза берувчига тақдим этилади.

        

  

____________________


____________


_________________________

(ходим лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

         

Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим:

            

       

____________________________




_________________



(ариза берувчининг Ф.И.О.)




(имзо)



        

20____ йил "____" _____________




      

М.Ў. (мавжуд бўлганда)



          

           




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни

ўрганиш далолатномаси

N _____

         

20____ йил "____" _____________

       

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

         


         


ҳудудий бўлинмаси ходими

(ҳудуд номи)


          


(ходимнинг Ф.И.О., лавозими)

            

20____ йил "____" _____________да ____________________________________________________________________________________________

            


(ариза берувчининг манзили)

            

хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ томонидан кўрсатиладиган хизматларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш мақсадида ариза берувчи ___________________________________ иштирокида ўрганди.







      (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)






           

Ўрганиш вақтида белгиланди:

       

Т/р


Талаблар

   

Ҳақиқий ҳолати

      

Мувофиқлик белгиси

1.

     

2.

3.

4.

      





    





      





        

___________________________

_______________

_____________________

(масъул ходим лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

          

Тавсия этилади:

.

         

Хулоса:

.

           

Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхаси ваколатли давлат органига ҳамда иккинчи нусхаси ариза берувчига тақдим этилади.

             

____________________


____________


_________________________

(ходим лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

          

Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим:

         

____________________________




_________________



(ариза берувчининг Ф.И.О.)




(имзо)



   

20____ йил "____" _____________




        

М.Ў. (мавжуд бўлганда)



          

         




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



_________________________________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси)


СЎРОВНОМА

(қайта расмийлаштириш тўғрисида)

         

1.

,


(аризачи берувчининг тўлиқ номи)

         


манзили бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили)


          

,

         


номидан,

(оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.)


    


манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


           


оилавий меҳмон уйи хизматини кўрсатиш

(хоналар ва жойлар сони)


           

хавфсизлик талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирмани қайта расмийлаштиришни сўрайди.


2. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.


3. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади.

           

            

20 ___ йил "____" _____________

                                (сана)

          

         

     

Ариза шаклини олиш учун QR-код

         






         

        




Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА



_________________________________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси)


СЎРОВНОМА

(қайта расмийлаштириш тўғрисида)

         

1.

,


(аризачи берувчининг тўлиқ номи)

         


манзили бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили)


          

,

         


номидан,

(хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ эгасининг лавозими, Ф.И.О.)


    


манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


           


меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматини кўрсатиш

(хоналар ва жойлар сони)


           

Низом ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирмани қайта расмийлаштиришни сўрайди.


2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


3. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.


4. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади.

         

          

20 ___ йил "____" _____________

                                (сана)

          

         

     

Ариза шаклини олиш учун QR-код

         






         

        




Маъмурий регламентга

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси


Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли

оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма

         

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритилган

              


га берилди.

(ариза берувчининг Ф.И.О.)


           

20___ йил "____" _______________.

                            (сана, ой (сўз билан), йил)

Рўйхатга олиш рақами: ______________


Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): _____________________________


Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси:


____________

рақами: ____________________

Берилган санаси _______________

            


(паспорт (идентификацияловчи ID-карта) берган органнинг тўлиқ номи)

          

Оилавий меҳмон уйи манзили:


           

Амалга оширилаётган фаолиятнинг қўшимча тур(лар)и:


           


         


         


         

          

Реестридан кўчирма берилди:



(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм

қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг тўлиқ номи)

         

         

     

QR-код учун жой

         






         

        




Маъмурий регламентга

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси


Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли

оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма

         







Реестр рақами

N __________________________

Рўйхатга олиш санаси: _________________







           

Меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматлари

             


(тадбиркорлик субъектининг номи)

         

кўрсатилган



(хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ номи)

              

манзили:



(телефон рақами, электрон почта манзили)

              

Ўрнатилган талабларга мос келиши


        


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)

         

Рўйхатдан ўтказиш татбиқ этилади



(хона ва ўрин-жойлар миқдори)

              

Солиқ тўловчининг идентификация рақам


        

          

Реестридан кўчирма берилди:



(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм

қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг тўлиқ номи)

         

         

     

QR-код учун жой

         






         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь


















































































Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск