ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2023 й. 632-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 ноябрдаги

632-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар

уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда,

ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор

ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг

бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

    

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда - Уюшма) аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, кооперация ташкил этмаган, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатмаган, тегишли туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган совиткичли сиғимларга эга субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


совиткичли сиғимлар - асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ҳамда кооперация асосида иш ташкил этган ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;


субсидия - товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;


электр энергияси истеъмолчиси - Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект.


3. Электр энергияси истеъмолчилари ва туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномага асосан Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда ишга туширилган совиткичли сиғимлар учун электр энергиясини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига мувофиқ тартибга солинади.


4. Уюшма электр энергияси истеъмолчиларининг кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларининг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида кейинги йил учун талаб этиладиган электр энергияси ва унинг қиймати бўйича талабномаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Уюшма томонидан тақдим этилган талабномалар асосида тегишли субсидия маблағлари ажратишни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутади.



2-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

     

6. Туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар асосида тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.


7. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан биргаликда ҳисоб-китоб даври якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.


8. Электр энергияси истеъмолчиси ҳисобот ойида сарфлаган электр энергияси қийматининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қоплаш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар "Agro-subsidiyа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Agro-subsidiyа" АТ) орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


9. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳар ойда электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига кўра истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини "Agro-subsidiyа" АТга киритиб боради.

Зарур ҳолларда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти ва туман (шаҳар) ғазначилик бўлими томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича тақдим қилинган ҳисоб-китоблар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.


10. Туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган далолатнома ва ҳисоб-фактураларда кўрсатилган электр энергияси истеъмоли харажатларининг 50 фоизи, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг киловатт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдори Агентлик томонидан электр энергияси истеъмолчисининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Электр энергияси истеъмолчисининг ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган бошқа электр энергияси истеъмоли харажатлари унинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.


11. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаганда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборилади ҳамда электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилади.


12. Электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик талабномада кўрсатилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилади ва қарздорликни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.


13. Электр энергияси истеъмолчиси томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик тўлиқ қоплангандан кейин уни электр энергияси тармоғига қайта улаш харажатлари электр энергияси истеъмолчиси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  

14. Электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажаришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 ноябрь





































































Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск