ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2023 й. 632-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 ноябрдаги

632-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли

сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация

ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш

ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда - Уюшма) аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, кооперация ташкил этмаган ва совиткичли сиғимларни ишга туширмаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


совиткичли сиғимлар - асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ҳамда кооперация асосида иш ташкил этган ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;


совиткичли сиғимларни жиҳозлаш - асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ёпиқ турдаги совиткичли сиғимларни зарур қурилма, ускуна ва жиҳозлар билан жиҳозлаш;


субсидия - товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;


ариза берувчи - Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни ишга туширган ҳамда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект;


ишчи гуруҳ - субсидия ажратилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) масъул ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ.


3. Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.


4. Агентлик томонидан ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисоби Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағида юритилади.


5. Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича субсидия ажратилади.



2-БОБ. УЮШМАГА АЪЗО СУБЪЕКТЛАРГА

КООПЕРАЦИЯ ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА

СОВИТКИЧЛИ СИҒИМЛАРНИ ҚУРИШ ВА

ЖИҲОЗЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу маҳсулотларни сақлаш учун қурилиши ва жиҳозланиши режалаштирилаётган совиткичли сиғимларнинг прогноз параметрларини аниқлайди.


7. Ариза берувчи кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Агентликка "Agro-subsidiyа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Agro-subsidiyа" АТ) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда электрон ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (совиткичли сиғим қуриш учун);

қуриш ва/ёки хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартнома;

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобварақ фактуралар).

Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ томонидан ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Ишчи гуруҳ "Agro-subsidiyа" АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, объект ишга туширилганлиги ва/ёки жиҳозланганлигини ўн кун муддат ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Ариза қуйидаги мезонлар бўйича ўрганиб чиқилади:

совиткичли сиғимнинг Уюшмага аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда қурилганлиги;

совиткичли сиғимнинг тўлиқ жиҳозланганлиги ва ишга туширилганлиги;

ушбу Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги.

Ўрганиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ уч иш куни ичида:

ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлганда, мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва "Agro-subsidiyа" АТ орқали ариза берувчига юборади;

ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур Низомга 4-иловадаги шаклда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва "Agro-subsidiyа" АТ орқали ариза берувчига юборади.

Бунда тайёрланган хулосалар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.


9. Субсидия ажратиш рад этилганда, ариза берувчи ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг "Agro-subsidiyа" АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.


10. Ариза берувчи ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиши мумкин.


11. Субсидиялар ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига биноан Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартномага асосан ажратилади.

Совиткичли сиғимлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатган тақдирда, ажратилган субсидияларни қайтарилиши тўғрисидаги бандлар кўрсатилиши лозим.


12. Субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин Агентлик субсидия маблағларини уч иш куни ичида совиткичли сиғимни ишга туширган субъектнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.


13. Субсидия ажратилган субъектлар реестри Агентлик томонидан юритилади.



3-БОБ. АГЕНТЛИК ВА СОВИТКИЧЛИ СИҒИМНИ

ИШГА ТУШИРГАН СУБЪЕКТ ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

          

14. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлими томонидан назорат қилинади.


15. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

совиткичли сиғимни ишга туширган субъектнинг аризасига мувофиқ;

Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганда;

совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида ўз фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатганда;

совиткичли сиғимлардан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда.


16. Мазкур Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, ушбу Низомга 5-иловадаги шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатнома Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.


17. Агентлик мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган далолатномага асосан субсидия олган субъектга субсидияни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш тўғрисида хабарнома юборади.


18. Субсидия олган субъект хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой ичида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

19. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.


20. Уюшмага аъзо бўлган субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли

сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация

ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш

ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

      


     

Ижрочилар

   


   

Амалга ошириш механизми

   


   

Муддати

     








1-босқич


Ариза берувчи


   

"Agro-subsidiyа" АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.

     


Ихтиёрий равишда








2-босқич


     

Қишлоқ хўжалигида

хизматлар кўрсатиш

агентлиги ишчи гуруҳи

(ишчи гуруҳ)

       


"Agro-subsidiyа" АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, объект ишга туширилганлигини ва/ёки жиҳозланганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.


Ариза тақдим

этилгандан кундан

эътиборан 10 кун

ичида








3-босқич


Ишчи гуруҳ


  

Ўрганиш натижалари бўйича ариза берувчига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани "Agro-subsidiyа" АТда расмийлаштиради.

       


3 иш куни ичида








4-босқич


Қишлоқ хўжалигида

хизматлар кўрсатиш

агентлиги


     

Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан "Agro-subsidiyа" АТ орқали расмийлаштирилган хулосасига асосан ариза берувчи билан шартнома имзолайди.

      


Хулоса

расмийлаштирил-

гандан сўнг








5-босқич


         

Қишлоқ хўжалигида

хизматлар кўрсатиш

агентлиги

         


Ариза берувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.


3 кун ичида

         

        




Низомга

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли

сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация

ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва

жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

учун субсидия ажратиш тўғрисида

АРИЗА

        

1. Қорақалпоғистон Республикаси _____________ туманида кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қурган ва жиҳозлаган тадбиркорлик субъектининг номи

         


         

2. Совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қиймати:


сўм.

        

3. Фаолият тури ва иш бошлаган сана:

.

         

4. Сиғим миқдори:

.

         

5. Гувоҳнома рақами

,

СТИР

.

          

6. Шартнома рақами ва суммаси

.

         

7. Совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ____________ сўм субсидия маблағлари ажратишингизни сўрайман.

       

8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

,

         


ҳисобварағи.

         

9. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, қуриб ишга туширилган ва жиҳозланган совиткичли сиғимлардан 5 йил давомида фаолиятимни ўзгартирмасдан, мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.

      

      







АРИЗА БЕРУВЧИ:



Ф.И.О.





              йил, кун, ой

         

         




Низомга

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли

сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация

ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва

жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

учун субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ

        

Қорақалпоғистон Республикаси ___________ туманида кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган _____________________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20__ йил "____" ___________даги ______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

        

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


         

2. Фаолият тури:


         

3. Субсидия объекти:


         

4. Совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қиймати:


сўм,


сўм.

         

5. Субсидия миқдори


сўм.

        

6. Совиткичли сиғим ишга туширилган сана:


         

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи:


         

8. Тижорат банки номи:


         

ХУЛОСА:

     

_____________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъекти номи)

         

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қуриб ишга туширилган совиткичли сиғимдан 5 йил давомида самарали ва мақсадли фойдаланиш шарти билан ______________ сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

    

          

Ишчи гуруҳ раҳбари:


_________

(имзо)


        

Ф.И.О.








Ишчи гуруҳ аъзолари:


________

(имзо)


       

Ф.И.О.


         

           




Низомга

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли

сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация

ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва

жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишни рад этиш бўйича ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ

        

Қорақалпоғистон Республикаси ___________ туманида кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган ___________________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20__ йил "____" ___________даги ______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

         

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


         

2. Фаолият тури:


         

3. Субсидия объекти:


         

4. Совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қиймати:


сўм,


сўм.

         

5. Субсидия миқдори


сўм.

        

6. Совиткичли сиғим ишга туширилган сана:


         

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи:


         

8. Тижорат банки номи:


         

ХУЛОСА:

     

_____________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъекти номи)

         

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.

         

          

Ишчи гуруҳ раҳбари:


_________

(имзо)


        

Ф.И.О.








Ишчи гуруҳ аъзолари:


________

(имзо)


       

Ф.И.О.


         

           




Низомга

5-ИЛОВА



Шартнома шартларининг тўлиқ

бажарилмаганлиги ҳамда ишга туширилган

совиткичли сиғимлардан самарали ва мақсадли

фойдаланилмаганлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

          

Қорақалпоғистон Республикаси ___________ туманида кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган _____________________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20__ йил "____" ___________даги ______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

         

1. Тадбиркорлик субъектининг номи:


         

2. Фаолият тури:


         

3. Субсидия объекти:


         

4. Совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қиймати:


сўм,


сўм.

         

5. Субсидия миқдори


сўм.

        

6. Совиткичли сиғим ишга туширилган сана:


         

7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи:


         

8. Тижорат банки номи:


         

ХУЛОСА:

     

_____________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъекти номи)

         

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш жараёнида шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган.

            

Хусусан,


       


        


аниқланди.

          

Шунингдек, ишга туширилган совиткичли сиғимдан самарали ва мақсадли фойдаланилмаганлиги, жумладан,

          


        


аниқланди.

          

          

Ишчи гуруҳ раҳбари:


_________

(имзо)


        

Ф.И.О.








Ишчи гуруҳ аъзолари:


________

(имзо)


       

Ф.И.О.


               

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 ноябрь







































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск