ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 627-сон "Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 627



АЛОҲИДА УЙ-ЖОЙНИ (КВАРТИРА, УЙ,

КВАРТИРАНИНГ ЁКИ УЙНИНГ БИР ҚИСМИНИ)

ХУСУСИЙЛАШТИРИШГА РОЗИЛИК БЕРГАН ШАХСЛАР

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ

ОБЪЕКТИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН БУЮРТМАНОМА

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирага (уйнинг бир қисмига) мулк ҳуқуқини эътироф этиш ваколати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра 2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилади.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

"Ўзархив" агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш бўйича шаклланган ҳужжатлар базасини (архивини) тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига топширсин;

"Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази" ДУКни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказсин. Бунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу корхонани тугатиш орқали унинг вазифалари туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

туман (шаҳар) ҳокимликларининг хусусийлаштирилган уй-жойларга давлат ордерлари ва улар бўйича маълумотномалар бериш ишларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш бўйича шакллантирилган ҳужжатлар базаси (архиви) рақамлаштирилишини ҳамда тегишли идоралараро электрон тизимлар билан интеграция қилинишини таъминласин. Бунда ҳужжатлар базасини (архивини) рақамлаштириш ва бошқа бинога кўчириш харажатлари туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2024 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин:

алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби;

давлат хизмати йиғим ундирилмасдан кўрсатилишини;

б) Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2024 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:

нодавлат юридик ёки жисмоний шахслар томонидан давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби;

давлат хизмати йиғим ундирилмасдан кўрсатилишини.


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари ва ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашга йўналтирилган ўқув-амалий семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


7. Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилишини;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.


8. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолияти доирасида давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


9. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

бир ой муддатда Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳасини;

2025 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш тартибига риоя этилишини таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

     

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь









































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск