ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 27.11.2023 й. 627-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

627-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алоҳида уй-жойни (квартира,

уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини)

хусусийлаштиришга розилик берган шахслар

тўғрисида маълумотнома бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Регламент алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Маълумотнома ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


3. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - хусусийлаштирилган турар жой мулкдори, унинг оила аъзолари ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкдор номидан вакиллик қилиш ваколати берилган шахс, шунингдек, хусусийлаштиришга розилик берган шахс;


алоҳида уй-жой, квартира - давлат мулкида бўлиб хусусийлаштирилган алоҳида уй-жой, квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми;


ваколатли орган - туман (шаҳар) ҳокимлиги;


сўровнома - мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ алоҳида уй-жой, квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш учун сўровнома шакли;


маълумотнома - мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ алоҳида уй-жой, квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида QR-код (матрик-штрихли код) билан тасдиқланган маълумотнома шакли.


4. Алоҳида уй-жой, квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари маркази томонидан ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ваколатли орган билан ҳамкорликда кўрсатилади.


5. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП ҳамда ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви идоралараро электрон тизимлар орқали 1 иш соати мобайнида амалга оширилади.


6. Мазкур Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотнома олишга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда - Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

алоҳида уй-жой, квартира мулкдори эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

мулкдорнинг оила аъзоси бўлган тақдирда, ушбу фактни тасдиқловчи ҳужжат (мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга);

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ишончнома.


9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.


10. Ариза берувчи томонидан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


11. Ваколатли орган келиб тушган сўровномани 1 иш соати мобайнида кўриб чиқади.


12. Ваколатли орган томонидан сўровномада хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун тегишли изоҳлар билан Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига қайтаради.


13. Ариза берувчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилмаган ёки сўровнома такроран хато ва камчиликлар билан юборилган тақдирда, ваколатли орган сўровномани кўриб чиқишни рад этади.

Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.


14. Ваколатли орган томонидан сўровномани текшириш жараёнида хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, маълумотнома Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига юборилади.


15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


18. Ариза берувчи маълумотнома бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Алоҳида уй-жойни (квартира,

уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини)

хусусийлаштиришга розилик берган шахслар

тўғрисида маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

      


  

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

    


      

Бажариш муддатлари

      











1-босқич


Мулкдор, унинг оила аъзолари, мулкдор

томонидан ваколат берилган шахслар

ва хусусийлаштиришга розилик

берган шахслар


           

Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра








2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


        

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга (туман (шаҳар) ҳокимлигига) юборади.


         

1. Сўровнома тўлдирилгандан

кейин 30 дақиқада


2. Ягона интерактив давлат

хизматлари портали


       

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга (туман (шаҳар) ҳокимлигига) юборилади.

        


2. Реал вақт режимида








3-босқич


Ваколатли орган (туман (шаҳар)

ҳокимлиги)


         

Сўровномага кўра хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этади ёки сўровномада хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун тегишли изоҳлар кўрсатган ҳолда қайтаради.

       


1 иш соати ичида

         

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Алоҳида уй-жойни (квартира,

уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини)

хусусийлаштиришга розилик берган шахслар

тўғрисида маълумотнома олиш учун

СЎРОВНОМА

         

Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори -

жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар

        

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:



2. Ҳудуд:



3. ЖШШИР (ПИНФЛ):



4. Туғилган санаси:



5. Ордер рақами ва санаси:



6. Паспорт (ID-карта) серияси ва рақами:



Хусусийлаштирилган турар жой

тўғрисида маълумотлар

          

1. Турар жой жойлашган манзил:



2. Хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами:



         

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

             

Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори -

жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар

        

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:

       


2. Давлат ордери рақами ва санаси:

      


Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисида маълумотлар


1. Турар жой жойлашган манзил:

    


2. Турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат тури, санаси ва рақами:

   


Хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар

тўғрисида маълумот

    

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (мавжуд бўлса):

    


1.

     


2.

    


       

      

___________________________________

___________________________________

(ваколатли орган мансабдор шахси, лавозими,)

(Ф.И.О.)


















       

QR-код

(матрик-

штрихли

код)

     
















          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь










































































Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск