ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Умумий қоидалар /

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 27.11.2023 й. 627-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

627-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат мулки объектини хусусийлаштириш

учун буюртманома бериш бўйича давлат

хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

    

1. Ушбу Регламент нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи - давлат мулки объектларини хусусийлаштириш юзасидан ариза берувчи нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;

буюртманома - давлат мулки объектини сотиш учун мазкур Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тегишли буюртманома шакли;

ваколатли орган - Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари;

давлат мулки объекти - давлат кўчмас мулк объектлари, хўжалик жамиятлари устав фондидаги (капиталидаги) давлатга тегишли бўлган улушлар (акциялар);

хабарнома - ваколатли орган мансабдор шахслари томонидан QR-код (матрик-штрихли код) билан тасдиқланган хабарнома шакли.


4. Давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан ариза берувчи давлат мулки объектини сотиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали буюртманома бериши мумкин.


5. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.


6. Ариза берувчи ўзининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан (юридик шахслар жойлашган манзилидан) қатъи назар, исталган Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали буюртманома бериши мумкин.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

          

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклдаги тегишли буюртманомани электрон тарзда тўлдиради.

Бунда буюртманомалар:

юридик шахс номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда раҳбар ёки унинг вакили томонидан;

жисмоний шахс номидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза берувчининг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.


9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда буюртманома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, буюртманома автоматик тарзда ваколатли органга келиб тушади.


10. Буюртманома ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.


11. Ваколатли орган томонидан буюртманомада хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун тегишли изоҳлар билан Давлат хизматлари марказига (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига) қайтаради.


12. Ариза берувчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилмаган ёки буюртманома такроран хато ва камчиликлар билан юборилган тақдирда, ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқишни рад этади.

Буюртманомани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


13. Ваколатли орган томонидан буюртманомада хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, 5 иш куни ичида ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда хабарномани Давлат хизматлари марказига (ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда - ариза берувчига) юборади.


14. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

15. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


17. Ариза берувчи буюртманома бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

        




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат мулки объектини хусусийлаштириш

учун буюртманома бериш

СХЕМАСИ

             

    

Босқичлар

    


     

Субъектлар

   


      

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддатлари

   











1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат мулки объектини хусусийлаштиришга буюртманома бериш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

       


Ўз хоҳишига кўра








2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази


      

1. Буюртманомани тўлдиради ва тасдиқлайди.


Реал вақт режимида



2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

       



2. ЯИДХП орқали мурожаат этганда буюртманомани белгиланган электрон шаклда тўлдиради ва тасдиқлайди.









3-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


    

1. Тасдиқланган буюртманомани ваколатли органга (Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига) юборади.


        

1. Буюртманома тўлдирилгандан кейин

30 дақиқада


  

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

     


   

2. ЯИДХП орқали мурожаат этганда буюртманомани автоматик тарзда юборади.


2. Реал вақт режимида








4-босқич


Ваколатли орган

(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки

унинг ҳудудий

бошқармалари)


            

1. Келиб тушган буюртманомаларни кўриб чиқади.


2. Келиб тушган буюртманомаларда хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни изоҳлаган ҳолда қайтаради.


3. Хато ва камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманома қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

        


5 иш куни ичида

         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Давлат мулки объектини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА

          


манзилида жойлашган

(манзил)


         


нинг

(давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятининг номи)


          

давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

         


(давлат кўчмас мулки объекти бўйича балансда сақловчи)

         


(ариза берувчи тўғрисида маълумотлар)

         


(нодавлат юридик шахснинг номи)

         


(манзили, телефон рақами)

         


(рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган сана)

         


(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

         


(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)

         

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс:

         


(Ф.И.О., лавозими)

         

Изоҳ. Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.

         

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Давлат мулки объектини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА

          


нинг

(давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятининг номи)


       

давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

      


манзилида жойлашган

(манзил)


          


(давлат кўчмас мулки объекти бўйича балансда сақловчи)

         


(ариза берувчи тўғрисида маълумотлар)

         


(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

         


(манзили, телефон рақами)

         


(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

         



         

Изоҳ. Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.

         

        




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган

ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланк






___________________________________




(нодавлат юридик ёки жисмоний шахс)

         

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш

учун буюртманома бериш юзасидан

ХАБАРНОМА

         

Сизнинг


манзилида


(давлат мулки объекти жойлашган манзили)


        

жойлашган


давлат мулки


(давлат мулки объекти номи)


        

объектини хусусийлаштириш учун юборган буюртманомангиз қабул қилинди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан давлат кўчмас мулки бўйича унинг балансда сақловчисига, давлатга тегишли улуш (акция)лар бўйича иштирокчи (акциядор) функциясини бажарувчи тегишли давлат органига сўров юборилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект балансда сақловчининг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилиши мумкин.

Сўров натижасига мувофиқ Сизга 30 кун муддатда қўшимча равишда хабарнома тақдим этилади.

      

       

Давлат активларини

бошқариш агентлиги ёки

унинг ҳудудий бошқармаси

мансабдор шахси лавозими

       

QR-код

(матрик-

штрихли

код)

  







Ф.И.О.











Ижрочи: Ф.И.О.




Телефон: ________________




            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь












































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск