ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

7-ИЛОВА


Жисмоний шахсларнинг жами йиллик,

ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл

жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация

қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги

декларацияларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент декларация топширувчи жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда - декларация топширувчи) жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини (кейинги ўринларда - солиқ декларациялари) тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ҳамда ушбу Кодекснинг 378-380-моддаларида назарда тутилган имтиёзларга эга бўлган ҳолда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилади.


5. Декларация топширувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасига асосан ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган ҳисобот шакллари асосида давлат хизматидан фойдаланади.


6. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Декларация топширувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Декларация топширувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими солиқ декларациясини юборувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 5-бандида кўрсатилган ҳисобот шаклларини электрон тарзда тўлдиради.


9. Солиқ имтиёзидан фойдаланиш мақсадида декларация топширувчилар электрон тарзда қўшимча сўровнома тўлдириши лозим.


10. Давлат хизматида солиқ мажбурияти билан боғлиқ бўлган маълумотлар (мерос ёки ҳадя, олди-сотди ва ижара шартномалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушлар (пайлар), республика ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар) тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан ахборот алмашинуви асосида шаклланади.


11. Солиқ декларацияси тўлдирилгач декларация юборувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.


12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.


13. Солиқ декларациясида нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Декларация юборувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Декларацияси юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг декларацияси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


15. Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Электрон солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


16. Декларация юборувчининг декларацияси нотўғри тўлдирилган ҳолда ваколатли органга тақдим этилганда, маълумотлар тўғриланиб қайта ҳисобот тақдим этиши мумкин.


17. Ваколатли орган солиқ декларацияси келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, солиқ декларациясини қабул қилади ва маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда, сабабларини кўрсатган ҳолда декларация юборувчини маълумотларни беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ҳисобот юбориш тўғрисида хабардор қилади.

Бунда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.


18. Давлат хизматлари маркази декларация бланкаси келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни декларация топширувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Бунда Давлат хизматлари маркази декларация юборувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, декларация юборувчининг аризасига кўра унга декларация бланкасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


21. Декларация топширувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг жами йиллик,

ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл

жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация

қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги

декларацияларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

        

      

Босқичлар

    


    

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


   

Бажариш

муддатлари

   








1-босқич


Жисмоний шахс


  

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ҳамда Солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади.

        


Реал вақт

режимида








2-босқич


Давлат хизматлари

маркази ва ЯИДХП


        

Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


10 дақиқа

ичида



    

Солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

         


Реал вақт

режимида








3-босқич


Давлат хизматлари

маркази ва ЯИДХП


    

Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.

      


Реал вақт

режимида








4-босқич


          

Ваколатли орган

(туман (шаҳар) солиқ

инспекцияси

       


Ваколатли орган солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилган тақдирда, солиқ декларациясини қабул қилади ҳамда декларация юборувчини хабардор қилади.


5 иш куни

ичида




          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 декабрь








































































Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск