ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Жисмоний шахсларнинг прoфессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

8-ИЛОВА


Жисмоний шахсларнинг прoфессионал ва олий таълим,

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар

ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари

бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза

юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга ариза берувчи жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) прoфессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар, шунингдек, олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва (ёки) давлат хизматидан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда фойдаланади.


6. Ариза берувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани электрон тарзда тўлдиради.


7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ундаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқланган ҳолда юборилади ҳамда QR-кодли (матрик штрихли код) ариза шахсий кабинетида шаклланади.


8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.


9. Аризада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчига беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ариза юбориш тўғрисида хабардор қилади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


12. Ваколатли орган ариза тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.


13. Давлат хизматлари маркази жавоб хати келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади.

Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  

14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг прoфессионал

ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим

ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган

ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари

бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини

қайтаришга ариза юбориш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

    

        

Босқичлар

     


      

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

   


      

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Жисмоний шахс


      

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

        


Ўз хоҳишига

кўра








2-босқич


    

Давлат хизматлари

маркази


Ариза шаклини тўлдириб, электрон тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборади.


10 дақиқа

ичида


ЯИДХП


Тўлдирилган ариза автоматик тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборилади.


        

Реал вақт

режимида

   








3-босқич


      

Ваколатли орган

(туман (шаҳар)

солиқ инспекцияси

      


Аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.


10 иш куни

ичида








4-босқич


Давлат

хизматлари

маркази


       

Ариза олингандан сўнг уни жисмоний шахснинг электрон манзилига юборади.

       


10 дақиқа

ичида



Жисмоний шахс ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.


Жисмоний

шахснинг

сўровига

кўра

    

 





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг прoфессионал

ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим

ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган

ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари

бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини

қайтариб олиш учун

АРИЗА

         

Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

           

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи)


Танланади

1.1. Туман/шаҳар номи


Танланади

2. ЖШШИР


Автоматик шаклланади

3. Фамилияси


Автоматик шаклланади

4. Исми


Автоматик шаклланади

5. Отасининг исми


Автоматик шаклланади

6. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили (тўлиқ)


Автоматик шаклланади

7. Телефон рақами


Киритилади

8. Электрон почта манзили


Киритилади

9. Солиқ тури


Автоматик шаклланади

10. Шахсий ғазна ҳисобварағи


Автоматик шаклланади

11. Ортиқча тўланган сумма


Автоматик шаклланади

12. Сумма сўз билан


Автоматик шаклланади

13. Қайтариш ёки ҳисобга олиш


Танланади

14. Шахсий банк карта рақами


Киритилади

15. Транзит ҳисобварағи


Автоматик шаклланади

16. Банк МФО


Автоматик шаклланади

17. Қайтариладиган (бошқа солиқ турига ўтказиладиган) сумма


Киритилади

18. Сумма сўз билан


Автоматик шаклланади

         

Изоҳ. Ушбу аризада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда менга тегишли банк пластик карта рақами тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 декабрь














































Время: 0.0117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск