ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2023 й. ПҚ-384-сон "Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2023 й.

N ПҚ-384



"ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ

100 МВТ БЎЛГАН ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ШАРТЛАРИ АСОСИДА ҚУРИШ ВА БОШҚАРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни асосида "Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, унга эгалик қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш (сотиш), шунингдек, қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тизимига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотларини барпо этиш бўйича халқаро тендер натижаларига кўра:

а) "Voltalia" (Франция) компанияси тендер ғолиби (кейинги ўринларда - Тендер ғолиби) деб топилганлиги;

б) Тендер ғолиби томонидан Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида "Sarimay Solar" МЧЖ ХК (кейинги ўринларда - Хусусий шерик) таъсис этилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 5 апрелда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини Хусусий шерик лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 68 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

г) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (кейинги ўринларда - Давлат шериги) ва Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 5 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Хусусий шерик ишлаб чиқарилган электр энергиясини Давлат шеригига кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Хусусий шерик қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

Хусусий шерик Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни Давлат шеригига топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;

Давлат шериги 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин;

Давлат шериги ва Хусусий шерик ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 2,888 АҚШ центи миқдорида тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга кўра тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Давлат шеригига Хусусий шерик томонидан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Хусусий шерик ва Тендер ғолиби ҳуқуқини Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. Давлат шеригига:

Хусусий шерик билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

Хусусий шерик томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Хусусий шерик фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Хусусий шерикка, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Лойиҳани молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


7. Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.


8. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг Лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 182,99 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини туман ҳокимлиги захирасига қайтарсин.


9. Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Бунда:

а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ўзига берилган тегишли ер участкаси:

қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга Хусусий шерикка;

ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун Давлат шеригига ижарага берилишини таъминласин;

б) Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди;

Хусусий шерик томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.


10. Хусусий шерикнинг буюртманомасига биноан:

Ташқи ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги - Хусусий шерик ва Лойиҳа доирасида жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳа амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Адлия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


13. Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг иловасига асосан Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


14. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-384-сон қарорига

ИЛОВА



"Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган

қуёш  фотоэлектр  станциясини  давлат-хусусий

шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш"

лойиҳасини  амалга  ошириш  доирасида  қишлоқ

хўжалигига   мўлжалланган   ерлар   тоифасидан

саноат,  транспорт,  алоқа,  мудофаа  ва  бошқа

мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига

ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

            

Ҳудуд номи

   

Ердан

фойдаланувчи

номи

   

Контур

рақами

  

Жами ер

участкаси

(гектар)

  

Шундан

         

яйлов ва

пичанзорлар

(гектар)

    

бошқа ерлар

(гектар)

     

Тупроққалъа тумани,

"Нукус" МФЙ


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


4223қ

133,25


133,25


4219қ

44,0


44,0


4225қ

0,16



0,16

4213қ

5,58


5,58


Жами

               

182,99


182,83

0,16

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 декабрь















































































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск