ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.12.2023 й. 3479-сон билан рўйхатга олинган ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 10.11.2023 й. 18-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 4 декабрда 3479-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг

2023 йил 10 ноябрдаги

18-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясини (бундан буён матнда стипендия деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.


2. Мазкур Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. СТИПЕНДИЯ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири буйруғи билан стипендияни тайинлаш ва тўлаш бўйича Стипендия комиссияси (бундан буён матнда Стипендия комиссияси деб юритилади) тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.

4. Стипендия комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлари орасидан камида етти кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

5. Стипендия комиссиясига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш вазир ўринбосари - Стипендия комиссияси раиси томонидан амалга оширилади.


6. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.


7. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар маълумотларини кўриб чиқиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради:

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (бундан буён матнда масъул ижрочилар деб юритилади) томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини кўриб чиқиш;

стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мослигини текшириш;

ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун масъул ижрочилардан зарур ахборотларни сўраб олиш;

стипендия тайинлаш учун барча зарур ҳужжатлар ва маълумотларнинг масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган спортчилар рўйхатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш;

спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


8. Стипендия комиссияси йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.


9. Стипендия комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


10. Стипендия комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.



3-БОБ. СТИПЕНДИЯГА НОМЗОД СПОРТЧИЛАР

РЎЙХАТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, УЛАРНИНГ

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

ВА СТИПЕНДИЯ ТАЙИНЛАШ


11. Масъул ижрочилар ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар мазкур Низом иловасида белгиланган мезонлар асосида спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.

Бунда, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезон талабларига мос келувчи ҳамда спорт терма жамоалари таркибига киритилган барча спортчиларнинг стипендияга номзодлар рўйхатига тўлиқ киритилишига масъул ижрочилар жавобгар ҳисобланади.


12. Масъул ижрочилар стипендияга номзод спортчилар рўйхати билан биргаликда Стипендия комиссияси кўриб чиқиши учун мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонлар асосида спортчиларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади.


13. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар ҳақида бошқа зарур маълумотларни (шахсига оид маълумотлар, спорт терма жамоалари таркибидаги ҳолати бўйича маълумотлар ва бошқалар) "ERP Sport" ягона электрон бошқарув тизими орқали олади.


14. Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.


15. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчиларнинг ҳақиқатдан ҳам спорт терма жамоалари таркибида эканлигини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқийлигини, шунингдек мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолатларни текширади.


16. Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари таркибига киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга стипендия тайинланади.

Стипендиялар стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан бошлаб бир йил муддатга мазкур Низомнинг 32-бандида белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.


17. Стипендия комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади.


18. Стипендия комиссияси қарори Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.



4-БОБ. СТИПЕНДИЯ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ ЮЗАСИДАН

БЕРИЛГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


19. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан Стипендия комиссияси қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияси (бундан буён матнда апелляция комиссияси деб юритилади) тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига Вазирликнинг Стипендия комиссияси фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари киритилади.

Апелляция комиссияси аъзолари сони тоқ сонда ҳамда камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.


20. Стипендия комиссияси қароридан норози бўлган масъул ижрочилар ёки стипендияга номзод спортчилар ёхуд уларнинг қонуний вакиллари (бундан буён матнда мурожаатчи деб юритилади) Стипендия комиссиясининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб, беш кун давомида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


21. Апелляция комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


22. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланганда, қабул қилинган ҳисобланади.


23. Апелляция комиссияси томонидан келиб тушган мурожаатлар уч иш куни ичида кўриб чиқилади.


24. Апелляция комиссияси йиғилишларида ёки қарор қабул қилинаётган вақтда мурожаатчининг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


25. Апелляция комиссияси мурожаатчининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаатчининг талабларини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


26. Апелляция комиссияси тегишли қарор нусхасини мурожаатчига бир кун муддатда почта орқали ёки электрон шаклда унинг электрон почта манзилига етказилишини, агар мурожаатчи Апелляция комиссияси қарори қабул қилинаётган вақтда иштирок этган бўлса, шахсан ўзига топширилишини таъминлайди.



5-БОБ. СТИПЕНДИЯНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР


27. Стипендия тўловлари учун маблағлар "спортчи" лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан қопланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирликнинг харажатлари сметасида инобатга олинади.


28. Стипендия тўловлари учун маблағлар ҳисоби Вазирликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.


29. Вазирлик Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги қарори асосида стипендия тўлови учун талаб этиладиган маблағларни Вазирликнинг харажатлар сметасида стипендия тўлови учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан масъул ижрочиларнинг харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш орқали ажратади.


30. Стипендияни тўлаш масъул ижрочилар томонидан спортчиларнинг банк карталарига ёки депозит ҳисобварақларига молиявий маблағларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда, молия йили якуни бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


31. Спортчилар учун стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси - сўмда амалга оширилади.


32. Стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади.


33. Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойдан бошлаб спортчига стипендия ҳисобланади ва тўлаб борилади.


34. Стипендия тайинланган спортчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилиш ҳуқуқига эга бўлади.


35. Масъул ижрочилар ҳар ярим йилда стипендия тайинланган спортчиларнинг спорт натижаларини мониторинг қилиб боради ва Стипендия комиссиясига ахборот киритиб боради.



6-БОБ. СТИПЕНДИЯ ТЎЛАШНИ ТЎХТАТИШ

АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


36. Стипендия тайинланган спортчиларга стипендия тўлаш қуйидаги асосларга кўра тўхтатилишига йўл қўйилади:

1) стипендия тайинланган спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда;

2) стипендия тайинланган спортчиларга Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланганда.


37. Мазкур Низомнинг 36-бандида келтирилган ҳолатлар аниқланган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан Стипендия комиссияси мазкур Низомнинг 8 - 10-бандларида белгиланган тартибда стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқаради.


38. Стипендия тўловларини тўлаш Стипендия комиссиясининг стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг

стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир

йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё

ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича

халқаро мусобақалардаги иштирокига оид асосий

МЕЗОНЛАР

Т/р

Мусобақалар номи


Ўринлар


Олимпия ва Паралимпия ўйинларига киритилган спорт турлари бўйича

1.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (катталар)


1-8 ўрин

2.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар)


1-6 ўрин

3.

Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар)


1-6 ўрин

4.

Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар ва ўсмирлар)


1-3 ўрин

5.

Жаҳон чемпионати (катталар)*


1-8 ўрин

6.

Жаҳон чемпионати (ёшлар)***


1-6 ўрин

7.

Жаҳон чемпионати (ўсмирлар)***


1-4 ўрин

8.

Жаҳон кубоги (катталар)*


1-5 ўрин

9.

Жаҳон кубоги (ёшлар)***


1-4 ўрин

10.

Жаҳон кубоги (ўсмирлар)***


1-3 ўрин

11.

Осиё чемпионати (катталар)**


1-5 ўрин

12.

Осиё чемпионати (ёшлар)**


1-4 ўрин

13.

Осиё чемпионати (ўсмирлар**)


1-3 ўрин

14.

Осиё кубоклари (катталар)**


1-3 ўрин

15.

Осиё кубоклари (ёшлар)***


1-3 ўрин

16.

Осиё кубоклари (ўсмирлар)***


1-3 ўрин

17.

Марказий Осиё чемпионати (катталар, ёшлар, ўсмирлар)***


1-3 ўрин

18.

Халқаро ва Осиё ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган комплекс спорт тадбирлари (катталар, ёшлар, ўсмирлар)


1-3 ўрин

Осиё ва Параосиё ўйинларига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича

1.

Жаҳон чемпионати (катталар)*


1-3 ўрин

2.

Осиё чемпионати (катталар)**


1-3 ўрин

              

Изоҳлар:

*) Ҳарбийлар ўртасидаги ва талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари учун ҳам татбиқ этилади.

**) Осиё-Океания чемпионати, Шарқий-Осиё чемпионати, Ғарбий-Осиё чемпионати, Жанубий-Осиё чемпионати, Шимолий-Осиё чемпионатлари учун ҳам татбиқ этилади.

***) 23 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда кичик ўсмирлар мусобақалари натижалари учун ҳам татбиқ этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 декабрь














































Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск