Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2000 й. 103-сон "Биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2000 й.

N 103



БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахсларга кўрсатилаётган пулли хизматлар учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2000 йил 1 апрелдан бошлаб республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан 1-иловага мувофиқ пулли хизматлар кўрсатилганлиги учун тўлов Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслардан фақат эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг хизматлари учун тўловни (авиация, темирйўл орқали ташиш ва халқаро автоташишлар хизматларига ҳақ тўлаш бундан мустасно) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки ва "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг бўлимлари орқали тўлайдилар.

Тўлов норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларида ёки хорижий банкларда очилган валюта ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан, шунингдек дебет-кредит пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақд эркин муомаладаги валютада тўланиши мумкин.


3. Белгилансинки, хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳисобига кўрсатиб ўтилган банклар муассасасига тушувчи валюта тушумининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши, қолган 50 фоизи эса - норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.

Валюта тушумини мажбурий сотишга тенг сўмни, шунингдек норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ихтиёрида қолувчи валютани ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш билан боғлиқ операциялар банклар томонидан уч банк куни мобайнида амалга оширилади.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси ва "Ўзавтотранс" корпорацияси томонидан, валюта тушумини ваколатли банкка ҳар куни албатта инкассация қилган ҳолда, норезидент жисмоний шахсларга махсус кассалар орқали хизмат кўрсатишнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.


5. Хорижий авиакорхоналарга, уларнинг ваколатхоналарига ҳамда авиация хизматлари ва улар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича агентларга норезидент жисмоний шахсларга халқаро йўловчилар ташувлар бўйича чипталарни эркин алмаштириладиган валютага сотиш ҳуқуқи берилсин, бунинг учун, валюта тушумини ваколатли банкка ҳар куни албатта инкассация қилган ҳолда, махсус кассалар очилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва ваколатли банклар билан биргаликда норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши ва валюта тушумининг ўз вақтида инкассация қилиниши ва албатта сотилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 мартдаги

103-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент жисмоний

шахсларга фақат эркин алмаштириладиган валютада

кўрсатиладиган пулли хизматлар

РЎЙХАТИ


тиббий хизматлар;


таълимнинг барча турлари (умумий ўрта таълимдан ташқари);


меҳмонхона, сайёҳлик фирмалари хизматлари;


авиация хизматлари ва улар билан боғлиқ хизматлар;


темирйўл ташувлари;


халқаро автомобиль ташувлари;


телефон ва пейджинг алоқаси хизматлари;


спорт-соғломлаштириш хизматлари;


юридик шахсларга тегишли уй-жойларни ижарага олиш хизматлари;


транспорт-экспедиция хизматлари;


суғурта хизматлари.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 3, 15-модда.




























Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск