ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2023 й. 644-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2023 й.

N 644



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2021 ЙИЛ 22 СЕНТЯБРДАГИ 595-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИНИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА МАХСУС

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Бугунги кунда мамлакатимизда интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, солиқ солишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширишни чеклашда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигида айрим ноқулайликлар борлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 5 декабрдаги

644-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги

595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат

солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган

қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 10-банддаги "солиқ хавфи ҳолатларининг" сўзлари "амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда қабул қилиниши мумкин.

Бунда гувоҳноманинг амал қилиши кўпи билан 30 кун муддатга тўхтатиб турилади ва ушбу муддатда камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 декабрь
















































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск