ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.10.2021 й. 654-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизими орқали кам таъминланган

оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) орқали оилаларни кам таъминланган деб эътироф этиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза тақдим этиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими - идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


ариза берувчи - оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;


ижтимоий нафақа - кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам;


маълумотнома - "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали тақдим этиладиган, QR-кодга (матрик штрихли кодга) эга бўлган маълумотнома;


сўровнома - давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлдириладиган шакл.


3. Давлат хизмати кам таъминланган оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўрсатилади.


4. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади ва ижтимоий нафақа АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) томонидан тўлаб берилади.


5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схемага мувофиқ кўрсатилади.


6. "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази орқали уч дақиқа ичида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.

Ушбу маълумотнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун тақдим этилади ва кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.

Агар битта оила сўнгги ўн икки ой давомида кетма-кет "Ягона реестр" АТ орқали бир неча маротаба:

кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади;

кам таъминланган деб эътироф этилмаган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила кам таъминланган деб эътироф этилмаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида якунланади.


7. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда давлат хизматлари маркази ходимига, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан, ЯИДХП орқали мурожаат қилишда мустақил тарзда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда электрон сўровномани тўлдиради.


10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи тўлдирилган ҳамда идоралараро ахборот алмашинуви тизими орқали олинган маълумотларни, шунингдек ўзининг оила аъзолари, шу жумладан, 18 ёшга тўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Бунда ариза берувчи томонидан унинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда, ушбу ҳолатлар ариза берувчи томонидан тегишли орган билан биргаликда 3 иш куни ичида бартараф этилади.


11. Сўровнома давлат хизмати олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 26-санасига қадар тасдиқланиши лозим. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.


12. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, уни тасдиқлашнинг рад этилиши, тегишли ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки ариза берувчи оиласи "Ягона реестр" АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган бўлса давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.


14. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчи томонидан юбориладиган сўровнома тасдиқлангандан сўнг "Ягона реестр" АТга электрон шаклда юборилади.


15. Сўровнома "Ягона реестр" АТ томонидан қабул қилинади.


16. "Ягона реестр" АТ томонидан, мазкур қарор билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган мезонларга асосан оилани кам таъминланган деб эътироф этиш, ижтимоий нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга (кутиш рўйхатларига) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


17. Давлат хизматини кўрсатиш натижаси ариза берувчининг сўровномада кўрсатилган уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. "Ягона реестр" АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ҳамда мониторинг олиб боради.


20. Ариза берувчи мазкур давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизими орқали кам таъминланган

деб эътироф этилганлиги тўғрисида

маълумотномани тақдим этиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

     

     

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

      









1-босқич

Ариза берувчи


    

1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан мурожаат қилади.

       


Заруратга кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


           

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.



1. 5 дақиқа ичида

2. ЯИДХП



2. Сўровномани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

 


2. Автоматик тарзда







3-босқич

"Ижтимоий ҳимоя ягона

реестри" ахборот тизими


      

1. Сўров келиб тушгандан кейин "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидан зарур маълумотлар келиб тушади.


2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.


3. Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.


4. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига маълумотномани юклаб олиш бўйича ҳавола кўрсатилган СМС хабарнома юборилади.

        


Автоматик тарзда



4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Маълумотнома олингандан сўнг уни ариза берувчига тақдим этади.


        

Маълумотнома

олингандан кейин

3 дақиқа ичида

       



          





Маъмурий регламентга

1а-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш,

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

    

     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

          


    

Муддатлар

    









1-босқич

Ариза берувчи


     

1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради, текширади ва тасдиқлайди.


3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан мурожаат қилади.

      


Хоҳишига кўра,

бироқ ҳар ойнинг

26-санасига қадар









2-босқич

1. Давлат

хизматлари

маркази


     

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

      


1. Сўровнома

тўлдирилгандан кейин

5 дақиқа ичида

2. ЯИДХП


2. Сўровномани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

       


2. Автоматик тарзда







3-босқич

     

"Ижтимоий ҳимоя

ягона реестри"

ахборот тизими

       


Тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда сўров юборади.


Автоматик тарзда









4-босқич

Вазирлик ва

идоралар


     

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига электрон шаклда жавоб қайтаради.

       


Автоматик тарзда









5-босқич

"Ижтимоий ҳимоя

ягона реестри"

ахборот тизими


        

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Туман (шаҳар) бюджетида назарда тугилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризаларни кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказади.


4. Ариза берувчиларнинг уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни юборади.

         


Ариза берилган ойдан

кейинги ойнинг

1-санасига қадар



6-босқич

1. Давлат

хизматлари маркази


2. ЯИДХП


          

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

         


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқада



         

Изоҳ. Мобил илова орқали электрон ариза тақдим этишда хам ушбу схема қўлланилади.






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири


Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг тасвири

Давлат органининг номи

N ABC-123456789-DEF

Ҳужжат яратилган сана:

___________________

кун/ой/йил

Кимга берилган:

___________________________

Олувчининг Ф.И.О.


Олувчининг ЖШШИР:

____________________

        

         

МАЪЛУМОТНОМА

          

Фуқаро__________________________________нинг оиласи ҳақиқатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг таркиби:

         

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган санаси

(кун/ой/йил)


Жинси

(аёл/эркак)


Паспорт

(IDкарта)

маълумотлари

(серия/рақами)

ЖШШИР


Оила аъзосининг

мақоми (ариза

берувчига

нисбатан)


          

        

Фуқаро аризаси рақами: ___________________.

Фуқаронинг яшаш манзили: _______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар), _______________ туман (шаҳар), _______________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи), _____ уй, _____ хонадон.

Оиласи кам таъминланган деб эътироф этилган ой/йил: ______________.

         

          

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

Т

е

к

ш

и

р

у

в


к

о

д

и


Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

____________

(сана)


____________

(рақам)

         

           

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш,

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш давлат

хизмати кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

          

     

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

        

1. Хизмат тури

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки моддий ёрдамни олиш



Бепул ёки имтиёзли шартларда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар олиш учун кам таъминланган  деб эътироф этиш



2. Фамилияси



3. Исми



4. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



5. Туғилган санаси



6. Маҳалла фуқаролар йиғини



7. Телефон рақами



8. Электрон почта манзили:

(мавжуд бўлса)



        

II. ОИЛАНИНГ МАВЖУД ЧОРВА МОЛЛАРИ, ПАРРАНДАЛАРИ

ҲАМДА АРИЗАЧИ ВА УНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ НОМИГА

РАСМИЙЛАШТИРИЛМАГАН БИРОҚ ФОЙДАЛАНУВИДА

БЎЛГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ, НОТУРАР

БИНОЛАРИ, КЎЧМАС МУЛКЛАРИ, БОҒ

ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИК ЕРЛАРИ

       

Т/р

     

Кўрсаткичлар

    

Миқдори

       

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оила фойдаланувида бўлган:



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2

Давлат рақами белгиси



2.1.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4

Давлат рақами белгиси



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2

Давлат рақами белгиси



2.2.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4

Давлат рақами белгиси



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар бинолари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)




         

III. ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

      


16. Бошқа ҳужжатлар:

(мавжуд бўлса)


- васийлик ва ҳомийлик органининг қарори;

- чет эл олий таълим муассасаси талабаси эканлигини тасдиқловчи маълумотнома;

- Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва тижорат банклари раҳбарларига, "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" Кредит бюроси МЧЖга ариза.



          

Сўровномада розилик бериладиган оферталар:


1) Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.

Бунда АТ "Халқ банки"да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ "Халқ банки"да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.


2) Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, қўшимча турар кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.

Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган масъул ходимлар томонидан хонадонимга келиб ўрганиш ўтказишига розиман.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 ноябрь
























































Время: 0.2338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск