ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2023 й. 647-сон "Профессионал таълим муассасаларига йил давомида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқишга қабул қилиш тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2023 й.

N 647




ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЙИЛ

ДАВОМИДА  ЎҚУВЧИЛАРНИ  ДУАЛ  ТАЪЛИМ  ШАКЛИДА

ЎҚИШГА  ҚАБУЛ  ҚИЛИШ  ТИЗИМИ  ЖОРИЙ  ЭТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда иш берувчиларнинг эҳтиёжлари асосида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш жараёнлари бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида малакали ва замонавий касбий кўникмаларга эга ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, ёшларнинг касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, ўз касбий кўникмаларини ривожлантириш учун профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари асосида ташкил этилаётган иш ўринларида ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжнинг янада ошиши натижасида профессионал таълим муассасаларида ташкилотларнинг буюртмалари асосида йил давомида дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйиш зарурияти юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш, меҳнат бозори учун рақобатбардош ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларни дуал таълим шаклида қабул қилишнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни йил давомида ташкилотларнинг буюртмалари асосида дуал таълим шаклида ўқитиш;

иш берувчиларнинг ўрта бўғин кадрларига бўлган мавжуд эҳтиёжи асосида дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишни соддалаштириш;

ўқувчиларни дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш тизимини рақамлаштириш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудуддаги ташкилотларнинг мавжуд имкониятлари ва таклифлари асосида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйиш борасида доимий кўмаклашиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд иш ўринлари ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин;

ҳар йили 1 августга қадар профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш бўйича Ягона миллий меҳнат тизимидан рўйхатдан ўтган ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

ташкилотлардан бириктирилган устозларнинг педагогик маҳоратини ихтиёрий равишда ошириш учун ҳар йили дуал таълим шакли бўйича бепул қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этсин;

дуал таълим шакли жорий этилган касб ва мутахассисликлар бўйича тегишли таълим дастурларини такомиллаштирсин ҳамда Германия тажрибаси асосида методик материалларни ишлаб чиқсин;

2024/2025 ўқув йилига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда меҳнат бозорининг ўрта бўғин кадрларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжни аниқлашга мўлжалланган электрон платформани ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ишга туширсин ҳамда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш истагида бўлган ташкилотлар ва профессионал таълим муассасалари билан тузиладиган шартномаларни электрон шаклда имзолаш тизимини жорий этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 декабрдаги

647-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу Низом коллеж ва техникумларга ўқувчиларни дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнларига нисбатан татбиқ этилмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўқувчилар ўқишга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида вазирлик томонидан ишлаб чиқилган алоҳида электрон платформа ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали дуал таълим шакли бўйича қабул қилинади";


в) 8-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ташкилотнинг тегишли буйруғи асосида ўқувчи(лар)га дуал таълим бўйича ташкилотнинг тажрибали ходимларидан устоз бириктирилади.

Устозга ташкилот томонидан белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.

Дуал таълим шаклида касбларнинг (мутахассислик) мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, таълим олаётган ҳар 12-15 нафар ўқувчига қоидага кўра ташкилот томонидан камида бир нафар устоз бириктирилади. Ҳунармандчиликка оид касблар бўйича ҳар 15 нафар ўқувчига бир нафар устоз бириктирилишига рухсат этилади.

Устознинг фаолияти ташкилот мутасаддилари томонидан назорат қилинади";


д) 19-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларининг профессионал таълим муассасаларида дуал таълимни ташкил этиш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади";


е) 28-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:


"3-1-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЙИЛ ДАВОМИДА

ЎҚИШГА ДУАЛ ТАЪЛИМ ШАКЛИДА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


28-1. Коллеж ва техникумларга ўқувчилар дуал таълим шакли бўйича ўқишга Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларининг таклифлари асосида ўқув йили давомида қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари томонидан дуал таълим шакли бўйича йил давомида бўладиган қабул жараёнлари мувофиқлаштирилади.

28-2. Йил давомида дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш тартиби касб-ҳунар мактабларига татбиқ этилмайди.

28-3. Коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилиш муддатлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

28-4. Ҳар ўқув йилида бир маротаба янги ўқув йили учун шакллантириладиган қабул параметрларида дуал таълим шакли учун давлат гранти ўринлари ажратилади. Қолган давр мобайнида белгиланадиган қабул параметрларида ўқувчилар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

28-5. Дуал таълим шакли бўйича иш берувчиларнинг ўрта бўғин кадрларига бўлган мавжуд эҳтиёжи асосида тақдим қилинган талабгорлар тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади.

Бунда коллеж ва техникумлар томонидан дуал таълим шаклида ўқишга қабул қилинадиган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага уч иш кунида киритилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан электрон платформага киритилган ташкилотлар билан тузилган шартномалар кўриб чиқилади ҳамда беш иш кунида коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича ўқиш жараёнларини ташкил этиш бўйича тегишли хулоса берилади.

28-6. Дуал таълим шаклида ўқитиш бўйича таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан электрон платформага киритилган маълумотлар экспертизадан ўтказилиб, беш иш кунида коллеж ва техникумда ўқув жараёнларини ташкил этиш бўйича рухсат берилади.

28-7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хулосасига кўра коллеж ва техникум директори уч иш кунида ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли буйруқни қабул қилади ва ташкилот билан келишган ҳолда ўқув жараёни графигини тасдиқлайди";


ж) 31-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:

"Субъектлар" устунидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Муддатлар" устунидаги "Ҳар йили 1 мартга қадар" ва "Ҳар йили 1 июлга қадар" сўзлари тегишлича "Ўқув йили мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 декабрь






































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск