ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2023 й. 654-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2023 й.

N 654



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН АЙРИМ НОТАРИАЛ

ҲАРАКАТЛАРНИ  АМАЛГА  ОШИРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2020 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ

726-СОН   ҚАРОРИГА   ЎЗГАРТИРИШ   ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, нотариусларнинг иш юкламасини камайтириш, шунингдек, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Нотариус" ААТ) орқали электрон шаклда олинган маълумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талабини бекор қилиш;

нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда "Нотариус" ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш;

2024 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текшириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариус томонидан "Нотариус" ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш имкониятини яратсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 декабрдаги

654-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Нотариуслар томонидан айрим нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида"

2020   йил   18   ноябрдаги   726-сон   қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:


а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади";


б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади";


в) 22-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2024 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулклар бўйича).

Мазкур банднинг иккинчи - олтинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотномалар Тизимда сақланади";


г) 31-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда, уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб, асли қайтариб берилади) ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома";


д) 32-1-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда битта кўчмас мулк бир нечта шахслар томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, ҳар бир мулкдорнинг ушбу мулкдаги улуши мазкур бандда назарда тутилган тегишли миқдордан кам бўлмаслиги лозим";


е) 36-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлардан бири, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса - у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади";


ж) 40-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"40. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади";


з) қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади";


к) 49-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:


а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади";


б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади";


в) 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси)";


г) 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси)";


д) 24-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса - у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар мурожаат қилувчи томонидан тугилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади";


е) 27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади";


ж) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд билан тўлдирилсин:

"29-1. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади";


з) 37-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:


а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади";


б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот Тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади";


в) 19-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг учинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади. Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинган маълумотномалар Тизимда сақланади";

ўн иккинчи хатбошидаги "кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади" сўзлари "маълумотнома Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 23-банддаги "чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 32-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


е) қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади";


ж) 32-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:


а) 5-банддан "ёзма ариза билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун тегишли ҳужжатларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган ёки нотариал идорага келиб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда рад этилади";


в) 15-бандда:

биринчи хатбошидаги "нотариал ҳаракатларни" сўзлари "ишончномаларни" сўзлари билан алмаштирилсин.

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади";


г) 19-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади" сўзлари "маълумотнома (кўчирма) Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади";


е) 33-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламентида:


а) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади";


б) 17-банднинг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади";


в) 29-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меросхўрлар вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади. Бунда курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади";


г) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Гувоҳномани расмийлаштиришда мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.

Агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади. Гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкин";


д) 40-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" сўзлари "Тизимда сақланади" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 декабрь











































































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск